5-мавзу. Ўсимликларда сув режими. Сувнинг ўсимлик ҳаётидаги аҳамияти


Fuchsia hybride баргининг гидатодаси


Download 0.88 Mb.
bet2/5
Sana17.06.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1533570
1   2   3   4   5
Bog'liq
5-maruza

Fuchsia hybride баргининг гидатодаси.
Най боғламлари эпитеама остидан ўтиб
ўша жойда ривожланган.
Сувнинг асосий вазифалари;
1.Сув ўсимлик танасидаги ҳужайраларини ягона бириктирувчи модда хисобланади;
2.Сув энг яхши эритувчи ҳисобланади;
3.Биокимёвий рекцияларнинг содир бўлиши учун асосий муҳит бўлиб ҳизмат қилади;
4.Сув кимёвий бирикма бўлганлиги учун муҳим реакцияларда: гидролиз, синтез, оксидланиш-қайтарилиш реакцияларида (фотосинтез, нафас олиш, минерал элементларни ўзлаштириш ва ҳоказолар) тўғридан-тўғри иштирок этади;
5.Ўсимликларнинг тупроқдан қабул қилган минерал элементлар, унинг танасида ҳосил бўлган органик моддаларнинг харакати ва қайта тақсимланиши ҳам сув ҳисобига содир бўлади;
6.Ҳужайра органоидларини тартибга солиб туради;
7.Мембрана структурасини ўзгариши сув билан бўлади;
8.Сув ўсимликни тургор ҳолат билан таъминлайди;
9.Ўсимликларни кучли иссиқлик таъсиридан сақлайди, уларнинг хароратини пасайтиради (транспирация).
Қуруқликда яшовчи ўсимлик спораларининг гаметаси бир томчи сув билан кўпайиш жараёнлари бошланади.
Жуда кўп жараёнлар сувнинг хоссаларидан келиб чиқади. Кимёвий жихатдан сув оксидланаган водород бўлиб, у жуда турғун бирикмадир. Маълумки, сув молекуласи дипол ҳисоблади, у бир кутбида мусбат иккинчи кутбида манфий зарядларга эга. Бу ҳужайрадаги сувнинг ҳолатига таъсир қилади, биринчида ионаларни кўплиги, иккинчидан биополимерлар таркибига мусбат, манфий зарядланган атомлар группаси киради. Шунинг учун ҳужайрада икки хил боғланган ва эркин сув бўлади. Эркин сув биокимёвий реакцияларда иштирок этади, ўсимлик танасида ҳаракатланади, осон буғланади, вакуола, ҳужайра девори, цитоплазмада эркин сув учирайди. Боғланган сув эса, коллоид боғланган сув, осмотик боғланаган сув,каппиляр сув.
Сув биоплимерлар билан энг аввалло оқсиллар билан турлича бириккан. Сув молекуласида электростатик тортиши борлиги туфайли ионланлашган ва у билан гетрополяр полипептид боғлар гидротацияга учирайди (-NH+3, -COO-) ва гетерополяр грухлар (-СOOН, -OН, -СO, -Н,). Ҳужайра деворида юқори молекуляр бирикмалар - целлюлоза, гемицеллюлоза, пектин моддалар ўзига сувни бириктириб туради. Биополимер молекулаларни бириктириб олган сув коллоид-боғланган, макромолекулалар ичида ёки макромолекулалар орасидаги сув иммобилланган сув бўлади.
Сув ҳужайрага қандай киради? Ҳозирда буни икки механизм: осмотик ва коллоид-кимёвий (Бўкиш).
Сув 15000С дан юқори температурада (термодиссацация), ультрабинафша нур (фотодиссациация), электр токи (элетролиз) ва радиоактив нурлар (радиализ) таъсиридагина водород ва кислородга парчаланади.
Сув иштирокида кўпгина бирикмалрнинг гидролизланиши, бошқа бирикмалар билан тез қўшлиши унинг энг муҳим характерли кимёвий хусусиятидир.
Физик хоссаларига кўра сув таъмсиз, хидсиз, рангсиз,суюқ ва шаффоф модда, қалин қаватли сув ҳаво ранг бўлади. Цельсий термометрида сув 1000С (Реомюр термометрида 800) қайнаб, 00С да музлайди.
Сув молекуласининг структураси тенг тамонли учбурчак ҳосил қилиб, унинг ён бурчакларида иккита мусбат (+) зарядли водород атомлари, учида битта манфий (-) зарядли кислород атоми жойлашган. Кислород ва водород атомлари ўзаро ковалент боғланган. Шунга биноан сув молекуласи кучли электрик хусусиятга эга ва ёпишқоқлик хусусияти бор.
Сувнинг иссиқлик сиғими бошқа қаттиқ ва суюуқ моддаларнинг иссиқлик сиғимига нисбатна юқори. Сувнинг иссиқли сиғими деганда хароратни 10С кўтариш учун кетган иссиқлик миқдори ҳисобланади. Сувнинг иссиқлик сиғими бошқа моддаларга нисбатан 5-30 марта юқори.Унинг куз ва қиш фаслларида секинлик билан совиши, ёз ойларида секинлик билан исиши ер шаридаги хараоратнинг маълум тартибда сақланишини таъминлайди.
Сув сирт таранглилик хусусиятига эга. Сирт таранглик хусусияти биокимёвий реакциялани амалга ошишида мухим рол ўйнайди. Сув ёпишқоқлик хусусиятига ҳам эга, сувни ёпишқоқлигини гравитацион кучга қарши кўтарилишда учиратиш мумкин.

Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling