3. Суғурта ташкилотларида молиявий натижаларнинг шаклланиши
Суғурта ташкилотларининг даромад ва харажатлари таркиби бўйича юқорида билдирилган фикр-мулоҳазаларга асосланиб, уни аниқлаш бўйича қуйидаги услубиятни таклиф этилган:
СМ = СМс + СМқс + ЎМЗў (1),
Бу ерда:
СМ- ишлаб топилган суғурта мукофотлари суммаси;
СМс - бевосита суғурталаш бўйича суғурта мукофотлари суммаси;
СМқс - қайта суғурталаш бўйича суғурта мукофотлари суммаси;
ЎМЗў - ўзлаштирилмаган мукофотлар захирасининг ўзгариши.
УНз = Нз + Нвт (2),
Бу ерда:
УНз - кўрилган зарарнинг умумий нетто қисми;
Нз - кўрилган зарарнинг нетто қисми;
Нвт - қайта суғурталаш бўйича воситачилик тўловларининг нетто қисми.
Нз = СМ – СҚс – (СҚқс –СҚқсқ ) (2.1),
Бу ерда:
СҚс - тўланган суғурта қопламалари;
СҚқс - қайта суғурталаш бўйича тўланган суғурта қопламалари;
ТСҚқсқ - қайта суғурталаш шартномаларига кўра, қайта суғурталовчилар томонидан тўланган суғурта қопламалари.
Нвт = ВТқс + ВСқс (2.2),
Бу ерда:
ВТқс - қайта суғурталаш бўйича воситачилик тўловлари;
ВСқс - қайта суғурталаш бўйича воситачилик сийловлари.
Тсх = УНз –(Юк+СМқсрр+СҚс+ВТқс+Зм+СҚқс) (3)
Бу ерда:
Тсх - суғурта хизматларининг таннархи.
Юк - суғурта ишини юритиш харажатлари;
СМқсрр - қайта суғурталаш ва ретроцессияга ўтказилган рисклар бўйича ҳисобланган суғурта мукофотлари;
ВТқс- воситачилик тўловлари ва брокерлик сийловлари, қайта суғурталаш тантемлари ва йиғимлари;
Зм - захира фондига ўтказилган маблағлар.
ЯД(З) = Д(З)аф + Д(З)бф (4),
Бу ерда: ЯД(З) – ялпи даромад ёки зарар (солиқ тўлангунга қадар
бўлган даромад ёки зарар);
Д(З)аф- асосий фаолиятдан олинган даромад ёки зарар;
Д(З)бф - бошқа фаолиятдан даромад ёки зарар.
Д(З)аф = Нс + Нз + Нвт + Юк – ДХ (4.1),
Бу ерда:
Нс - суғурта мукофотларининг нетто қисми;
ДХ - давр харажатлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |