5-мавзу: суғурта фондларини ташкил этиш ва уларнинг шаклланиши
Суғурта ташкилотининг харажатлари ва уларнинг таркиби
Download 227.75 Kb.
|
5-мавзу (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Суғурта ташкилотлари харажатларининг турлари ва уларнинг таснифланиши
2. Суғурта ташкилотининг харажатлари ва уларнинг таркиби.
Суғурталовчининг жами маблағлар сарфи суғурта “маҳсулот”и таннархини ташкил этади. У амалдаги меъёрий ҳужжатлар асосида тартибга солинади ҳамда суғурталовчи харажатларнинг таркибини белгилаши учун асос ҳисобланади. Солиққа тортиш базасини аниқлашда суғурталовчининг жами харажатлари ва уларнинг таркибини аниқлаштириш ҳам талаб этилади. Суғурта ташкилоти харажатларининг таркиби ҳам хилма-хилдир (2-чизма). Суғурта ташкилотининг харажатлари саккиз турдан иборат бўлиб, ҳар бир тур ўз навбатида, асосий ва мақсадли фаолият ҳамда харажатларнинг амалга оширилиши вақтига қараб гуруҳланади. Суғурта ташкилоти харажатларининг турларига тўхталадиган бўлсак, улар ўз аҳамиятига кўра қуйидаги гуруҳларга бўлинади: а) суғуртани амалга ошириш харажатлари. Бу харажатлар суғурталовчи фаолиятини молиялаштириш учун амалга оширилади. Суғурта ташкилоти фаолиятини таҳлил этишда мазкур харажатлар таркибини маълум белгиларига кўра гуруҳлаш мақсадга мувофиқдир. Суғурталовчининг фаолияти жараёнида маблағлар сарф этилиши юзасидан белгиланган вазифаларга кўра, суғурта ташкилоти даромади ва зарарлари ҳақидаги ҳисоботига мос равишда суғурта ишини юритиш харажатлари таркибини қуйидагича гуруҳлаш мумкин: - шартномаларни тузиш ва бажариш харажатлари; - инвестиция фаолияти бўйича харажатлар; - бошқарув харажатлари. б) суғурта ишини юритиш харажатлари сарфланишига кўра қуйидагича бўлиш мумкин: - иш ҳақи тўловлари; - давлат фондларига ажратмалар, ходимларни тайёрлаш харажатлари, реклама ҳамда маркетинг харажатлари, хўжалик харажатлари ва бошқалар; Суғурта ишини юритиш харажатларининг юзага келиши даврига кўра, уларни қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин: 2-чизма Суғурта ташкилотлари харажатларининг турлари ва уларнинг таснифланиши
- суғурта шартномасини тузиш учун олдиндан қилинган (иш қоғозларини тайёрлаш, статистик маълумотларни йиғиш, тариф ҳисоб-китоблари ва шу каби) харажатлар; - суғурта шартномаси тузиш даврида қилинган (халқаро терминда “аcқуиситион”) харажатлар; - суғурта шартномаси амал қилиш даврида қилинган (масалан, рискни қайта суғурталашга ўтказиш бўйича) харажатлар; - суғурта ҳодисаси юз берганда (сабабларини ўрганиш ва унинг оқибатларини тугатиш учун) қилинадиган харажатлар. Суғурта ишини юритиш харажатларини, шунингдек, айрим суғурта тури ёки шартномасига дахлдор бўлган ўзгарувчан ва барча тузилган суғурта шартномалари портфелига алоқадор бўлган доимий каби гуруҳларга ҳам бўлиш мумкин. Халқаро амалиётда суғурта ташкилотининг харажатлари аквизиция (оммавий-ташкилий комплекс тадбирлар), инкассация (суғуртанинг айрим турлари бўйича мукофотларнинг нақд пулларда қабул қилиниши), ликвидация (суғурта ҳодисаси юз берганлиги юзасидан суғурталанувчи аризасида баён қилинган талабларнинг қондирилиши) ва бошқарувга оид каби турлардан иборатдир. Суғурта ташкилоти даромад ва харажатларини суғурта фаолиятини амалга ошириш жараёнидаги ўрни ва ролига қараб таснифлаш кўпроқ мақсадга мувофиқдир. Улар қуйидагичадир: -суғурта ҳимоясини таъминлаш билан боғлиқ бўлган (суғурта операциялари ҳамда инвестиция жойлаштирилуви бўйича) даромад ва харажатлар; -суғурта ҳимояси билан тўғридан-тўғри боғлиқ бўлмаган бошқа даромад ва харажатлар. Суғурта ташкилотларининг даромад ва харажатлари таркиби ҳамда уларни ҳисоблаш кўп жиҳатдан миллий суғурта қонунчилиги меъёрларига ҳам боғлиқдир. Шунингдек, суғурта ташкилотининг даромад ва харажатларига амалдаги солиқ қонунчилигига биноан тўланадиган даромад(фойда) солиғининг солиқ базасини аниқлаш услубияти ҳамда ставкалари даражаси ҳам таъсир этади. Download 227.75 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling