- ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ
- « Менежмент ва маркетинг » кафедраси
- СТАТИСТИКА
- 5-мавзу. Танланма кузатиш.
- Режа:
- 5.1. Танлама кузатиш ҳақида умумий тушунча.
- 5.2. Танлама репрезентативлиги.
- 5.3. Танлама кузатув хатоларини аниқлаш.
- 5.1. Танлама кузатиш ҳақида умумий тушунча.
- Тажриба ва ҳис-туйғуларга асосланган умумий имон комилигига биноан, танланма доимо бошланғич тўплам ҳақида бирор нарса англатади. Ўрганиладиган тўпламдан етарли миқдорда бирликлар махсус йўллар билан танланиб, улар устида ўтказилган кузатиш маълумотлари асосида бошланғич тўплам ҳақида қониқарли ахборот олиш имконини берадиган усул танланма кузатиш деб аталади.
- Ўрганиладиган тўпламдан етарли миқдорда бирликлар махсус йўллар билан танланиб, улар устида ўтказилган кузатиш маълумотлари асосида бошланғич тўплам хақида қониқарли ахброт олиш имконини берадиган усул танланма усул танланма текшириш деб аталади. Танланма текшириш – тажриба ва хаётимизга асосланган ишончга, имон комилликга таянади.
- Танланма кузатиш умуман қуйидаги
- мақсадларни кўзлайди:
- 1. Вақт ва маблағни тежаш. Агар танланма кузатишда бош тўпламнинг, масалан, фақат 2 фоиз бирликлари қатнашса, у ҳолда кузатиш ишларининг ҳажми 50 марта (100:2) камаяди, сарфланадиган вақт ва маблағ ҳам деярли шунча марта тежалади;
- 2. Текшириш жараёнида сифати бузиладиган ёки фойдаланиш учун бутунлай яроқсиз шаклга келадиган предметлар (тўплам бирликлари) сонини қисқартириш. Жумладан, танланма кузатиш учун бош тўпламнинг 0.5% бирликлари олиниб, уларнинг истеъмол қиймати йўқолса ёки бузилса ҳам қолган 99.5% и сақланиб қолинади;
Do'stlaringiz bilan baham: |