5-мавзу. Танланма кузатиш. Режа


Кузатиш объектини кенгроқ ва тўлароқ ўрганиш


Download 1.85 Mb.
bet2/3
Sana03.02.2023
Hajmi1.85 Mb.
#1151288
1   2   3
Bog'liq
5 slayd

Кузатиш объектини кенгроқ ва тўлароқ ўрганиш, бу ҳолда бевосита текшириладиган тўплам ҳажми қисқариши ҳисобига кузатиш дастурини объектларнинг янги муҳим белгилари билан бойитиш ва ҳар бир бирлик ҳақида тўла ва батафсилроқ маълумотлар тўплаш имконияти туғилади.

  • Кузатиш объектини кенгроқ ва тўлароқ ўрганиш, бу ҳолда бевосита текшириладиган тўплам ҳажми қисқариши ҳисобига кузатиш дастурини объектларнинг янги муҳим белгилари билан бойитиш ва ҳар бир бирлик ҳақида тўла ва батафсилроқ маълумотлар тўплаш имконияти туғилади.
  • Ёппасига кузатиш натижаларини назорат қилиш.Танлама текшириш одатда сифатли ахборотлар билан таъминлайди. Чунки бу ҳолда малакали мутахассисларни жалб қилиш, уларни кузатиш ижрочиси сифатида пухта тайёрлаш ва синаш учун имконият ошади. Пировард оқибатда хатолар камаяди ва ёппасига кузатишга нисбатан аниқроқ ахборот олинади.

5.2. Танлама репрезентативлиги.

  • Бош тўплам
  • Бош тўплам - бу ўрганиладиган кўп ҳажмли бирликлар мажмуасидир.
  • Танланма тўплам
  • Танланма тўплам ёки қисқача танланма - бош тўпламдан кузатиш учун танлаб олинган бирликлар йиғиндиси.

Бош ва танланма тўплам параметрлари

Агар танланмада бош тўпламнинг муҳим хусусиятлари намоён бўлса, у репрезентатив дейилади. Танланма қанчалик репрезентатив бўлишидан қатъи назар бош ва танланма кўрсаткичлар ўртасида доимо тафовутлар бўлади. Чунки бош тўпламда танланмага киритилмаган бошқа бирликлар ҳам бор. Ана шу тафовутлар танланманинг репрезентативлик хатолари дейилади.

  • Статистикада танланманинг репрезентативлигини таъминлайдиган турли танлаш усуллари мавжуд бўлиб, улар аввало индивидуал (якка) ва сериялаб (ёки гуруҳлаб) танлашга бўлинади. Якка танлашда бош тўпламдан бирликлар алоҳида-алоҳида, сериялаб танлашда эса улар серияси (гуруҳи) билан олинади.
  • Бундан ташқари, танлаш усуллари бош тўпламдан бирликларини (серияларини) танлаб олиш принципларига қараб тасодифий, механик, уяли (серияли), ва типик танлашларга бўлинади.
  • Тасодифий танлаш- бош тўпламнинг бирликлари учун баб-баровар танланиш эҳтимолини таъминловчи усулга айтилади. Бош тўпламдан бирликлар тасодифий равишда олиниб танланиб тузилса, у тасодифий ташлаш дейилади. Тасодифий танлаш чек ёки қуръа танлаш йўли билан амалга оширилади.
  • Мехиник танлаш - бош тўпламдан бирликлар маълум оралиқ бўйича танлаб олинса, бундай танлаш механик танлаш деб аталади. Оралиқ кенглиги ( i ) бош тўплам хажмини ( N ) танланма ҳажмига ( n ) бўлиш йўли билан аниқланади:
  • I = N : n
  • Уяли ( серияли) танлаш. Танлама тўплам бош тўпламдан сериялар ( гуруҳлар ) ни танлаш асосида ҳосил қилинса, бундай танлаш уяли ( серияли ) танлаш дейилади.
  • Типик танлаш. Бир жинсли гурухларга бўлинган бош тўпламдан бирликларни танлаш асосида танлама тўпламни хосил қилиш типик танлаш деб аталади. Бу танлашда бирликлар бўлинган гуруҳлар салмоғига мутаносиб равишда ёки мутаносиб бўлмаган тартибда танлаб олтнтшт мумкин.
  • Тасодифий танлаш такрорланувчи ёки такрорланмайдиган схемаларда ўтказилиши мумкин. Агар танлаб олинган бирлик (ёки серия) танланмага киритилганидан (яъни зарурий маълумотлар ёзиб олинганидан) кейин яна бош тўплага қайтарилса ва бундан кейинги танлаш жараёнларида тенг ҳуқуқда қатнашса, танлаш тартиби такрорланувчи деб аталади, аксинча, қайтарилмаса, такрорланмайдиган схема деб юритилади.
  • Танлама ўртача миқдорнинг (х ) ўртача хатоси (х) танлаш усуллари ва схемаларига қараб қуйидагича ҳисобланади:
  • Такрорланувчи
  • Такрорланмайдиган
  • Ўртача учун
  • х =  2/n
  • х =  2/n (1-n/N)
  • 2. Салмоқ учун
  • p =  W (1-W)/n
  • p =  W (1-W)/n (1-n/N)
  • Бу ерда:  - репрезентивликнинг ўртача хатоси.
  • 2 - танланмадаги дисперсия
  • n - танланманинг ҳажми
  • N - бош тўпламнинг ҳажми
  • W- ушбу белгининг танланмадаги салмоғи.
  • 5.3. Танлама кузатув хатоларини аниқлаш.
  • Танланма кўрсаткич хатосиниг эҳтимолли чегараси t карра квадратик ўртача хатога тенг.
  • Танланма кўрсаткичнинг ўтрача хатоси – бу бош тўпламдан у ёки бу бу усулда кўп танланмалар ташкил этиб, уларнинг хатоларидан хисобланган ўртача квадратик хатодир. Танланма кўрсаткичларнинг ўртача хатолари масаласига келсак, улар танланма тўплам хажмига ва ўрганилаётган белгиларнинг вариатциясига боғлиқдир. Уларни танлаш ва усуллари ва шаклларига қараб турлича аниқланади.

Download 1.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling