5-mavzu Tolali optic aloqa kabellari


Download 127.53 Kb.
bet2/3
Sana21.01.2023
Hajmi127.53 Kb.
#1107370
1   2   3
Bog'liq
5 mavzu

Материал дисперсияси

Материал дисперсияси тўлқин узунлигини тола материалининг синдириш кўрсаткичига боғлиқлиги билан аниқланади. Натижада тола материали орқали турли тўлқин узунликлари турли тезликларда узатилади.


Оптик тола асосан кварц шишасидан (SiO2) ишлаб чиқарилади. Хар бир тўлқин тола материалидан турли тезликларда узатилади.
1-шаффофлик ойнасида катта тўлқин узунликлари катта тезликда, қисқа тўлқин узунликлари кичик тезликларда узатилади. Масалан: 865 нм тўлқин узунлиги 835 нм га нисбатан катта тезликда узатилади.
Бунга тескари 3-шаффофлик ойнасида қисқа тўлқин узунликлари катта тезликда, узун тўлқин узунликлари нисбатан кичик тезликда узатилади. Масалан: 1535 нм тўлқин узунлиги 1560 нм га қараганда тезроқузатилади.
2-шаффофлик ойнасининг 1310 нм тўлқин узунлиги нол дисперсияли тўлқин узунлиги дейилади. Чунки 1310 нм тўлқин узунлигида кварц шишасини синдириш кўрсаткичи минимал.
Материал дисперсияси бир модали толаларда дисперсияни асосий ташкил этувчиси ҳисобланади. Узатиш тизимларини тезликлари ошган сари битлар орасидаги интервал камаяди, натижада дисперсия ошади.

Тўлқин узатгичнинг хусусиятлари билан боғлиқ дисперсия

Тўлқин узатишбилан боғлиқ(тола) дисперсия – бу импульсларни тарқалиш тезлигини тўлқин узунлигига боғлиқлигидир. Дисперcияни бу тури толани геометрик формасига ва синдириш кўрсаткичларини профилига боғлиқ.


Хар қандай реал нурланиш манбалари маълум частота полосасида тўлқин узунликларини нурлантиради десак, турли тўлқин узунлигига эга ёруғлик импульслари толадан турли вақт бўйича кечикиб келади. Натижада бошланғич импульслар бузилади. Сигналларни турли тўлқин узунлигида турли тезликларда узатилиши юқорида келтирилган эди.
Шунингдек юқорида айтиб ўтилгандек 1310 нм тўлқин узунлигида дисперсия қиймати минимал бўлиб, нолга тенг.
Дисперсияни нол қиймати сўниш қийматлари кичик бўлган 3-тиниқлик ойнасига сурилган. Бу кварц шишасини лигерлаш ёрдамида амалга оширилади. Бундай толалар силжиган дисперсияли толалар дейилади. Бу толалардан юқори тезликли тизимларда, шунигдек оралиқ пунклар сони кам бўлган сигналларни узоқ масофаларга узатишда қўлланилади. 3.19-расмда турли толалар учун хроматик дисперсия қийматларини тўлқин узунлигига боғлиқлиги келтирилган [7].



3.19 – расм. Хроматик дисперсияни тўлқин узунлигига боғлиқлиги:
1 – тоза кварц шишасини хроматик дисперсия характеристикаси;
2 – силжиган дисперсияли толани хроматик дисперсия характеристикаси

Узатиш линиясининг хроматик дисперсия қиймати қуйидагиларга сезгир:

  • тандем боғланишлар сонини ва узатиш линияси узунлигини ошишига;

  • узатиш тезлигини ошишига.

WDM тўлқин бўйича (спектр бўйича) зичлаштирилган тизимларда хроматик дисперсияга қуйидагилар таъсир қилади:

  • каналлар орасида қадамни камайиши;

  • каналлар сонини ошиши.

Хроматик дисперсияни камайтириш учун дисперсияни компенсациялаш усулларидан фойдаланилади.


Download 127.53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling