5-Мавзу Турли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари фаолиятининг психологик жиҳатлари


Жазони ижро этиш бошқармаси бўлимлари тизимида ишловчи ходимлар иш фаолиятининг ўзига хос психологик хусусиятлари қуйидагилардан иборат


Download 222.99 Kb.
bet8/8
Sana02.06.2024
Hajmi222.99 Kb.
#1836705
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
5 Мавзу Турли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари фаол психологик

Жазони ижро этиш бошқармаси бўлимлари тизимида ишловчи ходимлар иш фаолиятининг ўзига хос психологик хусусиятлари қуйидагилардан иборат:
1)улар фаолияти муайян жамоаларнинг мафкуравий муносабатлари, муҳим ижтимоий масалаларни ечишга йўналтирилганлиги билан боғлиқ;
2) ходимларнинг ҳар бир фаолияти ўзига хос ечим шакли ва усулини талаб қиладиган турли-туман вазифаларни ҳал қилишдан иборат: улар ҳар хил характер ва дунёқарашга эга бўлган маҳкумлар билан иш олиб борадилар. Ушбу жараёнда жуда кўп низоли ҳолатлар юзага чиқади;
3) улар маҳкумлар билан ишлашда инсон ҳуқуқлари устуворлигига катта эътибор беришлари лозим;
4) Жазони ижро этиш муассасалари фаолияти ходимдан юқори даражадаги эмоционал меҳнатни талаб қилади;
5) улар ҳар куни ишонтириш ва мажбурлаш чораларини қўллаш орқали маҳкумларга психологик таъсир ўтказишлари лозим;
6) бу соҳа ходимлари фаолияти давомида кун тартибини бузувчилар, жамиятга зид қарашларга эга, жазони ўташдан бўйин товлашга мойил бўлган ва ахлоқан тузатиш ишларига тўсқинлик қилаётган ёки ушбу ишларни қийинлаштираётган маҳкумларнинг актив ва пассив қаршилигини бартараф этадилар;
7) маҳкумларнинг аҳлоқан тузалишини психологик жиҳатдан бошқарадилар.
Қисқача айтганда, жазони ижро этиш тизимида ишловчи ходимлар зиммасига ўта масъулиятли, керак бўлса, оғир вазифалар юклатилган. Қайд этиб ўтилган талаблар асосида тайёргарликдан ўтган ходимларгина ушбу мажбуриятларни муваффақиятли адо этадилар. Бугунги кунда жазони ижро этиш тизими учун кадрлар тайёрлаш борасида айрим муаммолар мавжуд. Кадрларни тайёрлаш жараёнида юқорида санаб ўтилган хусусиятларни инобатга олиш жуда муҳим.
Мавзу юзасидан назорат ва муҳокама учун саволлар
1.Ички ишлар ходимлари мамлакат учун нимага керак?
2.Ички ишлар ходимларига аҳолининг психологик муносабати қандай?
3. Ички ишларда аёллар бошқаруви психологик жиҳатдан қай даражада?
4. Ички ишлар органи ходимларининг фаолияти қандай психологик хусусиятларга эга?
5. Ички ишлар органлари ходимларининг касбий профессиограм­маси қандай жиҳатларни қамраб олади?
6. Ходимлар психологик тайёргарлигининг мазмунига нималарни киритиш мумкин?
7. Ички ишлар органлари кадрларига қўйиладиган талаблар асосида ходимлар қуйидагича баҳоланишлари мумкин
8. Ички ишлар органлари барча хизмат ва бўлим ходимларининг касбий –психологик тайёргарлини тушунтиринг.
9. Жазони ижро этиш бош бошқармаси тизимида ишловчи ходимлар иш фаолиятининг ўзига хос психологик хусусиятлари қандай?
10. Жазони ижро этиш тизимидаги касбий мослашувни қандай турларга ажратиш мумкин?



1 Қаранг: Шиханцов Г. Г. Психология следователя. – Воронеж, 1999. – С. 162.

Download 222.99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling