5-mavzu. Xiva xonligining qizil armiya tomonidan tugatilishi va xxsrning tashkil topishi. (2soat) Reja


Download 178.2 Kb.
bet9/9
Sana08.03.2023
Hajmi178.2 Kb.
#1252757
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
5-mavzu

36-а-сурат. 117-бетга. Худойберган Девонов

ХХСРда ижтимоий масалаларга, айниқса халқ саломатлигини яхшилашга қаратилган қатор ишлар амалга оширилди. Бу борада Туркистон АССР ва РСФСР малакали врач, фельдшерлар, дори-дармонлар ҳамда касалхона ва амбулаториялар учун зарур анжомлар билан ёрдам берди. 1923 йилда Хивада 100 ўринли касалхона қурилиб битказилди. Касалхонада 3 нафар юқори малакали врачлар ва бир неча фельдшерлар аҳолига тиббий хизмат кўрсатди. Республиканинг бошқа шаҳарларида ҳам бир қатор фельдшерлик даволаш пунктлари ишга туширилди. Хоразмда болалар орасида чечак касали кўпайганлиги сабабли унга қарши курашда ёрдам бериш учун 1923 йилда Тошкентдан таниқли эпидемиолог И. Минкевич бошчилигида бир гуруҳ тиббиёт ходимлари юборилди265.
ХХСР ҳукумати халқ хўжалигини ривожлантиришнинг 1923 – 1924 хўжалик йилига266 мўлжалланган режасида аҳолига тиббий ёрдам кўрсатишни янада кенгайтириш вазифасини белгилади. Натижада 1924 йилга келиб, Хоразмда 3 та стационар касалхона, тиш даволаш пунктлари, безгакка қарши эмлаш станцияси, 4 та дорихона ҳамда 16 та амбулатория-фельдшерлик пунктлари ишга туширилди ва уларда 74 нафар медицина ходимлари фаолият кўрсатди. Улар бир кунда 500 нафардан ортиқ беморларга тиббий ёрдам кўрсата бошлади.267 Бу тадбирлар Хоразмда халқ саломатлигини яхшилаш, тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил қилиш борасида қўйилган дастлабки қадам эди.
1923 йил 17 – 20 октябрда бўлган Бутунхоразм халқ вакилларининг IV қурултойи ХХСРни Хоразм Совет Социалистик Республикаси (ХССР)га айлантириш тўғрисида қарор қабул қилди.268 20 октябрда ХССРнинг 5 та бўлим ва 12 бобдан иборат янги Конституцияси қабул қилинди. Афсуски, бу Конституция мамлакатнинг фақат социалистик қурилиш йўлига ўтишини қонун йўли билан мустаҳкамлади. Унга мувофиқ ернинг хусусий мулк эканлиги бекор қилинди, вақф мулклари Маориф нозирлиги ихтиёрига берилди. Қозихоналар фаолияти тақиқланиб, совет судлари ташкил қилинди.
Демак, 1923 йил октябрь ойидан бошлаб Хоразм Республикасидаги демократик ўзгаришларга чек қўйилди. Хоразмни советлаштириш жараёни ўзининг юқори босқичига кўтарилди. Ҳукуматнинг кескин янги сиёсатидан норози бўлган барча кишилар бундай вазиятда қўзғолончилар сафини тўлдирдилар. Туркистон минтақасида совет режимига қарши бошланган қуролли ҳаракат Хоразм воҳасига ҳам кенг тарқалган эди. ХССРнинг марказий ва жанубий қисмларида кўплаб сардор ва қўрбошиларнинг ҳаракатлари янада авж олди. 1923 йил охири – 1924 йил бошларида Хоразмда совет ҳокимиятига қарши катта халқ қўзғолони кўтарилди. Қўзғолончилар жойлардаги совет ташкилотларини тугатиб, мамлакат пойтахти Хива шаҳри устига юриш бошладилар. Бу пайтда Қорақумда турган Жунаидхон қўшинлари ҳам ғарб томондан шаҳарга қараб ҳаракат бошлади ва халқ қўзғолонини қўллаб-қувватлади.
1924 йил баҳорида қизил аскарлар томонидан бу қўзғолон бостирилса ҳам мамлакатдаги сиёсий ва ҳарбий вазият зиддиятлилигича қолаверди. Бухоро ва Туркистон Республикаларида бўлгани сингари Хоразмда ҳам халқнинг большевикларга нисбатан тинимсиз қаршилиги ўз давлатчилиги, турмуш тарзи, дини, тарихий анъаналари ўзгармаслигини ҳимоя қилиш йўлидаги кенг миқёсли миллий озодлик ҳаракатига айланиб кетди. Четдан мажбуран тиқиштирилган давлат ва жамият қурилишининг ёт шакл ва усуллари маъмурий йўл билан ижтимоий ҳаётга жорий қилинар, яъни сиёсий тизимда ҳокимлик ва элат (оқсоқоллик) бошқаруви ўрнига шўролар (совет бошқаруви) тиқиштирилар; иқтисодий турмушда асрлар давомида муқаддас ва дахлсиз ҳисобланиб келган хусусий мулкчилик тугатилар; маънавий турмушда халқ астойдил ишонган, бутун маъноси ва моҳиятини дилига жо қилган дин – ислом таълимотига ҳужум қилинар; ижтимоий соҳада фуқароларнинг айрим ҳуқуқларига тажовуз қилишдан бошлаб, Хоразм жамиятининг бутун-бутун ижтимоий қатламларини йўқ қилишгача бориб етилган эди269.
Бутунхоразм халқ вакиллариннг V қу
рултойи (1924 йил 29 октябрь – 2 ноябрь) Ўрта Осиёда миллий-ҳудудий чегараланиш ўтказилиши муносабати билан Хоразм ССР тугатилишини эълон қилди. Қурултойда Москвадан махсус юборилган масъул ходим Уваров қатнашди270. ХХСРнинг ўзбеклар яшайдиган 23 та тумани янгидан ташкил қилинган Ўзбекистон ССР таркибига Хоразм вилояти қилиб киритилди. ХССРнинг қолган ҳудудлари Туркманистон ССР ва Қорақалпоқ мухтор вилоятига (Қозоғистон АССР таркибида) қўшилди. 1924 йил 23 ноябрда ХССР МИК ва 30 ноябрда Халқ Нозирлар Шўроси ўз фаолиятини тўхтатди271.
Шундай қилиб, 1924 йил охирида БХСР ва ХХСРнинг тугатилиши билан минтақада давлатчилик илк бор шаклланган тарихий маконлардан бири – уч минг йиллик давлатчилик тарихига эга кўҳна Бухоро ва Хоразм давлатларининг ХХ асрдаги сўнгги вориси – Бухоро ва Хоразм Республикалари тугатилди ва парчалаб ташланди. Большевиклар Туркистон минтақасини бўлиб юбориб, ўз ҳукмронликларини янада мустаҳкамладилар.
Хулоса қилиб айтганда, Бухоро Халқ Совет Республикаси ва Хоразм Халқ Совет Республикаси ўзбек халқи давлатчилиги тарихида муҳим ўрин тутади. Шарқдаги дастлабки халқ республикалари бўлган бу давлатлар қисқа муддат ичида катта тараққиёт йўлини босиб ўтди. Ўрта асрларга хос монархия тузуми ва қолоқликдан, якка шахснинг ҳукмронлиги устувор бўлган истибдоддан, диний мутаассиблик ва жаҳолатдан демократик ўзгаришлар томон катта қадамлар ташланди. Тараққийпарварлар ва зиёлилар (асосан Ёш бухороликлар ва Ёш хиваликлар)дан ташкил топган Бухоро ва Хоразм ҳукуматлари мамлакатда демократик ислоҳотларни қарор топтиришда жуда қийин шароит ва вазиятларда иш олиб боришларига қарамасдан, ўз фаолияти давомида айрим хато ва камчиликларга йўл қўйса-да, шунингдек, доимий равишда большевикларнинг зуғуми ва Марказнинг тазйиқи остида сиёсат юритишга мажбур бўлган бўлса ҳам ўз тарихий вазифасини уддалай олди. Хусусан, Бухоро Халқ Нозирлар Шўросининг фаолияти таҳсинга сазовордир.
Хуллас, Бухоро Халқ Совет Республикаси ва Хоразм Халқ Совет Республикасининг демократик ислоҳотлар томон босиб ўтган йўли ўша давр учун ҳам, бугунги кун нуқтаи назаридан олиб қаралганда ҳам машаққатли ва улуғ йўл бўлди. Бухоро ва Хоразм Республикалари атиги 4 – 5 йил ичида дунёвий ислоҳотлар жорий қилинаётган демократик давлатга айлана бошлади. Афсуски, бу жараёнлар мустабид совет режими томонидан сунъий равишда тўхтатиб қўйилди ва нисбатан мустақил бўлган бу давлатларнинг мавжудлигига ҳам барҳам берилди. Бухоро ва Хоразм Республикаларининг тугатилиши билан камида уч минг беш юз йиллик тарихга эга ўзбек халқининг миллий давлатчилик ҳалқаси деярли узиб ташланди.

1Қаранг: Бурҳон Шараф. Бухоро мактублари // “Вақт” (Оренбург), 1910 йил январь-февраль; Антонович М. Причины волнения в Бухаре // “Туркестанский курьер”, 1910, № 27; Белинский. Финал Бухарских событий // “Туркестанский курьер”, 1910, № 28; Беспорядки в Бухаре // “Туркестанские ведомости”, 1911. № 159.

2 Бурҳон Шараф. Бухоро мактублари. Татар тилидан Шермурод Субҳон таржимаси. – Тошкент: “Turon zamin ziyo”, 2014. – Б. 16.

3Бурҳон Шараф. Бухоро мактублари ... – Б. 16.

4Бурҳон Шараф. Бухоро мактублари... – Б. 17.

5Хамроев А.Х. К вопросу об январских событиях 1910 года в Бухаре // Труды САГУ. Вып 57. –Ташкент, 1954. – С. 68.

6Мухаммеджонова Л.П. Общественно-политическая ситуация в Бухаре в начале ХХ века и развитие демократического движения (1908 – 1920 гг.). Автореф. дисс. канд. ист. наук. –Ташкент, 1999. – С. 19.

7 Бурҳон Шараф. Бухоро мактублари... – Б. 18 – 19.

8Ўзбекистон ССР тарихи. 1 том. Иккинчи китоб. –Тошкент: Ўзбекистон ССР Фанлар академияси нашриёти, 1957. –Б. 328 – 329.

9 Ражабов Қ. Бухородаги ашуро фитнасига оид илк манба // Бурҳон Шараф. Бухоро мактублари. Татар тилидан Шермурод Субҳон таржимаси. – Тошкент: “Turon zamin ziyo”, 2014. – Б. 29.

10Разоблачения о Бухаре // “Туркестанские ведомости”, 15 апреля 1910 г.

11Қаранг: Мухамеджанова Л.П. Общественно– политическая ситуация в Бухаре в начале XX века и развитие демократического движения(1908 – 1920 гг.).: Автореф. дисс. … канд. истор. наук. – Ташкент, 1999.С. 23.

12Бу ўринда таниқли давлат арбоби Файзулла Хўжаевнинг отаси Убайдуллахўжа Қосимхўжа ўғли (1858 – 1912) ва амакиси Латифхўжа кўзда тутилмоқда.

13Бу ўринда давлат арбоби Абдулқодир Муҳитдиновнинг отаси Мирзо Муҳитдин Мансуров кўзда тутилмоқда.

14Бухоро Шарқ дурдонаси . – Тошкент: “Шарқ”, 1997. – Б. 70.

15Ўзбекистон МДА, 9-фонд, 1-рўйхат, 28-иш, 25-варақ.

16Қўшжонов О., Полвонов Н. Хоразмдаги ижтимоий-сиёсий жараёнлар ва ҳаракатлар (XIX аср иккинчи ярми – ХХ аср биринчи чораги). – Тошкент: “Аbu matbuot-konsalt”, 2007.  Б. 143 – 144.

17Ўзбекистон МДА, И-461-фонд, 1-рўйхат, 1899 а-иш, 164-варақ.

18Ўзбекистон МДА, И-461-фонд, 1-рўйхат, 1899 а-иш, 68-варақ.

19Ўзбекистон МДА, И-1-фонд, 31-рўйхат, 1104-иш, 151-варақ.

20 Алексеенков П. Хивинское восстание 1916 г. – Ташкент: “Узгосиздат”, 1930. – С. 21.

21Алеексеенков П. Хивинское востание 1916 г ... – С. 25.

22Қўшжонов О., Полвонов Н. Хоразмдаги ижтимоий-сиёсий жараёнлар ва ҳаракатлар (XIX аср иккинчи ярми – ХХ аср биринчи чораги). –Б. 156.

23Пылёв А.И. Политическое положение Бухарского эмирата и Хивинского ханства в 1917 – 1920 гг. Выбор путей развития.  Санкт-Петербург: “Петербургское Востоковедение”, 2005. –С. 82; Полвонов Н. Хоразмдаги ижтимоий ҳаракатлар ва сиёсий партиялар тарихи (1900 – 1924). – Тошкент: “Akademnashr”, 2011. –Б. 29.

24Ўзбекистон МДА, И-2-фонд, 2-рўйхат, 546-иш, 298-варақ.

25Қаранг: Садриддин Айний. Бухоро инқилоби тарихи учун материаллар. – Москва: СССР халқлари марказий нашриёти, 1926; Файзулла Хўжаев. Бухоро инқилобининг тарихига материаллар. – Тошкент: Ўздавнашр, 1926.

26Ўзбекистон МДА, И-3-фонд, 1-рўйхат, 21-иш, 14-варақ.

27Файзулла Хўжаев. Бухоро инқилобининг тарихига материаллар. –Б. 82.

28Эргашев Б.Х. Идеология национально-освободительного движения в Бухарском эмирате. –Ташкент: “Фан”, 1991. – С. 30 – 31.

29Садриддин Айний. Бухоро инқилоби тарихи учун материаллар. –Б. 280 – 283.

30Айзенер Рейнхард. Бухара в 1917 году // “Восток”, 1994. № 5. – С. 82

31Бухорода ислоҳот лойиҳаси. – Тошкент, 1918.  24 б; Бойтуллаев Р., Остонова Г. Мозий дафтаридан саҳифалар. – Тошкент: “O’zbekiston”, 2010. –Б. 221 – 230.

32Ражабов Қ. ХХ аср бошларида Туркистон ёшлари: уларнинг сиёсий фаолияти ва Шарқ мамлакатларидаги ёшлар ҳаракатлари билан узвий алоқалари // “Huquq va burch”, 2008. № 1. – Б. 40 – 43.

33Касымов Ф., Эргашев Б. Бухарская революция. Дорогу выбрал курултай // “Родина”, 1989, № 11. – С. 12 – 13.

34Бухоро Шарқ дурдонаси. – Тошкент: “Шарқ”, 1997. –Б. 71.

35Ўзбекистон МДА, И-3-фонд, 1-рўйхат, 27-иш, 56-варақ.

36Ражабов Қ., Мақсудов Р. Қизилтепа тарихи. – Тошкент: “Muharrir”, 2011. –Б. 119.

37Ражабов Қ. Бухорога қизил армия босқини ва унга қарши кураш: тарих ҳақиқати (1920 – 1924). – Тошкент: “Маънавият”, 2002. – Б. 9  10.

38Муҳаммад Али Балжувоний. Тарихи Нофеий (Фойдали тарих). Тожик тилидан Ш. Воҳидов, З. Чориев таржимаси. – Тошкент: “Академия”, 2001. –Б. 53.

39Амир Саййид Олимхон. Бухоро халқининг ҳасрати тарихи. Форсийдан А. Ирисов таржимаси. – Тошкент: “Фан”, 1991. –Б. 12.

40Мирза Салимбек. Тарих-и Салими (Источник по истории Бухарского эмирата). Перевод с персидского Н.К. Норкулов. – Тошкент: “Akademia”, 2009. – С. 169 – 206.

41“Советский Туркестан”, № 12. 28 июня 1918 г.

42Мирза Салимбек. Тарих-и Салими. – С. 192 – 194.

43Ўзбекистоннинг янги тарихи. 2-китоб. Ўзбекистон совет мустамлакачилиги даврида. Илмий муҳаррир М. Жўраев. – Тошкент: “Шарқ”, 2000. –Б. 116 – 117; Туркестан в начале ХХ века: к истории истоков национальной независимости. Научный редактор Р.Я. Раджапова. – Ташкент: “Шарқ”, 2000. – С. 294 – 295.

44РГАСПИ (Россия ижтимоий-сиёсий тарихи давлат архиви), 5-фонд, 1-рўйхат, 2920-иш, 2 – 3-варақлар.

45Садриддин Айний. Бухоро инқилоби тарихи учун материаллар // Айний С. Асарлар. Саккиз томлик. Т. 1. – Тошкент: Ўз ССР Давлат бадиий адабиёт нашриёти, 1963. –Б. 337 – 339.

46Файзулла Хўжаев. Бухоро инқилобининг тарихига материаллар // Файзулла Хўжаев. 100. – Тошкент: “Фан”, 1997. –Б. 133.

47Ражапова Р. Суронли замонлар // Хива минг гумбаз шаҳри. – Тошкент: “Шарқ”, 1997. –Б. 44 – 45.

48Ҳамдамов Ҳ. Хива хонлигининг ағдарилиши ва Хоразм Совет Халқ Республикасининг тузилиши. – Тошкент: “Ўзбекистон давлат нашриёти”, 1960. –Б. 46.

49Полвонниёз Ҳожи Юсупов. Ёш хиваликлар тарихи (Хотиралар). Масъул муҳаррир ва сўзбоши муаллифи М. Матниёзов. – Урганч: “Хоразм”, 2000. –Б. 83.

50Ташкулов Д. Младохивинцы: эволюция политических взглядов // “Народ и демократия”, 1992. № 3 – 4.  С. 58.

51Полвонниёз Ҳожи Юсупов. Ёш хиваликлар тарихи. –Б. 174 – 176.

52Ражабов Қ. Ёш хиваликлар фаолияти // “Қазақтану. Казаковедение. Kazakh studies” (Шымкент). 2010. № 2. –Б. 12.

53Ўзбекистоннинг янги тарихи. 2-китоб. Ўзбекистон совет мустамлакачилиги даврида. –Б. 117.

54Ражабов Қ. Хоразмда истиқлол ҳаракати ва Жунаидхон // “Жамият ва бошқарув”, 2000. № 1. – Б. 37.

55Полвонниёз Ҳожи Юсупов. Ёш хиваликлар тарихи. –Б. 179.

56Ражапова Р. Суронли замонлар... –Б. 47.

57История Хорезма с древнейших времен до наших дней. – Ташкент: “Фан”, 1976. –С. 159.

58Мухаммадбердиев К.Б. История Хорезмской революции. – Ташкент: “Фан”, 1986. –С. 55 – 56.

59Қаранг: Персиц М. А. Застенчивая интервенция. О советском вторже­нии в Иран и Бухару в 1920 – 1921 гг. 2-изд. – Москва: “Муравей-Гайд”, 1999. – 200 с; Генис В. Красная Персия. Большевики в Гиляне 1920 – 1921. Документальная хроника. –Москва: “МНПИ”, 2000.  560 с.

60Иностранная военная интервенция и гражданская война в Средней Азии и Казахстане. Документы и материалы. Т.1. –Алма – Ата: “Наука”, 1963. –С. 139.

61Туркестан в начале ХХ века: к истории истоков национальной независимости. Научный редактор Р.Я.Раджапова. – Ташкент: “Шарқ”, 2000.  С. 299 – 300.

62РГВА (Россия давлат ҳарбий архиви), 110-фонд, 3-рўйхат, 253-иш, 24 – 31-варақлар.

63Туркестан в начале ХХ века: к истории истоков национальной независимости. – С. 304 – 305.

64РГВА, 267-фонд, 1-рўйхат, 2-иш, 3-варақ.

65РГАСПИ, 2-фонд, 1-рўйхат, 14345-иш, 15-варақ.

66РГАСПИ, 122-фонд, 3-рўйхат, 21-иш, 181-варақ.

67Генис В. “Бутафорскоя революция” или Российское полпредство в Хиве 1920 году // “Восток”, 2000. № 2.  С. 10 – 11; РГАСПИ, 17-фонд, 112-рўйхат, 121-иш, 165, 239 – 244-варақлар.

68Раджабов К. Вооруженное движение в Туркестанском крае против советского режима (1918 – 1924 гг.). Автореферат дисс… докт. ист. наук. –Ташкент, 2005. –С. 39 – 40.

69Bаymirza Hayit. Turkistan Devletlerinin Milli Mucadeleleri tarihi. – Ankara, 1995. –S. 272 – 273.

70Ўзбекистон МДА, 71-фонд, 1-рўйхат, 1-иш, 11-варақ; Маткаримов М. Хоразм Республикаси: давлат тузилиши, нозирлари ва иқтисоди. –Урганч: “Хоразм”, 1993. –Б. 14 – 15.

71Ражабов Қ. Бухоро ва Хоразм Халқ Республикалари: давлатчиликнинг демократик шакли // Ўзбекистон давлатчилиги тарихи очерклари. Масъул муҳаррирлар: Д.А. Алимова, Э. В. Ртвеладзе. – Тошкент: “Шарқ”, 2001. –Б. 186 – 187.

72Гордиенко А.А. Создание народно-советского государства и права и их революционно-преобразующая роль в Хорезме и Бухаре. – Ташкент: Изд. САГУ, 1959.  С. 28 – 29.

73Ражабов Қ. Ёш хиваликлар фаолияти ... – Б. 13.

74История Хорезмской Народной Советской Республики (1920 – 1924 гг.). Сборник документов. – Ташкент: “Фан”, 1976. – С. 41 – 46.

75Ражапова Р. Суронли замонлар ... –Б. 47 – 48.

76РГАСПИ, 2-фонд, 1-рўйхат, 14-иш, 2-варақ.

77Хоразм тарихи. II жилдлик. 2-жилд. Масъул муҳаррир М. Матниёзов. – Тошкент: “Урганч”, 1997. –Б. 32.

78Ражабов Қ. Туркистон минтақасида совет режимига қарши қуролли ҳаракат (1918 – 1924). Тарих фанлари доктори ...диссертацияси. – Тошкент, 2005. –Б. 160.

79Ўзбекистон МДА, 17 фонд, 1-рўйхат, 90-иш, 326-варақ.

80Қаранг: Ўзбекистон Фанлар академиясининг Қорақалпоғистон Республикаси Тил ва адабиёт институти кутубхонаси архиви, 14-фонд, 2-иш, 290 – 292-варақлар.

81Ҳамдамов Х. Хива хонлигининг ағдарилиши ва Хоразм Совет Халқ Республикасининг тузилиши. – Тошкент: “Ўздавнашр”, 1960. –Б. 115.

82Қаранг: Погорельский И.В. История Хивинской революции и Хорезмской Народной Советской Республики (1917 – 1924 гг.). – Ленинград: Изд. Ленинградского университета, 1984. –С. 129 – 130; Қўшжонов О., Полвонов Н. Хоразмдаги ижтимоий-сиёсий жараёнлар ва ҳаракатлар (XIX аср иккинчи ярми – ХХ аср биринчи чораги).–Б. 324 – 325.

83Ражапова Р. Суронли замонлар... – Б. 50.

84Ражабов Қ. Хоразмда истиқлол ҳаракати ва Жунаидхон // “Жамият ва бошқарув”, 2000. № 1. –Б. 39.

85История Хорезмской Народной Советской Республики.... –С. 56 – 64.

86Документы внешней политики СССР. Т.3. –Москва, 1959. –С. 178 – 185.

87Ўзбекистон МДА, 71- фонд, 1-рўйхат, 15-иш, 3-варақ.

88Иностранная военная интервенция и гражданская война в Средней Азии и Казахстане. Т. 2. –Алма-Ата: “Наука”, 1964. –С. 541 – 544.

89Ражапова Р. Суронли замонлар... – Б. 49 – 50.

90Туркестан в начале ХХ века: к истории истоков национальной независимости. –С. 304 – 305.

91Ражапова Р. Суронли замонлар... – Б. 50.

92Очерки истории коммунистической партии Узбекистана. – Ташкент: “Узбекистан”, 1974. – С. 111 – 112.

93Қаранг: Полвонниёз Ҳожи Юсупов. Ёш хиваликлар тарихи (Хотиралар). –Урганч: “Хоразм”, 2000. –Б. 354 – 356.

94Ўзбекистоннинг янги тарихи. 2-китоб. Ўзбекистон совет мустамлакачилиги даврида ... –Б. 124.

95Туркестан в начале ХХ века: к истории истоков национальной независимости. – С. 316 – 317.

96РГАСПИ, 122-фонд, 1-рўйхат, 44-иш, 209-варақ.

97РГВА, 268-фонд, 1-рўйхат, 149-иш, 147-варақ.

98РГВА, 110-фонд, 3-рўйхат, 308-иш, 35-варақ.

99Ишанов А. Бухарская Народная Советская Республика. – Ташкент: “Узбекистан”, 1969. – С. 164 – 165.

100Ражабов Қ. Бухорога қизил армия босқини ва унга қарши кураш: тарих ҳақиқати (1920 – 1924 йиллар). – Тошкент: “Маънавият”, 2002. –Б. 11.

101Рашидов У. Бухоро Халқ Республикаси (1920 – 1924 йиллар). –Бухоро: “Бухоро” нашриёти, 2003. –Б. 29.

102РГВА, 268-фонд, 1-рўйхат, 129-иш, 12 – 13-варақлар.

103Ражабов Қ. Бухорога қизил армия босқини ва унга қарши кураш: тарих ҳақиқати (1920 – 1924 йиллар). –Б. 12; Крущельницкий А. Бухарская революция. Диктатура по телеграфу // “Родина”, 1989. № 11. –С. 30 – 39.

104Туркестан в начале ХХ века: к истории истоков национальной независимости. –С. 323 – 324.

105Қаранг: Файзулла Хўжаев. Бухоро инқилобининг тарихига материаллар // Файзулла Хўжаев. 100. – Тошкент: “Фан”, 1997. –Б. 172 – 173.

106Ишанов А. Бухарская Народная Советская Республика. – Ташкент: “Узбекистан”, 1969. –С. 179 – 180, 186 – 187.

107Ўзбекистоннинг янги тарихи. 2-китоб. Ўзбекистон совет мустамлакачилиги даврида ... –Б. 126 – 127.

108Персиц М.А. Застенчивая интервенция. О советском вторжении в Иран и Бухару в 1920 – 1921 гг. 2-изд. –Москва: “Муравей-Гайд”, 1999. –С. 86.

109Ражабов Қ., Мақсудов Р. Қизилтепа тарихи. – Тошкент: “Muharrir”, 2011. –Б. 128.

110РГАСПИ, 122-фонд, 1-рўйхат, 10-иш, 262-варақ.

111Ражабов Қ. Бухорога қизил армия босқини ва унга қарши кураш: тарих ҳақиқати (1920 – 1924 йиллар). – Тошкент: “Маънавият”, 2002. –Б. 12.

112Генис В. Разгром Бухарского эмирата в 1920 году // “Вопросы истории”, 1993. № 7. – С. 49 – 50.

113М.В. Фрунзе на фронтах гражданской войны. Сборник документов. –Москва: “Воениздат”, 1941. –С. 317.

114Ражабов Қ. Бухоро олтинлари тақдири ёхуд “ўртоқ Фрунзе” иши // “Бухоро мавжлари”, 2004. № 4. –Б. 25 – 26.

115Ражабов Қ. Бухорога қизил армия босқини ва унга қарши кураш: тарих ҳақиқати (1920 – 1924 йиллар). –Б. 13.

116Генис В. “С Бухарой надо кончать…” К истории бутафорских революций. –Москва: “МНПИ”, 2001. –С. 49 – 53.

117Қаранг: Холбоев С. Бухоро амирлигининг олтин хазинаси (тарихи, тақдири, таҳлили). – Тошкент: “Фан”, 2008. –Б. 180.

118Саййид Мансур Олимий. Бухоро – Туркистон бешиги. Форс тилидан Ҳ. Тўраев таржимаси. –Бухоро: “Бухоро” нашриёти, 2004. –Б. 83 – 84.

119Амир Саййид Олимхон. Бухоро халқининг ҳасрати тарихи. Форсийдан А. Ирисов таржимаси. – Тошкент: “Фан”, 1991. –Б. 15.

120Муҳаммад Али Балжувоний. Тарихи нофеий (Фойдали тарих). –Б. 70 – 71.

121Сафаров Т. Колониальная революция (Опыт Туркестана). –Москва: “Госиздат”, 1921. – С. 80.

122Крущельницкий В. Телеграф орқали сўралган диктатура // “Фан ва турмуш”, 1990. № 4. –Б. 13.

123История Бухарской и Хорезмской Народных Советских Республик. –Москва: “Наука”, 1971. –С. 128.

124История Бухарской Народной Советской Республики (1920 – 1924 гг.). Сборник документов. –Ташкент: “Фан”, 1976. –С. 37 – 38.

125Ўзбекистоннинг янги тарихи. 2-китоб. Ўзбекистон совет мустамлакачилиги даврида ... –Б. 130.

126Бухоро Коммунистик партияси 1918 йил 25 сентябрда Тошкентда бўлган Ёш бухороликлар партияси аъзоларининг йиғилишида бир гуруҳ Ёш бухороликлардан ташкил топган эди.

127Ражабов Қ. Бухорога қизил армия босқини ва унга қарши кураш. – Б. 13 – 14.

128 Левитин Л., Карлайл Д. Ислом Каримов – янги Ўзбекистон Президенти. – Тошкент: “Ўзбекистон”, 1996. –Б. 39.

129Ўзбекистон МДА, 46-фонд, 1-рўйхат, 105-иш, 1 – 7-варақлар.

130Ўзбекистон МДА, 46-фонд, 1-рўйхат, 20-иш, 7-варақ.

131Ўзбекистон МДА, 46-фонд, 2-рўйхат, 15-иш, 29 – 32-варақлар.

132Бухара в государственном хозяйственном плане 1923 – 1924 гг. – Старая Бухара 1923. – С. 15 – 16.

133История Бухарской Народной Советской Республики (1920 – 1924 гг.). Сборник документов. – Ташкент “Фан” 1976. –С. 80.

134“Бухоро ахбори”, № 8. 1920 йил 21 ноябрь Ўзбекистон МДА 46-фонд 1-рўйхат 122-иш 11-варақ ва унинг орқаси.

135Ўзбекистоннинг янги тарихи. 2-китоб. Ўзбекистон совет мустамлакачилиги даврида. – Б. 234 – 235.

136Туркестан в начале XX века к истории истоков национальной независимости. – С. 345 – 346.

137Қаранг “Бухоро ахбори” № 8. 1920 йил 21 ноябрь Ўзбекистон МДА 46-фонд 1-рўйхат 122-иш 9-варақ ва унинг орқаси История Бухарской Народной Советской Республики …  С. 285.

138“Бухоро ахбори” № 20. 1921 йил 18 январь № 100. 1922 йил 21 сентябрь.

139Қаранг: Раҳмонов К. Бухоро Халқ Совет Республикаси тарихи матбуот саҳифаларида (1920 – 1924 йиллар). – Тошкент: “Abu matbuot-konsalt”, 2012. –Б. 54 – 55.

140Муҳитдинов А. Зироат назоратидан нима кутамиз? // “Бухоро ахбори” № 25. 1921 йил 22 февраль.

141Ражабов Қ. Файзулла Хўжаев. – Тошкент: “Abu matbuot-konsalt”, 2011. –Б. 17.

142Бу ўринда Биринчи жаҳон уруши ва қизил армияга қарши кураш кўзда тутилмоқда.

143“Бухоро ахбори” № 108. 1921 йил 5 ноябрь.

144Алимов И. Ўзбекистонда вақф мулкларининг тугатилиши (1917 – 1929). – Тошкент: “Фан”, 2009. –Б. 127.

145РГАСПИ, 17-фонд, 11-рўйхат, 73-иш, 5-варақ.

146Социалистическое переустройство сельского хозяйства в Узбекистане (1917 – 1925 гг.). Сборник документов. – Ташкент: Изд. АН УзССР, 1962. –С. 124 – 125.

147Алимов И. Ўзбекистонда вақф мулкларининг тугатилиши (1917 – 1929)... –Б. 129.

148РГАСПИ, 17-фонд, 11-рўйхат, 73-иш, 2-варақ.

149Ражабов Қ., Ҳайитов Ш. Усмон Хўжа. – Тошкент: “Abu matbuot-konsalt”, 2011. – Б. 14 – 17.

150 Усмон Хўжа муҳожирликда Афғонистон, Польша, Эрон ва Туркияда яшайди ҳамда Туркистон мустақиллиги учун курашни мафкура майдонига кўчиради. 1927 – 1932 йилларда у Истанбулда “Yeni Turkistan” (“Янги Туркистон”) журналини нашр қилдирди. Туркистон тарихига оид кўплаб асарлар ёзди.
Истанбулда 1968 йил 28 июлда 90 ёшида вафот этди ҳамда Султонтепа (Ускудор)даги ўзбеклар қабристонида дафн этилган.

151Бу ҳақда қаранг: Касымов Ф.Х. Переход народов Средней Азии к социализму, минуя капитализм. Историографический очерк. – Ташкент: “Фан”, 1979. –С. 136 – 151; Ўша муаллиф. Минуя капитализм. Советская историография перехода народов Средней Азии к социализму. –Москва: “Наука”, 1980. –С. 200 – 225.

152“Озод Бухоро” № 7. 1923 йил 1 ноябрь.

153 Ўзбекистон МДА, 46-фонд, 1-рўйхат, 27-иш, 60 – 61-варақлар.

154“Бухоро ахбори” № 79. 1922 йил 23 апрель.

155“Бухоро ахбори” № 207. 1923 йил 27 сентябрь.

156Ҳайитов Ш., Раҳмонов К. Бухоро Халқ Совет Республикаси ва Шарқ мамлакатлари (1920 – 1924 йиллар). –Бухоро 2004. – Б. 28.

157 Абу Бакр Муҳаммад ибн Жаъфар Наршахий. Бухоро тарихи. Форс-тожик тилидан А. Расулов таржимаси. – Тошкент: “Фан”, 1966. – Б. 53 – 55.

158Алимов И. Ўзбекистонда вақф мулкларининг тугатилиши (1917  1929). – Тошкент: “Фан”, 2009. –Б. 131.

159Таноб – Туркистоннинг турли ҳудудларида турлича бўлган ернинг юза қисми узунлик ўлчов бирлиги. Бир таноб ўша йилларда БХСРда 1/4 десятина, ХХСРда 1/3 десятина, Фарғона водийсида 1/6 десятинага тенг бўлган. Бир десятина эса – 1,09 гектар ерга тенг юза (сатҳ) ўлчов бирлигидир.

160Ўзбекистон ПДА, 58-фонд, 1-рўйхат, 167-иш, 210-варақ.

161Ўзбекистон МДА, 48-фонд, 1-рўйхат, 64-иш, 17-варақ.

162Ўзбекистон МДА, 46-фонд, 1-рўйхат, 169-иш, 16-варақ.

163Ишанов А. Бухарская Народная Советская Республика.  С. 327.

164Ўзбекистон МДА 46-фонд 1-рўйхат 90-иш 12-варақ.

165Ўзбекистон МДА 48-фонд 1-рўйхат 17-иш 16 – 17-варақлар.

166“Бухоро ахбори” 1921 йил 25 сентябрь.

167Раҳмонов К. Бухоро Халқ Совет Республикаси тарихи матбуот саҳифаларида (1920 – 1924 йиллар). –Б. 62.

168Фитрат. Вақф ишлари ҳақида // “Бухоро ахбори” № 88. 1922 йил 29 июнь.

169Қаранг “Бухоро ахбори” № 204. 1923 йил 21 сентябрь.

170 Раҳмонов К. Бухоро Халқ Совет Республикаси тарихи матбуот саҳифаларида (1920-1924 йиллар). –Тошкент: “Abu matbuot-konsalt”, 2012. –Б. 62.

171Ўзбекистон МДА 48-фонд 1-рўйхат 119-иш 158-варақ.

172“Бухоро ахбори” № 212. 1923 йил 1 октябрь “Озод Бухоро” № 1. 1923 йил 16 октябрь.

173Ўзбекистон ПДА 14-фонд 1-рўйхат 352-иш 22-варақ ва унинг орқаси.

174Туркестан в начале XX века к истории истоков национальной независимости.  С. 342.

175Ўзбекистон МДА 46-фонд 1-рўйхат 122-иш 7-варақ.

176Ражабов Қ. Бухоро ва Хоразм Халқ Республикалари давлатчиликнинг демократик шакли // Ўзбекистон давлатчилиги тарихи очерклари. – Тошкент “Шарқ” 2001. – Б.196 – 197.

177“Бухоро ахбори” № 8. 1920 йил 21 ноябрь.

178“Бухоро ахбори” № 111. 1922 йил 19 ноябрь.

179“Бухоро ахбори” № 112. 1922 йил 23 ноябрь.

180“Бухоро ахбори” № 116. 1922 йил 10 декабрь.

181Первая экономическая конференция Средне-Азиатских Республик – Туркестана Бухары и Хорезма. 5 – 9 марта 1923 г. Стенографический отчёт. – Ташкент Туркгосиздат 1923. –С. 9.

182“Бухоро ахбори” 1921 йил 20 март.

183Ўзбекистон МДА 48-фонд 1-рўйхат 43-иш 122-варақ.

184“Бухоро ахбори” 1921 йил 14 август.

185Ражабов Қ., Ҳайитов Ш. Усмон Хўжа. – Тошкент: “Abu matbuot-konsalt”, 2011. –Б. 15 – 16.

186Ражабов Қ., Ҳайитов Ш. Усмон Хўжа. –Б. 17.

187Абдулаҳад. Қимматчилик билан кураш // “Бухоро ахбори” № 69. 1922 йил 4 февраль.

188“Бухоро ахбори” № 100. 1922 йил 21 сентябрь.

189Ражабов Қ. БХСРда банк фаолияти тарихидан // “Buxoro mavjlari”, 2013. № 1. –Б. 36 – 38.

190Ўзбекистон МДА 48-фонд 1-рўйхат 29-иш 43-варақ 274-иш 131-варақ.

191Ўзбекистон МДА 50-фонд 1-рўйхат 24-иш 77-варақ.

192Туркестан в начале XX века к истории истоков национальной независимости. – С. 602.

193Ўзбекистон МДА 49-фонд 1-рўйхат 9-иш 55-варақ.

194Ўзбекистон РПДА 14-фонд 1-рўйхат 387-иш 12-варақ.

195Ўзбекистон МДА 10-фонд 1-рўйхат 5-иш 236–варақ.

196Ўзбекистон МДА 47-фонд 1-рўйхат 414-иш 37-варақ.

197Алимов И. Аграрные преобразования в Хорезме и Бухаре (1920 – 1924 гг.).  Ташкент: “Узбекистан”, 1970.  С.72; Ўзбекистон МДА, 47-фонд, 1-рўйхат, 509-иш, 7-варақ.

198Ўзбекистон МДА, 53-фонд, 2- рўйхат, 16-иш, 25-варақ.

199Ражабов Қ., Қандов Б., Шоймардонов И. Ўзбекистон тарихининг муҳим саналари (Энг қадимги даврларидан бугунги кунгача). 5-нашр. – Тошкент: “O’zbekiston”, 2012. –Б. 162.

200Ўзбекистон МДА, 53-фонд, 2- рўйхат, 10-иш, 60-варақ.

201Ўзбекистон МДА, 53-фонд, 2- рўйхат, 16-иш, 102-варақ.

202Пардаев А.А. Бухоро ва Хоразмдаги Иқтисодий Кенгашлар фаолияти (1920 – 1924 йиллар). Тарих фанлари номзоди ... диссертация автореферати. – Тошкент, 2012. –Б. 18.

203Ўзбекистон МДА, 2027-фонд, 1- рўйхат, 12-иш, 63-варақ.

204Ражабов Қ., Ҳайдаров М. Туркистон тарихи (1917 – 1924 й.) – Тошкент: “Университет”, 2002. –Б. 74.

205Ўзбекистон МДА, 2027-фонд, 1- рўйхат, 12-иш, 63-варақ.

206Ўзбекистон ПДА, 14-фонд, 1-рўйхат, 374-иш, 26-варақ.

207Ўзбекистон МДА, 47-фонд, 1- рўйхат, 425-иш, 309-варақ.

208Конституция (Основной закон) Бухарской Народной Советской Республики // Съезды Советов в документах. 1917 – 1936. Сборник документов в 3 томах. –Т. II. –Москва: Госиздат юридической литературы, 1960. –С. 590 – 603.

209Қаранг: Ражабов Қ. Бухорога қизил армия босқини ва унга қарши кураш: тарих ҳақиқати (1920 – 1924 йиллар). – Тошкент: “Маънавият”, 2002. – 144 б.

210Ўзбекистоннинг янги тарихи. 2-китоб. Ўзбекистон совет мустамлакачилиги даврида. – Б. 246 – 247.

211“Бухоро ахбори”, 1920 йил 29 ноябрь.

212Раҳмонов Қ. Бухоро Халқ Совет Республикаси тарихи матбуот саҳифаларида. – Б. 93.

213Ҳасан М. Вилоят маориф шуъбасининг ҳозиргача ишлаган ишлари // “Бухоро ахбори”, 1921 йил 1 февраль.

214“Бухоро ахбори”, 1921 йил 3 ноябрь.

215“Файзулло Хўжа” Дорулмуаллимини // “Бухоро ахбори”, 1922 йил 30 октябрь; Чоржўйда “Файзулло Хўжа” Дорулмуаллимининг расмий очилиши // “Бухоро ахбори”, 1922 йил 10 декабрь.

216“Бухоро ахбори”, 1921 йил 13 январь; “Озод Бухоро”, 1923 йил 17 ноябрь.

217“Бухоро ахбори”, 1921 йил 4 май.

218“Озод Бухоро”, 1924 йил 18 май.

219“Мусофир”. Бухорода биринчи музахонанинг очилиш маросими // “Бухоро ахбори” , 1922 йил 23 ноябрь.

220Раҳмонов Қ. Бухоро Халқ Совет Республикаси тарихи матбуот саҳифаларида.... – Б.104.

221Ўзбекистоннинг янги тарихи. 2- китоб. Ўзбекистон совет мустамлакачилиги даврида... –Б. 247 – 248.

222Файзулла Хўжаев. Бухородаги революция ва Ўрта Осиёнинг миллий чегараланиши тарихига доир // Файзулла Хўжаев. Танланган асарлар. Уч томлик. I том. – Тошкент: “Фан”, 1976. –Б. 77 – 339.

223ГАРФ, 1318-фонд, 1-рўйхат, 715-иш, 59-варақ.

224Ражабов Қ. Бухоро ва Хоразм Халқ Республикалари: давлатчиликнинг демократик шакли // Ўзбекистон давлатчилиги тарихи очерклари. –Б.186 – 187.

225Ўзбекистон МДА, 71-фонд, 1-рўйхат, 4-иш, 107-варақ.

226ГАРФ, 1518-фонд, 1-рўйхат, 715-иш, 59 – 60-варақлар.

227Алимов И. Ўзбекистонда вақф мулкларининг тугатилиши (1917 – 1929). –Б. 85.

228Ўзбекистон МДА, 71-фонд, 1-рўйхат, 4-иш, 26-варақ.

229Конституция (Основной закон) Хорезмской Народной Советской Республики // Съезды Советов в документах. 1917 – 1936. Сборник документов в 3 томах. –Т. II. – С. 506.

230Хоразм вилояти давлат архиви (Хоразм ВДА), 123-фонд, 1-рўйхат, 4-иш, 218-варақ.

231Алимов И. Ўзбекистонда вақф мулкларининг тугатилиши (1917 – 1929). –Б. 97.

232Хоразм ВДА, 123-фонд, 1-рўйхат, 4-иш, 128-129-варақ.

233История Хорезмской Народной Советской Республики (1920 – 1924 гг.). Сборник документов. – Ташкент: “Фан”, 1976. –С. 204.

234Ўзбекистон МДА, 71-фонд, 1-рўйхат, 64-иш, 26-варақ.

235Хоразм тарихи. II жилд. Масъул муҳаррир М.Матниёзов. –Урганч: “Хоразм”, 1997. –Б. 45.

236“Жизнь национальностей” (Москва), 1922. № 4.  С.11 – 12.

237Ўзбекистон МДА, 71-фонд, 1-рўйхат, 18-иш, 24-варақ.

238Хоразм тарихи. II жилд. –Б. 50 – 51.

239Ўзбекистон МДА, 71-фонд, 1-рўйхат, 4-иш, 13 – 15, 20 – 24-варақлар.

240Ўзбекистоннинг янги тарихи. 2-китоб. Ўзбекистон совет мустамлакачилиги даврида. –Б. 218 – 219.

241Маткаримов М. Хоразм Республикаси: давлат тузилиши, нозирлари ва иқтисоди. –Урганч, 1993. –Б. 36.

242Ўзбекистон МДА, 71-фонд, 1-рўйхат, 3-иш, 204 – 207-варақлар.

243Хоразм тарихи. II жилд. –Б. 36.

244Ўзбекистон МДА, 71-фонд, 1-рўйхат, 3-иш, 235-варақ.

245Ўзбекистон МДА, 72-фонд, 1-рўйхат, 172-иш, 35-варақ; Каландаров Н. Образование и деятельность Хорезмской Коммунистической партии (1920 – 1924 гг.). –Ташкент: “Узбекистан”, 1975. –С. 170.

246Полвонов Н. Хоразмдаги ижтимоий ҳаракатлар ва сиёсий партиялар тарихи (1900 – 1924). –Б. 96.

247История Хорезмской Народной Советской Республики…  С. 173.

248Ўзбекистон МДА, 62-фонд, 1-рўйхат, 9-иш, 18 – 81-варақлар; 72-фонд, 1-рўйхат, 31-иш, 5 – 14-варақлар.

249Ўзбекистон МДА, 2027-фонд, 1-рўйхат, 1-иш, 180-варақ.

250Ўзбекистон МДА, 73-фонд, 1-рўйхат, 18-иш, 75-варақ; 88-иш, 45 – 48-варақлар.

251Ўзбекистон МДА, 2027-фонд, 1-рўйхат, 1-иш, 184-варақ.

252Хоразм тарихи. II жилд. –Б. 46.

253“Инқилоб қуёши”, 1922 йил 19 апрель.

254Ўзбекистоннинг янги тарихи. 2-китоб. Ўзбекистон совет мустамлакачилиги даврида. –Б. 225.

255Экономическая история советского Узбекистана (1917 – 1965 гг.). –Ташкент, 1966. –С.72.

256Ўзбекистон МДА, 71-фонд, 1-рўйхат, 4-иш, 104-варақ.

257Ўзбекистон МДА, 73-фонд, 1-рўйхат, 4-иш, 33-варақ.

258Ўзбекистон МДА, 73-фонд, 1-рўйхат, 1-иш, 24-варақ.

259Пардаев А. Бухоро ва Хоразмдаги Иқтисодий Кенгашлар фаолияти (1920 – 1924 й.). ... – Б. 93.

260Ўзбекистон МДА, 2027-фонд, 1-рўйхат, 4-иш, 16-варақ.

261Ўзбекистон МДА, 73-фонд, 1-рўйхат, 81-иш, 4 – 8-варақлар.

262Ўзбекистон МДА, 73-фонд, 1-рўйхат, 34-иш, 1-варақ.

263Ўзбекистон МДА, 73-фонд, 1-рўйхат, 34-иш, 1-варақнинг орқаси.

264Ражабов Қ. Бухоро ва Хоразм Халқ Республикалари: давлатчиликнинг демократик шакли // Ўзбекистон давлатчилиги тарихи очерклари. –Б. 191.

265Ўзбекистоннинг янги тарихи. 2-китоб. Ўзбекистон совет даври мустамлакачилиги даврида. –Б. 231 – 232.

2661923 – 1924 хўжалик йили 1923 йил 1 октябрдан бошланган.

267История Хорезма с древнейших времен до наших дней. Под редакцией И.Муминова. –Ташкент: “Фан”, 1976. –С. 180.

268Ўзбекистон МДА, 71-фонд, 1-рўйхат, 37-иш, 116 – 117-варақлар; 45-иш, 25 – 29-варақлар.



269Ражапова Р. Суронли замонлар // Хива минг гумбаз шаҳри. –Тошкент: “Шарқ”, 1997. –Б. 53.

270Полвонниёз Ҳожи Юсупов. Ёш хиваликлар тарихи (Хотиралар). –Урганч: “Хоразм”, 2000. –Б. 468.

271Ўзбекистон МДА, 86-фонд, 1-рўйхат, 2137-иш, 295-варақ.



Download 178.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling