5. нефт, газ конденсати ва нефт махсулотларини қабул қилиш ва юклаб жўнатиш
Download 176 Kb.
|
нефт ташиш ва саклаш
5. НЕФТ, ГАЗ КОНДЕНСАТИ ВА НЕФТ МАХСУЛОТЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ ВА ЮКЛАБ ЖЎНАТИШ 5.1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР 5.1.1 Нефт газконденсати ва нефт махсулотлари магистрал нефтузатгич ва нефт махсулот узаткичлар, темирйўл, автомобил ва ҳаво транспортлари воситасида амалдаги муайян транспорт тури қоидаларига кўра, тасдиқланган тартибда таништирилади. 5.1.2 Нефт базада нефт махсулотларини қабул қилиш ва юклаб жўнатишни фақат қуйидаги махсус қуйиш – тўкиш қурилмаси ёрдамида бажарилиши керак: а) темир йўл цистерналарига – махсус эстакадаларда, алоҳида тўхташ жойи ёки тўкиш ускуналари (УСН) орқали; б) автомобил цестерналарига қуйиш станцияларда, автоэстакадаларда ва алоҳида устунлар орқали; в) бочка, бидон ва бошқа идишларга – қуядиган жўмраклар, қадоқлаш пунктлари орқали; г) магстрал нефтузатгичлар ва нефтмаҳсулот узаткичлар шахобчалари орқали. 5.1.3 Қадоқлаш, маркировкалаш, транспорт тури ва сақлаш тартиби ГОСТ 1510 талабларига мос бўлиши керак. ГОСТ 1510 да кўзда тутилмаган, нефт ва нефт махсулотларини қадоқлаш, маркировкалаш, сақлаш ва транспортировкақилиш тартиби, мавжуд стандартлар ва техник шароитларга мос ҳолда ўрнатилади. 5.1.4 Темир йўл ва автомобил цистерналари, қуйиш дарё кемалари, созланган тўқиш – қуйиш ёпқич қурилмалари (тизимлари), қопқоқлар ва нефт махсулотларига чидамли ва нефт махсулотларини транспортировка қилганда оқиб кетишини ва чайқалиб тўкилишини олдини олувчи люк қистирмаларига эга бўлиши керак. 5.1.5 Транспорт воситаларига қуйиладиган нефт махсулотларининг ҳарорати уларнинг қайнаш ҳароратидан ошмаслиги керак. Осон алангаланувчи нефт махсулотларини эркин оқизиб қуйиш мумкин эмас. 5.1.6 Юқори қовушқоқ эритилган нефт махсулотларини темир йўл цистерналарига, бункер яримвагонларига, автобитум ташувчиларга, автогудронаторларга юкларни ташиш қоидаларида, техник шароитлари ёки техника хавфсизлиги қоидаларида кўзда тутилган ҳароратларда қуйиши керак. Ўта қовушқоқ нефт махсулотларини, ўзи оқиб чиқа оладиган даражагача иситиб, кейин идишларга қуйилади. Рухсат этилган иситиш температураси, мазкур нефт махсулотларининг алангаланиш даражасидан 150С паст бўлиши керак. 5.1.7 Қовушқоқ ва юқори даражада қотувчи нефт ва нефт махсулотларини (мойлар, мазутлар, эмульсонлар ва бошқ.) пастки тўкиш мосламаси бор темир йўл цистерналарига қуйиш керак. 5.1.8 Ҳар бир нефт база ва унинг филиалларида технологик схема тузилган бўлиши керак; унда резервуар паркларни. Резервуарларни, насосли қурилмаларни, тўкиш-қуйиш ва тақсимлаш қурилмаларини, технологик қувурузаткичлар ва зуфинларнинг жойлашишини берилган рақами ва белгилари кўрсатилади. Технологик схемага нефт, газ конденсати ва нефт махсулотларини насос билан ҳайдаш жараёнларида зулфинларни бошқариш жадвали илова қилинган бўлиши керак. Нефт базалари ва улар филиалларининг технологик чизма ва бош планлари нефт базанинг бош мухандиси томонидан тасдиқланган бўлиши ва унинг ўзида сақланиши керак. 5.1.9 Резервуар паркларида, насосли қурилмаларда, қувурузаткич коммуникацияларида, арматуралар жойлашишига оид барча ўзгаришлар технологик чизмага киритилиши ва бу ҳақда хизматчи ходимлар билиши керак. 5.1.10 Ҳар қайсирезервуар алоҳида паспорт ва технологик картага эга бўлиши керак (Б.Илова). Резервуарнинг технологик картаси нефт база раҳбарияти томонидан тасдиқланиши ва операторларнинг ишлаб чиқариш хоналарида осиб қўйилиши керак. Технологик чизмаларга мос равишда резервуар танасида, юза ўлчагич ва юза ўлчов люки яқинида унинг умумий баландлиги ва қуйиш баландлиги, ювиш кетмайдиган бўёқ билан ёзилади; ундан ташқари понтонли резервуарлар танасида, “понтонли” деган ёзув, юза ўлчагич яқинида эса, баландлик даражаси ёзилади. 5.1.11 Резервуарларни максимал унумли тўлдириш (бўшатиш) намунали лойиҳаларда (В Илова) кўрсатилган миқдордан ошмаслиги керак. Понтонли резервуарларни қопқоғи силжийдиган унумили тўлдириш (бўшатиш) намунали лойиҳага кўра шундай бўлиши керакки, унда понтонни кўтарилиш (тушиш) тезлиги 6.0м/сек дан ошмаслиги керак. 5.1.12 нефт, газ конденсати ва нефт махсулотларини қабул қилиш ва юклаш жўнатиш бўйича технологик операцияларни олиб борувчи хизматдаги ходим қуйидагиларни бажариши шарт: А) қувурузаткич коммуникацияларнинг технологик чизмасини билиши ва технологик карталарда келтирилган маълумотларга амал қилиши; Б) авария ва ёнғин содир бўлганда зулфинларни хатосиз ишлатишни билиши; В) ускуна, иншоот ва қувурузаткичлар жойлашишини, тузилишини ва уларга хизмат қилиш тартибини билиши; Г) қабул қилинаётган, сақланаётган, топширилаётган нефтмахсулотларининг массасини аниқлаш ва ўлчашни билиши; нефт базада нефт махсулотлари сифатини ва миқдорини сақлашга оид ташкилий масалаларни ҳал қилиши. 5.1.13 нефт махсулотларини насос билан ҳайдашни фақат товар – транспорт операциясини бажариш бўйича жавобгар шахс кўрсатмаси бўйича бошлашга рухсат берилади. 5.1.14 Насос билан ҳайдашга (резервуарларни тўлдирганда ёки тўкканда) хизматдаги ходим шу ҳайдаш билан боғлиқ бўлган зулфинни тўғри очилганлигига ишонч ҳосил қилгандагина рухсат берилади. Резервуар зулфинларини очиш ёки ёпишни равон бажариши зарур. Махаллий ёки масофадан туриб бошқарилувчи электр биланишга тушириладиган зулфинлар ундаги беркитиш қурилмаси ҳолатини кўрсатувчи сигнализация билан жихозланган бўлиши керак. 5.1.15 Агар резервуардаги махсулот юзасини ўлчашларида ёки бошқа маълумотлар бўйича резервуарларни меъёрий тўлатиш ёки бўшатишда бузилишлар аниқланган бўлса, зудлик билан бузилиш сабабларини аниқлаш ва уларни бартараф қилиш чораларини кўриш керак. 5.1.16 Ҳайдаш вақтида резервуарларни қайта улашдан олдин бўш резервуар зулфинини очиш, сўнг тўла резервуар зулфинини очиб, ишга солинган резервуарга нефт махсулоти келаётганлигига ишонч ҳосил қилиш керак. Резервуар пркларида бирвақтда зулфинларни автоматик қайта улашга босим ошиб кетишидан қувурузатгичлар ҳиомяланган бўлсагина рухсат берилади. 5.1.17 Резервуарларни тўлдираётганда, маҳсулот тошиб кетишига ёки пон-тон кўтарилишини энг юқори белгисидан ошиб кетишига йўл қўймасдан тўлдиришни қатъий назорат қилиб туриш зарур. 5.1.18 Резервуарларни тўлдирганда нефт маҳсулотларининг юзаси кўпик генераторлари, кўпиккамералар жойлашишини ва қизитилганда суюқлик температура таъсирида кенгайишини ҳисобга олган ҳолда ўрнатилади. 5.1.19 Тиндирилган резервуарлардан сув ва ифлосларни тушуриб юбориш пайтида нефт маҳсулотларини тўкилишига йўл қўймаслик керак. 5.1.20 Ортиқча босим остида бўлган резервуарларда нефт маҳсулотлари масса юзасини ўлчаш, намуна олиш, лойиҳада кўзда тутилган ўлчаш қурилмаси тизимлари билан газли бўшлиқ герметиклигини бузмасдан амалга ошириш керак. Газ бўшлиғида ортиқча босим 200 мм сув устунигача бўлган резервуарларда хавфсизлик техникасида риоя қилган холда, ўлчов люки орқали намуна олиш ва юзани ўлчашни қўлда бажаришга рухсат берилади. 5.1.21 Газ ўрамли резервуарларда нефт юзасини ўлчаш ва намуна олишни лойиҳада кўзда тутилган юза ўлчагичлар. Намуна олгичлар ва бошқа асбоблар ёрдамида бажариш керак. Қўлда намуна олиш ва юзани ўлчаш фавқулотдда ҳолатларда рухсат берилади. Шу ҳолда резервуар газюза тизимидан газ ўрамли қувурузаткичдаги зулфинни ёпиб, узатилган бўлиши керак. 5.1.22 Понотонли ва қопқоғи силжийдиган резервуарларда юзани ўлчаш ва намуна олиш ҳам асбоблар ёрдамида, ҳам ўлчов люки орқали қўлда бажарилиши мумкин; шу ҳолда рулетка тоши ва намуна олгич урилганда учқун бермайдиганматериаллардан ишланган бўлиши зарур. 5.1.23 Резервуарда нефт махсулотларининг юзасини қўлда ўлчанганда юкли рулеткани белгиланган доимий нуқтага тушириш зарур ва уни умумий баландлик (баландлик трафарети) бўйича тўғри туширилганлигини текшириш керак. 5.1.24 Резевуарлардан намуна олганда нефт махсулотларининг тўқилишига йўл қўйиш мумкин эмас. Нефт махсулоти тасодифан тўкилганда уни дарҳол тозалаш керак. Резервуар томида латта – путталар, пакля ва турли предметлар қолдириш ТАҚИҚЛАНАДИ. Download 176 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling