5. нефт, газ конденсати ва нефт махсулотларини қабул қилиш ва юклаб жўнатиш
НЕФТ МАХСУЛОТЛАРИНИ ИДИШДА САҚЛАШ
Download 176 Kb.
|
нефт ташиш ва саклаш
НЕФТ МАХСУЛОТЛАРИНИ ИДИШДА САҚЛАШ
Янги тайёрланган металл идиш электр статик учқун хавфсизлигини таъминловчи мой-бензинга ва буғга чидамлилик ички қопламага эга бўлиши керак. Ички ҳимоя қопламасига эга бўлмаган, бир марталик фойдаланадиган идишларга нефт махсулотларини қадоқлашга истеъмолчи билан келишув асосида йўл қўйилади. Нефт махсулотларини қуйгандан сўнг, идиш консервация мойи билан қопланганлигига қарамай ташқи юзаси умуман тоза ва қуруқ бўлиши керак. Махсус истемолчиларга ёки экспортга жўнатишга тайёрланган идишдаги нефт махсулотлари пломбаланиши керак. Ўраб боғланган нефт махсулотлари ГОСТ 21929 га мувофиқ сақланиши керак. Омбохона биноларида ва айвон остидаги майдончаларда идишли нефт махсулотларини механизация йўли билан тахлаганда қуйидаги талабларга риоя қилиш зарур: сўкиччак (точка) лар баландлиги ёки штабел таглиги – 5.5м; сўкичакнинг ҳар қайси ярусида жойлашиш – баландлиги бўйича бир қатор ва кенглиги бўйича икки қатор; штабел кенглиги – жойлашиш шароитларига кўра тўртта тагликдан кўп эмас; сўкичак ва штабел орасидаги ўтиш жойи кенглиги – қўлланилаётган механизация воситалари габаритларига кўра бўлиши, лекин 1.4 м.дан кам эмас; штабел ва сўкичак орасидаги ўтиш жойи – кенглиги 1 м. Очиқ майдончаларда мой суртиш мойларни идишда сақланганда қуйидаги талабларни бажариш керак: А) идишлар штабеллари сони олтидан ошмаслиги керак; Б) штабеллар ўлчами (метрларда) узунлиги, кенглиги ва баландлиги – мос равишда 25, 15 ва 5.5 бўлиши керак; В) идиш ёки тагликларни, ушбу бўлимнинг 6.2.5 бандига мос равишда пиёда ва машинада ўтиш жойларини қолдириб икки қатор штабел қилиб тахлаш; Г) майдончада штабеллар орасидаги масофа – 5 м, қўшни майдончалардаги штабеллар ораси – 1.5 м. Д) бино ва иншоотларгача бўлган ёнғиндан ҳимоя оралиғи 40 м. дан кам бўлмаслиги керак. 6.2.7 Бў металл бочкаларнинг (олдин ишлатилган ва нефтмахсулотлари билан ифлосланган) сақлаш учун очиқ майдончаар ушбу бўлимнинг бандида келтирилган талабларга мос келиши керак; бўш бочкаларни баландлиги бўйича 4 поғонали қилиб тахлаш керак. 6.2.8 Омборхоналарда нефт махсулотли бочкаларни сақлашда уларнинг тиқинини фақат юқори томонга қаратиб жойлаштириш керак. Носоз ва тиқини бўлмаган бочкалар сақлашга қабул қилинмаслиги даркор. 6.2.9 Идишли омборхоналардан нефт махсулотларинини бериш, тиқин материалларини, бўшаган идишларни ва бошқа бегона предметларни сақлаш ТАҚИҚЛАНАДИ. Идишли омборхона атрофлари асфальт қилиниши ёки шағал ткиб, сувни оқиб кетиши учун нишабли ариқчалар қуриш керак. Сув ўтказувчи новлр, қувурлар ишга яроқли ҳолда бўлиши ва вақт – вақти билан тозалаб турилиши лозим. 6.2.10 Идишли омборхоналр ҳар суткада жавобгар ишчитомонидан назорат қилиниши керак. Айни пайтда идиш, тиқин (пробка)лар ҳолати текширилади. Оқиб кетиш кузатилса, дарҳол уни бартараф қилиш чораларини қўллаш зарур. Download 176 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling