5. нефт, газ конденсати ва нефт махсулотларини қабул қилиш ва юклаб жўнатиш


НЕФТ, ГАЗ КОНДЕНСАТИ ВА НЕФТ МАХСУЛОТЛАРИНИ САҚЛАШ


Download 176 Kb.
bet5/11
Sana08.02.2023
Hajmi176 Kb.
#1176296
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
нефт ташиш ва саклаш

6. НЕФТ, ГАЗ КОНДЕНСАТИ ВА НЕФТ МАХСУЛОТЛАРИНИ САҚЛАШ



    1. РЕЗЕРВУАРЛАРДА САҚЛАШ

Нефт, газ конденсати ва нефт махсулотлари заводдаги резервуарларда сақланади.


Резервуарларни “Правила технической эксплуатации резервуаров, инструкции по их ремонту” меъёрий ҳужжат ва мазкур қоидага мувофиқ ишлатиш керак.
Резервуарлар ва ундаги ускуаларнинг герметиклигига алҳида эътибор бериш лозим.
Ҳар бир ишлаб турган резервуар намунали лойиҳага мос келиши; техник паспорти бўлиши, ускуналар комплекти билан тўлиқ жиҳозланган бўлиши: лойиҳада кўзда тутилган ва тегишли стандартларга мос келиши; лойиҳада кўзда тутлган резервуарни тўлдириш ёки бўшатиш имконияти ҳисобга олинган ҳамда энг юқори босимда ишлатиладиган нафас олиш (ҳаво олиш-чиқариш) арматурасига эга бўлиши; технологик карта ва резервуар паркининг технологик схемасига мувофиқ деворида аниқ ёзилган тартиб рақами бўлиши; чуқурлаштирилган резервуар рақами махсус ўрнатилган лавҳада кўрсатилган бўлиши керак.
Нефт ва нефт махсулотларининг ҳар қайси тури ва маркаси атмосфера ёғинлари ва чанг тушишига мутлақо йўл қўймайдиган, алоҳида махсус резервуарларда сақланиши керак.
Металл резервуарлар ГОСТ 1510 га мувофиқ вақти – вақти билан қуйидаги муддатларда тозаланиб туриши керак:
А) йилига камида икки марта – реактив двигателлар, авиация бензинлари, авиация мойлари ва уларнинг компонентлари учун мўлжалланган резервуарлар;
Б) бир йилда бир марта – мойловчи материаллар учун қўшилма (присадка)лар ва қўшимча (присадка)ли мойлар солинган резервуарлар;
В) икки йилда камида бир марта бошқа барча мойлар. Автомобил бензинлари, дизел ёнилғиси, парафин ва шунга ўхшаш хоссали нефт махсулотлари солинган резервуарлар;
Г) нефт, мазут, мотор ёнилғиси ва хусусиятлари бўйича ўхшаш нефт махсулотлари учун металл, темирбетон резервуарлар, уларнинг сифатини сақлаб қолиш, резервуар ва ускуналарни ишончли ишлатиш шартлари билан аниқланадиган зарурат бўйича тозалаш зарур;
Д) нефт маҳсулотларни узоқ вақт мобайнида сақланганда (ЎзРФҲВ резервлари, Давлат резервлари ва бошқ.), металл резервуарларни бўшатгандан сўнг уларни тозалашга йўл қўйилади.
6.1.6 Резервуарлар зарурат юзасидан қуйидаги ҳоллатларда тозаланади: нефт махсулотининг тури алмашганда; пирофор чўкмалар, минерал ифлосланиш, занг ва сув бўлган юқори қовушқоқли чўкиндиларини олиб ташлашда; график мувофиқ таъмирлашда ҳамда тўла комплексли дефеектоскопия олиб борилганда;
6.1.7 Нефт махсулотлари сифати сақланишини таминлаш учун уларнинг тури алмашганда резервуар тозалиги ва уларни тўлдиришга тайёрлаш ГОСТ 1510 талабларига мос келиши керак. Резервуарни нефт махсулотларининг бошқа турини сақлашга ўтказишда, нефт база директори ёки унинг ўирнбосари томонидан имзо чекилган нефт база бўйича фармойиш билан ҳужжатлаштирилиши керак.
6.1.8 Резервуарлар созланган қулфлаш қурилмасига ва люклар герметиклигини таъминловчи ва нефт махсулотларига чидамли қистирмаларига эга бўлиши керак.
6.1. 9 Қотувчи нефт махсулотлари иссиқликни изоляцияловчи ускуна нефт махсулотларининг сифатини ва ёнғин хавфсизлигини таъминловчи иситиш воситалари бўлган резервуарларда сақланиши керак.
6.1.10 Резервуарларда нефт махсулотларини иситиш температураси 900С дан ошмаслиги ва нефт махсулотларни чақнаш температурасидан 150С га паст бўлиши керак. Унинг температурасини назорат қилиш ва журналда (Д илова) қайд қилиш зарур.
6.1.11 Металл понтонли резервуарлардаги нефт махсулотларининг максимал температурасини лойиҳа бўйича назорат қилиш лозим.
6.1.12 Этилланган бензинларни резеруварлардасақлаш “Правила по технике безопасности и промышленной санитарии при экплуатации нетебаз и автозаправочых станций” га қатъиян мос келиши шарт.
6.1.13 Совуқ пайтларда резервуардан иложи борича сувни тўкиш, сифонли жўмракларни эса сақланаётган нефт махсулот билан ювиш ва ён бошлатиб қўйиш керак.
6.1.14 Нефт, газ конденсати ва нефт махсулотларини электростатик учқун хавфсизлиги талабларини қониқтирувчи, мой – бензинга ва буғга чидамли ички ҳимоя қопламасига эга бўлган резервуарларда сақланади.
6.1.15 Резервуарда реактив двигателлар, авиация бензинлари, автомобил этиллланган бензинлари ва пиролиз учун бензинлари ёқилғи сифатида сақланганда, сувни дренаж қилувчи қурилма конструкциясини таъминлайдиган минимал юзадан товар ости юзаси юқори бўлмаслиги керак.
Бензин, газ конденсати ва нефт учун янги қурилаётган резервуарлар силжувчи том, понтон ёки газли улаш тармоғи билан жиҳозланган бўлиши керак; сақланаётган нефт ва рангсиз нефт махсулотлари ҳажмига кўра газли улаш тармоғи лойиҳа институти томонидан танланади.
Қурилаётган янги резервуарлар пойдеворида нефт махсулотларининг оқиб кетиш эҳтимолини аниқлаш учун новлар кўзда тутилиши керак.
Резервуар гуруҳларини ишлатиш шароитларига кўра ифлосланиш камайишининг аниқ воситалари танлаб олинади.
Томи силжийдиган резервуарларда авиация бензинини сақлаш МУМКИН ЭМАС.
6.1.16 Бензинлар ва нефтлар учун мўлжалланган резервуарлар таъмирлаш олиб борганда ифлосгарчиликни камайтирувчи воситалар билан жихозланиши керак.




    1. Download 176 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling