547-дмтт ҳамда 18-мактаб билан ҳамкорлик режасида белгиланган вазифани амалга ошириш мақсадида жорий йилнинг 10 февраль куни ҳудуддаги 18-мактабга дмттнинг мактабга тайёрлов гуруҳ тарбияланувчилари саёҳат уюштирдилар


Download 13.86 Kb.
Sana09.03.2023
Hajmi13.86 Kb.
#1255749
Bog'liq
кутубхона


М.Улуғбек туманидаги 547-ДМТТнинг мактабга тайёрлов гуруҳ тарбияланувчиларининг 18-мактаб кутубхонасига саёҳатлари ҳақида маълумотнома
547-ДМТТ ҳамда 18-мактаб билан ҳамкорлик режасида белгиланган вазифани амалга ошириш мақсадида жорий йилнинг 10 февраль куни ҳудуддаги 18-мактабга ДМТТнинг мактабга тайёрлов гуруҳ тарбияланувчилари саёҳат уюштирдилар.
Саёҳатда ДМТТ тарбиячиси Д.Ибрагимова ва гуруҳдаги жорий йилда мактабга кетадиган болалар қатнашдилар. Мазкур саёҳатни ўтказишдан мақсад болаларни мактаб таълимига қизиқтириш. Мактабнинг тартиб-қоидалари, дарс жараёнида мактаб йўлакларида юриш тартиби билан таништириш ва мактабдаги кутубхонанинг жойлашуви ҳақида маълумот бериш.
Болалар асосан ўз уйларидаги китобларни хохлаганча ишлатиб, уларни авайлаб асрашда масъулиятни ҳис этмайдилар. Уларга китобди асраш, мактаб мулки тушунчасини сингдириш саёҳатнинг асосий мақсади бўлди.
Саёҳат мобайнида аввал тарбияланувчилар эътибори мактабнинг кириш қисмига қаратилди. Мактаб ичкарисидаги қишги спорт майдончаси тарбияланувчиларда қизиқиш уйғотди. Шундан сўнг тарбияланувчилар мактаб кутубхонасига кирдилар, улар кутубхонада турли китобларни томоша қилиб, кутубхоначи опа касби ва меҳнати билан танишдилар. Болалар кутубхоначидан қизиқарли эртак ўқиб беришларини илтимос қилдилар. Кутубхоначи томонидан эртак тинглагандан сўнг тарбиячи билан биргаликда таҳлил қилинди. Эртак айнан китобларни авайлаб асраш ҳақида эканлиги болаларга жуда ҳам фойдали бўлди. Тарбияланувчиларни қизиқтирган барча саволларга тарбиячи ҳамда кутубхона ходими жавоб берди.
Кутубхона ходимлари мактаб ўқувчиларининг китоб тутиш одоби, унда китобларни вароқларини йиртмаслик, чизмаслик, буямаслик ҳақида ва уларнинг китобга бўлган қизиқишлари тўғрисида маълумот бериб, болаларни бўш вақтларида китоб ўқишни тавсия қилди.
Мактабнинг қолаверса кутубхонанинг ўз қоiдалари борлиги ҳақида маълумот берилди. Яъни кутубхонадан ўқувчилар ўзларига керак бўлган китобни танлаб олгач, қайтариб berish санасини белгилаб олишлари ва ўз муддатида кутубхонага қайтаришлари ҳақида маълумотлар берилди.
Тарбияланувчилар саёҳатдан кўп янгиликлар ва маълумотларга эга бўлиб, мамнун ҳолда қайтдилар.


ДМТТ psixologi: A.Ergasheva
Download 13.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling