5А 230401- маркетинг (товарлар ва хизматлар) магистратура мутахассислиги талабалари учун мўлжалланган


Download 1.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/100
Sana20.06.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1636899
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   100
Bog'liq
Sanoat marketingi.Ergashxodjaeva 2014.

 
Қисқа хулосалар 
Саноат сотувларини бошқариш бўйича дастурлар ишлаб чиқишга 
алоқадор муаммоларнинг учта аниқ ажратиладиган гуруҳи мавжуд. 
Биринчидан, маркетинг комплексида шахсий сотувларнинг роли 


153 
белгилаб олиниши лозим. Иккинчидан, савдо персонали ишини 
ташкил қилиш ва бошқариш билан боғлиқ қатор қарорлар қабул 
қилиш, жумладан, сотув бўлими ҳажми ва структурасини белгилаш, 
рекрутинг, танлов, ўқитиш, мотивация, компенсация, фаолиятни 
назорат қилиш ва баҳолаш зарур. Учинчидан, сотувчиларнинг саъй-
ҳаракатларини муайян мақсадларга – сотув ҳудудлари, товар 
линиялари ва мижозларга йўналтириш зарур.
Сотув хизматини ташкил қилишнинг учта асосий тури мавжуд. 
Муайян компанияга қайси вариант кўпроқ тўғри келиши компания ва 
у учун очиқ бўлган ресурслар ҳажмига, компания сотаѐтган 
маҳсулотга, у фаолият кўрсатаѐтган бозор табиатига, савдо 
воситачиларининг 
ролига, 
компания 
сотув 
бўлимининг 
дистрибьюторлар билан ўзаро алоқаларига, сотув бўлимида банда 
бўлган одамларнинг билими, кўникмалари ва қобилиятларига, товар 
линияси кенглигига, бюджетан реклама фаолиятига ажратиладиган 
маблағлар миқдорини белгилаб берадиган фойдага боғлиқ бўлади. 
Савдо вакилларига маълум бир ҳудудлар, маҳсулотлар ѐки 
мижозларнинг бириктириб қўйилиши – сотув бўйича менежернинг 
энг муҳим мажбуриятларидан бири бўлиб, уни тўғри бажариш учун 
сезиларли таҳлилий қобилиятлар талаб этилади. Харид бўйича 
менежер томонидан қабул қилинган қарорлар савдо операциялари 
самарадорлигини – саъй-ҳаракатлар ва натижа, қўшилган ҳисса ва 
олинган самара ўртасидаги алоқани белгилаб беради. Улар 
шунингдек, сезиларли даражада сотув фаолияти муваффақиятларини 
ва қўйилган мақсадларга эришишни белгилаб беради. 
 

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling