5А 230401- маркетинг (товарлар ва хизматлар) магистратура мутахассислиги талабалари учун мўлжалланган
Маркетинг коммуникацияларининг вазифалари
Download 1.33 Mb. Pdf ko'rish
|
Sanoat marketingi.Ergashxodjaeva 2014.
10.2. Маркетинг коммуникацияларининг вазифалари
Вазифаларни аниқлаш муаммоси маркетинг коммуникациялари стратегиясини ишлаб чиқишда ҳам, исталган стратегик қарор қабул қилишда ҳам асосий муаммо ҳисобланади. Самаралар иерархияси концепцияси маркетинг коммуникациялари стратегиясини ишлаб чиқиш учун жуда фойдали восита бўлиб чиқади. Коммуникациялар соҳасидаги ҳаракатларни режалаштириш ва ундан кам аҳамиятга эга бўлмаган тарзда, бу ҳаракатларни келгусида баҳолаш режалаштиришнинг кейинги босқичи учун «муқаддима» бўлиб, сезиларли даражада коммуникация вазифаларини келгусида уларнинг муваффақиятлилигини баҳолашга имкон берадиган кўринишда аниқ баѐн қилишга боғлиқ бўлади. Маркетинг коммуникациялари вазифаларини ишлаб чиқишда маркетологнинг дастлабки қадами уларнинг умумий маркетинг стратегиясидаги ролини аниқлаш ҳисобланади. Бу ишда доимий ва потенциал мижозлар орасида маҳсулотга муносабат ва хабардорлик даражаси ҳақида маълумотлар тўплаш ѐрдам бериши мумкин. Агар аниқ миқдорий мезонлар белгиланмаса, коммуникациялар самарадорлигиини баҳолаш қийин бўлади. Зарур маълумотларга эга бўлган ҳолда, коммуникацион стратегияни ишлаб чиқувчи, масалан, кимѐ саноати муҳандис-технологлари орасида маҳсулот ҳақида 158 хабардорликни 17%дан 65%гача ошириш каби вазифалар қўйиши мумкин. Маълум бир коммуникация воситалари айрим вазифаларни ҳал қилишда самарали бўлсада, бошқалари учун унчалик самарали бўлмаслиги мумкин. Харид маркази аъзолари томонидан янги маҳсулот қабул қилиш жараѐнида ахборот манбаларидан фойдаланишнинг турли усуллари орасида реклама хабардорлик яратиш учун энг самарали восита ҳисобланади. Шахсий коммуникация манбалари бу жараѐннинг охирги босқичларида муҳим аҳамият касб этади. Медиаканал самарадорлиги у қарор қабул қилиш жараѐнининг қайси босқичида фойдаланилишига боғлиқ эканлиги ва харидорларнинг одатлари ахборот манбаларидан фойдаланиш борасида фарқ қилиши сабабли деярли ҳар бир муайян вазиятда коммуникацион миксга эҳтиѐж юзага келади. Шундай қилиб, коммуникацион стратегияни ишлаб чиқувчи иккита турдаги вазифани эътиборга олиши лозим: ■ бутун коммуникация стратегиясининг умумий вазифалари (уларга мувофиқ медиаканаллардан фойдаланишда устуворликлар белгиланади); ■ хусусий вазифалар (белгиланган давр мобайнида ҳар бир муайян медиаканал учун). Download 1.33 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling