5А 230401- маркетинг (товарлар ва хизматлар) магистратура мутахассислиги талабалари учун мўлжалланган


Download 1.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/100
Sana20.06.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1636899
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   100
Bog'liq
Sanoat marketingi.Ergashxodjaeva 2014.

 
11.4. Ташқи муҳит таҳлили 
 
Шубҳасизки, ташқи муҳит доимо ўзгариб туради, бироқ 
компания имкониятлари ҳам ўзгармасдан турмайди. Стратегик 
режалаштириш билан шуғулланувчи маркетолог учун ташқи 
муҳитнинг учта таркибий қисми муҳим аҳамиятга эга: 
1) компания томонидан кўрсатиладиган таъсир ва назоратга 
учрамайдиган иқтисодий, сиѐсий, ижтимоий ва ҳуқуқий омиллар; 
2) ушбу компания билан бир хил бозорларда фаолият 
кўрсатадиган рақобатчилар; 


176 
3) мижозлар, уларнинг эҳтиѐжлари ва мақсадлари, шунингдек
мижозларнинг бозорлари ва тармоқларида рақобат шароитлари ва 
хусусиятлари. 
Ташқи муҳитни таҳлил қилишдан мақсад бозорда вужудга 
келадиган имкониятлар ва хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолашдир. 
Компаниянинг ўзи, айниқса, мижозларининг янгидан вужудга 
келаѐтган эҳтиѐжларига мувофиқ ўзининг асосий компетенцияларини 
доимий равишда ишлаб чиқадиган ва такомиллаштирадиган бўлса, 
ўзгарувчан ташқи муҳитнинг бир қисми ҳисобланади. Компаниянинг 
барча маркетинг ҳаракатлари, шунингдек, рақобатчилар ва 
мижозларнинг бу ҳаракатларга жавоби бозор структураси ва 
фаолиятига, айниқса, нарх шакллантириш стратегияси, дистрибуция 
стратегияси ва янги маҳсулотни илгари суришга таъсир кўрсатади. 
Ташқи муҳит ҳолатини таҳлил қилиш чекланмаган сондаги 
манбалардан тўхтовсиз ахборот тўплашни талаб этади. Агарда у 
раҳбариятнинг хабардорлигини оширадиган бўлса ва иқтисодиѐт, 
тармоқ ва бозор ҳолатига таъсир этувчи омиллар табиатини 
тушунишга хизмат қиладиган бўлса, ҳар қандай ахборот қимматга эга 
бўлади. Одатда менежер мунтазам ҳисоботлар ва нашрлар каби 
ахборот манбаларига ишонади. Олинган маълумотлар асосида у 
келгуси истиқболлар борасида қатор хулосалар чиқаради, бу эса 
маълум бир вазифалар қўйиш ҳамда режа ва дастурлар ишлаб 
чиқишга имкон беради. Энг очиқ ахборот манбалари қаторига савдо 
вакиллари, мижозлар, дистрибьюторлар, савдо уюшмалари ва бошқа 
уюшмалар, университет ўқитувчилари, ишбилармонлик матбуоти, 
ҳукумат нашрлари, бошқарув масалалари бўйича маслаҳатчилар, 
ихтисослашган тармоқ журналлари ва нашрлари, шунингдек, бошқа 
компаниялар менежерлари киради. 
Ташқи муҳитнинг бундай умумлаштирилган таҳлили ҳар бир 
менежер томонидан амалга оширилади, бироқ батафсилроқ таҳлил 
қилиш, баҳолаш тизимларини ишлаб чиқиш, шунингдек, башорат 
қилиш зарурати ҳам мавжуд. Баъзида бошқарув масалалари бўйича 
маслаҳатчилар, корпоратив режалаштириш бўйича мутахассислар ѐки 
чизиқли менежерларга алоҳида тармоқдаги вазиятни таҳлил қилиш ва 


177 
белгиланган бозор сегментлари келгусида ўсиши борасида аниқ 
баҳолар тақдим этиш учун жавобгарлик юкланади. Миқдорий 
баҳолаш сотув умумий ҳажми, рақобатчилар ва мижозлар сони, нарх 
даражаси, фойда ҳажми ва ҳ.к.га нисбатан қўлланиши мумкин. 
Шунингдек, маҳсулот борасида ҳам, уни ишлаб чиқариш усуллари 
борасида ҳам технологиялар ривожланиш тенденцияларини аниқлаш 
эҳтимоли мавжуд. 

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling