5А 230401- маркетинг (товарлар ва хизматлар) магистратура мутахассислиги талабалари учун мўлжалланган
Download 1.33 Mb. Pdf ko'rish
|
Sanoat marketingi.Ergashxodjaeva 2014.
11.5. Мақсадларни белгилаш Мақсад бу – компаниянинг одатда йиллик режалаштириш даври давомида ўзгармайдиган узоқ муддатли вазифалари баѐнидир. Мақсадларни қўйиш билан биргаликда мижозларнинг эҳтиѐжларини қондириш ва компанияни бошқалардан ажратиб турадиган компетенцияларни ривожлантириш учун маблағлар сарфлаш бўйича узоқ муддатли мажбуриятлар қабул қилиш ҳам амалга оширилади. Узоқ муддатли корпоратив мақсадларни белгилашда кўпинча раҳбарият мақсадлари ва раҳбарият қадриятларининг аҳамияти кўзда қочириб қолдирилади. Гап шундаки, мақсадни белгилаш бу компаниянинг кучли ва кучсиз томонларини ҳисобга олган ҳолда «Биз нима билан шуғулланяпмиз?» саволидан ташқари «Биз қайси бизнес билан шуғулланишни истаймиз?» саволига ҳам жавобдир. Стратегик режалаштириш соҳасида кўплаб тадқиқотчилар учун мақсадлар белгилаш бу компанияни бошқалардан ажратиб турадиган компетенциялар белгилаш билан бир хил нарса ҳисобланади. Стратегик режалаштириш жараѐнининг бу икки босқичи жуда ўхшаш бўлсада, бошқалардан ажратиб турадиган компетенцияларни аниқлаш компаниянинг кучли ва кучсиз томонларини аниқлаш таҳлилий жараѐнини компания мақсадларини белгилаш ижодий жараѐни билан боғлайдиган бўғин ҳисобланишини айтиб ўтиш фойдадан холи бўлмасди. Мақсадлар қўйиш – бошқалардан ажратиб турадиган компетенциялардан ташқари рақобат бозоридаги узоқ муддатли имкониятларни ҳам аниқлаш натижаси бўлиб, бу ўз навбатида, ташқи 178 муҳит таҳлилининг натижаси ҳисобланади. Одатда мақсадлар раҳбариятнинг янги технологиялар соҳасида етакчи позиция эгаллаш, бозор улушини ошириш ѐки мижозларнинг эҳтиѐжлари ўзгаришига тезроқ жавоб қайтариш истагини акс эттиради. Айрим мақсадлар мижозларга ва уларнинг эҳтиѐжларига асосий эътибор қаратишни назарда тутади. Уларни белгилашда инвестициялар қайтими ва фойда мақсадли кўрсаткичлари каби мезонлар ҳисобга олинадиган мақсадлар гарчи умумий самарадорлик уларни бажариш бўйича баҳоланадиган қисқа муддатли вазифалар сифатида фойдали бўлиши мумкин бўлсада, мижозларнинг эҳтиѐжларини қондириш ѐки бошқалардан ажратиб турадиган компетенциялар нуқтаи-назаридан унчалик оқилона ҳисобланмайди. Компания бизнеси ўзига хосликларини ҳисобга оладиган (яъни товар-бозор стратегияси билан боғлиқ) бўлган, лекин бунда вақт ўтиши билан бозор эҳтиѐжларига мослашувчанроқ жавоб қайтариш имконини берадиган мақсадлар энг оқилона мақсадлар ҳисобланади. Мақсадларни тўғри қўйиш уларнинг компания асосий компетенцияларига мувофиқлиги нуқтаи-назаридан турли товар- бозор имкониятларини танлаш мезонларини аниқлашга имкон беради. Ва аксинча, фақат инвестициялар қайтимини ҳисобга олган ҳолда ифодаланган мақсадлар иш муайян бизнес-имкониятларга бориб тақалган пайтда унчалик фойдали бўлиб чиқмаслиги мумкин. Компания шуғулланадиган бизнес товар-бозор комбинациялари билан белгиланади. Йирик компания бир вақтнинг ўзида бир нечта йўналишда ишлаши мумкин. мақсадли мижозларни танлаш саноат маркетологи фаолиятида жуда муҳим аҳамият касб этади. Яъни саноат компаниясининг товар-бозор стратегияси асосан бошқалардан ажратиб турадиган компетенциялар ва макросегментлаш стратегияси билан боғлиқ бўлади. Маҳсулот портфели таҳлили товар-бозор имкониятларини аниқлаш ва тўғри танловни амалга оширишга ѐрдам беради. Маҳсулот портфели таҳлили бозорнинг ўсиш суръати ва бошқа шартлар билан белгиланадиган потенциал фойда ва компания имкониятлари нуқтаи-назаридан товар-бозор комбинацияларини 179 баҳолашга имкон беради. Маҳсулот портфелини таҳлил қилишда стратегик режалаштиришнинг илк босқичларида, айниқса, ташқи муҳитни таҳлил қилиш ҳамда компаниянинг кучли ва кусиз томонларини баҳолаш давомида олинган маълумотлар ва хулосалар фойдаланилади. Натижада молиявий, ишлаб чиқариш ва маркетинг ресурсларини бизнес йўналишлари бўйича тақсимлаш модели яратилади. Кўплаб раҳбарларнинг таъкидлашича, ҳар қандай компания иккита стратегик муқобил вариантга эга бўлади: - маҳсулотни дифференциация қилиш стратегиясидан фойдаланиш ва маҳсулот сифатини ҳисобга олган ҳолда ўзи учун бозор «нишаси» излаб топиш (юқори харажатли стратегия); - арзон нархлар, ўртача сифат, паст харажатлар ва катта ишлаб чиқариш ҳажми стратегиясидан фойдаланиш. Бостон консалтинг гуруҳи ѐндашуви маҳсулотлар ҳар бир тоифаси учун муайян стратегия белгиламайди, лекин умумий характерли тавсиялар беради. Муҳокаманинг асосий мавзуси компаниянинг бошқалардан ажратиб турадиган компетенциялари белгиланган маҳсулот ѐки бозорга нисбатан қанчалик мос келиши ҳисобланади. Иккинчи масала – кўриб чиқилаѐтган бизнес йўналиши компаниянинг узоқ муддатли истиқболдаги мақсадларига мос келадими. Учинчидан, товар-бозор имкониятларини баҳолашда ташқи муҳитнинг тармоқ ва бозор ҳолатига таъсири ҳисобга олиш зарур. Тўртинчидан, бозорнинг ўзини табиатини ўрганиш зарур. Download 1.33 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling