5А 230401- маркетинг (товарлар ва хизматлар) магистратура мутахассислиги талабалари учун мўлжалланган
Download 1.33 Mb. Pdf ko'rish
|
Sanoat marketingi.Ergashxodjaeva 2014.
Қисқа хулосалар Ҳар қандай компания учун мақсадли мижолар ва бозорларни танлаш, бозорни сегментлаш ва таргетлаш энг муҳим стратегик қарорлар ҳисобланади. Самарали стратегик режалаштириш имкониятларни «рақобатчиларга қараб» ва «мижозларга қараб» таҳлил қилиш ѐндашувини мувозанатланган тарзда уйғунлаштиришни талаб этади. Стратегик режалаштириш – бу компаниянинг потенциал имкониятларини аниқлаш ва компания имкониятларининг ўзгарувчан ташқи муҳит шароитларига стратегик мувофиқлигини қўллаб- қувватлаш жараѐнидир. Стратегик режалаштиришнинг еттита асосий элементлари мавжуд: 1) компаниянинг кучли ва кучсиз томонларини баҳолаш; 2)компанияни ажратиб турадиган компетенцияларни аниқлашга ижодий ѐндашув; 3)бозордаги иқтисодий шароитлар ва уларнинг ўзгаришлари таҳлили; 4)узоқ муддатли мақсадларни аниқлаш; 5)компания учун очиладиган товар-бозор имкониятларини баҳолаш ва уларни танлаш; 6)узоқ муддатли мақсадларга эришиш учун зарур 184 ва уларнинг натижалари ўлчаниши мумкин бўлган вазифалар қўйиш; 7)аниқланган имкониятлардан фойдаланиш ва қўйилган вазифаларни ҳал қилиш бўйича дастурлар ишлаб чиқиш. Стратегик режалаштиришнинг асосий вазифаси – компания ресурсларини максимал даражада самарали тақсимлашдир. Маркетинг аудити ўтказиш стратегик режалаштириш жараѐнини енгиллаштириши мумкин. Маркетинг аудити бу – компания маркетинг фаолиятини деталли, ҳар томонлама таҳлил қилишдир. Аудит маркетинг фаолиятининг олти соҳасини қамраб олади: маркетинг муҳити; маркетинг стратегияси; маркетинг хизматини ташкил қилиш; маркетинг тизими; маркетинг самарадорлиги; маркетинг функционал таркибий қисмлари. Стратегик режалаштириш билан шуғулланувчи маркетолог учун ташқи муҳитнинг учта таркибий қисми муҳим аҳамиятга эга: 1) компания томонидан кўрсатиладиган таъсир ва назоратга учрамайдиган иқтисодий, сиѐсий, ижтимоий ва ҳуқуқий омиллар; 2) ушбу компания билан бир хил бозорларда фаолият кўрсатадиган рақобатчилар; 3) мижозлар, уларнинг эҳтиѐжлари ва мақсадлари, шунингдек, мижозларнинг бозорлари ва тармоқларида рақобат шароитлари ва хусусиятлари. Download 1.33 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling