5А 230401- маркетинг (товарлар ва хизматлар) магистратура мутахассислиги талабалари учун мўлжалланган


Download 1.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/100
Sana20.06.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1636899
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   100
Bog'liq
Sanoat marketingi.Ergashxodjaeva 2014.

 
11.6. Вазифалар қўйиш 
 
Вазифалар – узок муддатли мақсадларга эришишда компания 
самарадорлиги улар бўйича баҳоланадиган қисқа муддатли (бир 
йилдан беш йилгача бўлган муддатли) мақсадлардир. Стратегик 
режалаштиришнинг ҳар бир поғонасида – корпоратив, бизнес-бирлик 
ва функционал даражада – мос келувчи қатор ўзига хос, лекин бир-
бири билан боғлиқ бўлган вазифалар қўйилиши лозим. Энг тарқалган 


180 
ва фойдали корпоратив вазифалар ва бизнес-вазифалар фойда 
даражаси, сотувдан олинган даромад, бозор улуши, инвестициялар 
қайтими ва ишлаб чиқариш харажатларига алоқадор бўлади. 
Муайянроқ функционал вазифалар нарх шакллантириш, дистрибуция 
ѐки 
коммуникациялар 
маълум 
бир 
жиҳатларига 
нисбатан 
белгиланиши мумкин. Бундай деталли вазифалар функционал 
менежерлар 
ҳаракатларини 
йўналтириш, 
уларнинг 
кенгроқ 
корпоратив ва бизнес-вазифалар бажаришини мувофиқлаштириш ва 
уларнинг самарадорлигини баҳолаш учун зарур. 
Вазифаларни қўйиш жараѐнида орзу қилинган нарса (товар-бозор 
имкониятларини танлаш ва мақсадларни ҳисобга олган ҳолда) ва 
амалга оширса бўладиган нарсалар (ишлаб чиқариш қувватлари ва 
мавжуд молиявий, технологик, бошқарув ва маркетинг ресурсларини 
ҳисобга олган ҳолда) билан бир бутун қилиб бирлаштирилади. 
Вазифалар мазмунга эга бўлиши учун улар эришиб бўладиган 
бўлиши, лекин шу билан бир пайтда компаниялардан максимал 
ҳаракатлар талаб қилиши лозим. Улар режалаштирилган давр 
давомида йўналишларни белгилаб беради, шунингдек, белгиланган 
давр якунида у бўйича натижалар баҳоланадиган стандартни таклиф 
этади. 
Вазифалар режалаштирилган давр якунида таҳлил қилинади ва 
қайта кўриб чиқилади. Шу давр мобайнида нималар эришилгани ва 
ўзлаштирилганига қараб чегара ўзгармаслиги, кўтарилиши ѐки 
туширилиши мумкин. Амалдаги фаолият кўрсаткичларнинг 
белгиланган кўрсаткичлардан фарқ қилиши бу тафовутлар сабабини 
аниқлаш учун диққат билан ўрганиб чиқилиши лозим. Вазифаларни 
қўйиш, қоидага кўра, муайян ишчи вазифаларни ифодалаш учун 
юқори ва қуйи турувчи ходимлар билан ишлайдиган функционал 
менежерлар ва олий раҳбарият вакиллари томонидан биргаликда 
амалга оширилади. Менежмент асосий қоидаларидан бирига кўра, 
одамлар вазифаларни ишлаб чиқишда иштирок этганлигини ҳис 
қилган ҳолдагина бундай вазифаларни оқилона вазифалар сифатида 
қабул қилади. Компания ходимлари уларнинг фаолияти белгиланган 
вазифаларга мувофиқ баҳоланишига рози бўлишлари лозим. 


181 

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling