5А 230401- маркетинг (товарлар ва хизматлар) магистратура мутахассислиги талабалари учун мўлжалланган


 Стратегик режалаштириш концепцияси


Download 1.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/100
Sana20.06.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1636899
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   100
Bog'liq
Sanoat marketingi.Ergashxodjaeva 2014.

 
11.2. Стратегик режалаштириш концепцияси 
 
Стратегик режалаштириш – бу компаниянинг потенциал 
имкониятларини аниқлаш ва компания имкониятларининг ўзгарувчан 
ташқи муҳит шароитларига стратегик мувофиқлигини қўллаб-
қувватлаш жараѐнидир. Стратегиядан мақсад компания ресурсларини 
оптимал тақсимлаш ҳисобланади. Стратегик режалаштириш «олдинга 
қарайди» ва компанияга шиддат билан ўзгараѐтган бозор вазиятига 
мослашишга ѐрдам беради, шунингдек, раҳбариятдан ташкилий, 
тезкор режалар ва башоратлар ишлаб чиқишни талаб этади. Бу 
режалар компанияга ташқи муҳитдаги ўзгаришларни бошқалардан 
олдин пайқаш ва уларга мослашишга ѐрдам беради. 
Стратегик режалаштиришнинг еттита асосий элементлари 
мавжуд: 
1) компаниянинг кучли ва кучсиз томонларини баҳолаш; 
2) компанияни ажратиб турадиган компетенцияларни аниқлашга 
ижодий ѐндашув; 
3) бозордаги иқтисодий шароитлар ва уларнинг ўзгаришлари 
таҳлили; 
4) узоқ муддатли мақсадларни аниқлаш; 
5)компания учун очиладиган товар-бозор имкониятларини 
баҳолаш ва уларни танлаш; 


172 
6) узоқ муддатли мақсадларга эришиш учун зарур ва уларнинг 
натижалари ўлчаниши мумкин бўлган вазифалар қўйиш; 
7) аниқланган 
имкониятлардан фойдаланиш ва қўйилган 
вазифаларни ҳал қилиш бўйича дастурлар ишлаб чиқиш. 
Йирик 
компаниялар 
штатларида 
режалаштириш 
бўйича 
профессионал мутахассислар бўлиши мумкин, бироқ аксарият 
компанияларда режалаштириш бош директорнинг ѐки олий бўғин 
функционал менежерлари мажбурияти ҳисобланади. Режалаштириш 
бўйича мажбуриятларнинг номарказлашуви, бу мажбурияларнинг 
тезкор бошқарув билан шуғулланувчи менежерларга берилиши ва бу 
функцияларнинг молиявий режалаштириш ва ташкилий ривожланиш 
каби стратегик бошқарув жараѐни жиҳатлари билан интеграциялаш 
1980-йилларда бошқарувга хос бўлган тенденциялардан ҳисобланади. 
Мураккаб стратегик режалаштириш тизимлари билан машҳур бўлган 
General Electric каби кўплаб йирик корпорацияларда корпоратив 
режалаштириш билан шуғулланувчи ходимлар роли тубдан қайта 
кўриб чиқилди. Энди уларнинг мажбуриятлари қаторига режалар 
ишлаб чиқиш эмас, балки тезкор бошқарув даражасида 
режалаштириш жараѐнини қўллаб-қувватлаш ва маслаҳатлар бериш
киради. 
Стратегик режалаштириш компаниянинг кучли ва кучсиз 
томонларини баҳолашдан бошланади. Компания фаолиятининг барча 
соҳалари, жумладан, ташкилий структура, молиявий имкониятлар, 
техник компетенциялар, жойлашув, ишлаб чиқариш қувватлари ва 
асбоб-ускуналар, раҳбарият ва бошқа ходимлар, дистрибуция тизими 
ва дистрибьюторлар билан муносабатлар, савдо персонали фаолияти, 
компания имиджи, мижозлар содиқлиги, нархга оид устунликлар, 
реклама ва сотувни рағбатлантириш соҳасидаги кўникмалар ва ҳ.к. 
баҳолашниши лозим. Одатда рақобатчи компаниялар маълум бир 
йўналишлар, таққослаш учун асослар беради, бироқ компаниянинг 
кучли ва кучсиз томонларини баҳолаш учун турли – ҳам объектив, 
ҳам субъективроқ мезонлар фойдаланилиши мумкин. 
Стратегик, маъмурий ва тезкор бошқарувда кучсиз жойларни 
аниқлаш қийинроқ вазифа бўлиб чиқиши мумкин. Кучсиз жойларни 


173 
аниқлаш кўпинча айб қўйиш сифатида кўриб чиқилади ва масъул 
менежерлар уларнинг жавобгарлик ҳудудида бирон-бир муаммо 
борлигини инкор қилади ѐки қийинчиликлар катта эмаслиги ва тезда 
ҳал этишини таъкидлайди. Компанияда кучсиз жойлар пайдо бўлиши 
маълум бир маҳсулотни бозорда позициялаштириш билан 
изоҳланиши мумкин. Масалан, маҳсулот сифатининг юқорилиги, 
агарда у маҳсулот бирлиги таннархининг юқорилиги билан 
биргаликда кузатиладиган бўлса, нархга оид рақобат кучли бўлган ва 
сотувни рағбатлантириш бўйича тадбирлар фаол фойдаланиладиган 
бозор соҳасида «камчилик»ка айланиши мумкин. Компаниянинг 
кучсиз томонлари айрим муҳим касбий кўникмалар – масалан, 
реклама ва сотувни рағбатлантириш соҳасида аниқланиши мумкин. 
Стратегик режалаштиришнинг асосий вазифаси – компания 
ресурсларини максимал даражада самарали тақсимлашдир. Кўриниб 
турибдики, компаниянинг кучли ва кучсиз томонларини таҳлил 
қилишнинг 
мақсадларидан 
бири 
бу 
компания 
уларни 
ривожлантиришга ўз ресурсларини йўналтириши лозим бўлган 
фаолият соҳаларини аниқлаш саналади. 
Маркетинг 
аудитини 
ўтказиш 
стратегик 
режалаштириш 
жараѐнини енгиллаштириши мумкин. Маркетинг аудити бу – 
компания маркетинг фаолиятини деталли, ҳар томонлама таҳлил 
қилишдир. У мазкур бизнес-жараѐннинг бир қисми саналмаган, 
ваҳоланки, ушбу компаниянинг бошқа бўлимлари ходимлари бўлиши 
мумкин бўлган кузатувчилар жамоаси томонидан ўтказилиши лозим. 
Аудит маркетинг фаолиятининг олти соҳасини қамраб олади: 
1) маркетинг муҳити; 
2) маркетинг стратегияси
3) маркетинг хизматини ташкил қилиш; 
4) маркетинг тизими; 
5) маркетинг самарадорлиги; 
6) маркетинг функционал таркибий қисмлари. 

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling