5A610301 Туризм (фаолият турлари бўйича) Тузувчи: Ҳ. Р. Ҳамроев-Бухду “Туризм” кафедраси мудири, и ф. д., доцент


Download 85.94 Kb.
bet1/25
Sana28.01.2023
Hajmi85.94 Kb.
#1136069
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
5A610301 Туризм IMTIHON TARTIBI INGLIZ, SUHBAT...


5A610301 Туризм (фаолият турлари бўйича)
Тузувчи: Ҳ.Р. Ҳамроев-БухДУ “Туризм” кафедраси мудири, и.ф.д., доцент.
Тақризчи: А.Т. Жўраев-БухДУ “Туризм” кафедраси доценти, и.ф.н., доцент.
Кириш
Мустақиллигимизнинг дастлабки йилларида Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов ташқи иқтисодий фаолиятимизни тубдан ислоҳ қилиш масаласига эътибор қаратиб: “Экспорт масаласида чуқур ўзгартиришларни амалга ошириш лозим. Хом-ашёни экспорт қилишдан кўра, Ўзбекистон учун кўпроқ наф келтирадиган йўналишларга ўтиш зарур. Булар жумласига ... халқаро туризмни ривожлантириш киради”, деб таъкидлаган эди. Ўзбекистон мақтанса арзигулик бой тарихий ва маданий ўтмишга эга бўлиб, унинг жаҳон цивилизациясидаги ўрни беқиёсдир. Ушбу бой тарих ва маданиятни ўзида акс эттирган 8000дан кўпроқ меъморий ва археологик обидалар, Имом ал-Бухорий, Ибн Сино, Ал-Хоразмий, Абу Райҳон Беруний каби дунёга машҳур инсонларнинг ватани бўлганлиги, қолаверса, жаннатмакон табиат гўшаларининг мавжудлиги кўпчиликда шу ўлкага ташриф буюриб, унинг туристик нуқтаи назардан жозибадор жойларида саёҳатга бўлган эҳтиёжни уйғотиши табиий ҳол.
Айни пайтда Ўзбекистон туристик ўлка сифатида халқаро туристик бозорларда ўзининг Бухоро, Самарқанд, Термиз, Шаҳрисабз, Хива, Тошкент ва бошқалар каби қадимий ва навқирон дурдона шаҳарлари билан машҳур бўлиб, Туризм қўмитаси маълумотларига қараганда, 2016 йилда 2млн.га яқин сайёҳга хизмат кўрсатилган. Бу соҳадаги ишимизни янада яхшилаш биринчи навбатда туризм мутахасисларига боғлиқ, бу соҳада юқори малакали кадрларни тайёрлаш мақсадга мувофиқдир.


Туризм асослари
Фанни ўқитишдан мақсад туризмнинг асл моҳияти; туризмнинг тараққиёт йўли, тажрибаси, ҳозирги кундаги муаммолари; туризмнинг иқтисодий, сиёсий, маънавий ва ижтимоий аҳамияти; соҳага оид тушунча ва атамаларни тушунтириш; туризм бизнеси юритиш кўникмаларини шакллантиришдан иборат.
Фаннинг вазифалари туризм ва турист тушунчаларини таърифлаш, уларнинг илк кўринишлари, тараққиёти, шаклланиши ҳақида илмий ва далилий манбалар келтириш; Ўзбекистон Республикасининг туризм тўғрисидаги Давлат сиёсати ҳақида (меъёрий ҳужжатлар асосида) маълумотлар бериш; жаҳон туризм тажрибасининг илғор намуналари билан ўртоқлашиш; туризм ва туристнинг мақсадларини аниқлаб олиш; туризмнинг ташкилий тузилиши ва асосий категорияларини билиб олиш; туризм индустрияси ва унга бўлган талабларни ўрганиш; туризм инфратузилмаси ҳақида маълумот олиш; туризм турлари ва унинг асосий кўринишларини белгилаб чиқиш; туризм ресурсларини тушунтириб бериш; туризм товарлари ва маҳсулотлари ҳақидаги тушунчаларни эгаллаш; туризм хизматлари ва сервис даражасини такомиллаштириш сирларини очиб бериш; туризм маршрутлари ва махсус маршрутлар ҳақидаги билимларга эга бўлиш; туризмда солиқ, суғурта ва молиявий масалаларни ўрганишданн иборат.



Download 85.94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling