5A610301 Туризм (фаолият турлари бўйича) Тузувчи: Ҳ. Р. Ҳамроев-Бухду “Туризм” кафедраси мудири, и ф. д., доцент


Download 85.94 Kb.
bet2/25
Sana28.01.2023
Hajmi85.94 Kb.
#1136069
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
5A610301 Туризм IMTIHON TARTIBI INGLIZ, SUHBAT...

Туризм иқтисодиёти
Ўзбекистон Республикасида 2017-2021 йилларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори хизмат кўрсатиш соҳасининг асосини ташкил қиладиган туризмда ҳам самарали амалга оширишда бир қатор тадбирларни амалга оширишга тўғри келади. Туризмда хизмат кўрсатишни тезлаштириш ва сифатини яхшилашда хориж тажрибасидан кенг кўламда фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Чунки, ривожланган мамлакатлар иқтисодиётида даромаднинг салмоқли ҳиссаси туризмга тўғри келади. Бу мамлакатларда хизматларнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 60-80 фоизни ташкил этмоқда. Хизматларнинг асосини туризм хизматлари ташкил қилмоқда. Ривожланган мамлакатларнинг хизмат кўрсатиш соҳасида иқтисодиётда банд бўлган аҳолининг қариб 70 фоизи меҳнат қилади, аҳолининг истеъмол харажатлари таркибида эса мазкур соҳа 50-60 фоизни ташкил этади, ваҳоланки, республикамизда бу кўрсаткич 20 фоиздан ошмайди. Юқоридаги маълумотлардан ҳам кўриниб турибдики республикамизда хизмат кўрсатиш соҳасини тубдан қайта кўриб чиқиш ва ривожлантириш долзарб бўлиб қолмоқда.
Республикамизда туризмни ривожлантириш ва мавжуд имкониятлардан тўғри фойдаланиш орқали хизмат кўрсатиш сервис соҳасининг иқтисодиётдаги улушини ошириш мумкин. Бунинг учун туристлар дидига мос келадиган меҳмонхоналар қуриш, тарихий ёдгорликларни қайта таъмирлашга катта эътибор бериш, умуман туристларнинг талабини ҳар томонлама мукаммал ўрганиб, маркетинг тадбирларини тўғри йўналтириш туризмнинг ривожланишига олиб келади. Шунинг учун тарихий шаҳарларимизда ва истиқболли туристик ресурсларга бой регионларимизда янги туристик хизматларни жорий қилишимиз, туризм ривожланишини жадаллаштириш йўлларини излаб топишимиз лозимдир.
Фан Республикамиз иқтисодиётида туризм ва меҳмондорчилик соҳасининг ҳиссасини ва асосий тушунчаларини, соҳада юз бераётган жараёнларни, туризм соҳасида ишловчи корхоналарнинг иш фаолиятларининг ташкил этилиши, соҳанинг аоссий турмаҳсулотини яратиш, соҳадаги инвестицон жараёнларнинг бориши кабиларни ўрганади.



Download 85.94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling