5A610301 Туризм (фаолият турлари бўйича) Тузувчи: Ҳ. Р. Ҳамроев-Бухду “Туризм” кафедраси мудири, и ф. д., доцент
Download 85.94 Kb.
|
5A610301 Туризм IMTIHON TARTIBI INGLIZ, SUHBAT...
Халқаро туризм
Халқаро туризм жаҳон иқтисодиётининг энг муҳим, барқарор ва динамик ҳолда ривожланиб бораётган соҳасига айланиб бормоқда. БТТ маълумотларига кўра, 2015 йилда бутун дунё бўйича туризмнинг умумий ўсиш даражаси 4,3 % ни ташкил қилган. Халқаро туристларнинг келиши эса 1,2 млрд. (2016 й.) кишига етиб, келувчи туристлардан олинадиган умумий даромадлар миқдори 860 млрд. доллардан ортди. Халқаро туристик хизматлар кўрсатиш ва сервис соҳаси таркиби ҳам тубдан ўзгарди. Жаҳон туризм бозори борган сари хилма-хиллашиб, аҳолининг ижтимоий соҳасида туристик маҳсулотларга бўлган талаби ва эҳтиёжи ортиб бормоқда. Туризмнинг оммавий уюшган ҳолдаги шакли кенгайиб, туристларга хизмат кўрсатиш сифати (транспорт, жойлаштириш, овқатлантириш, дам олиш, ҳордиқ чиқариш ва бошқалар) борган сари ривожлана борди. Хилма-хил туристик маҳсулотларни таклиф этувчи махсус туристик ташкилотлар (фирмалар) сони кўпая борди. Туризм жаҳоннинг кўпчилик давлатларида ягона тизим сифатида ривожланмоқда ва мамлакатлар бюджетига салмоқли даромад келтиради. Шунингдек жуда кўпчилик туристик хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ жисмоний ва ҳуқуқий шахсларга ёрдам кўрсатади. Туризм на фақат энг йирик, балки жаҳон иқтисодиётининг энг динамик ҳолатда ривожланаётган секторларидан биридир. У тез суратларда ўсиши билан юз йилликнинг иқтисодий феномени сифатида тан олинган. ХХ аср иккинчи ярми давомида халқаро туристлар сони сал кам 28 марта кўпайди. Бу хизмат туридан тушумлар эса 237 мартага ортди. Халқаро туризм жуда кўпгина мамлакатларда тўлов балансига амал қилишда муҳим омил бўлиб саналади. Сўнгги йилларда туризм дунёда аҳоли бандлигининг муҳим генераторига айланиб бормоқда ва жаҳон инфратузилмасига жуда катта миқдорда сармояларни жалб этмоқда. Бу эса маҳаллий аҳолини ҳам, ташриф буюрувчи туристларнинг ҳам турмуш фаровонлигини яхшилашга хизмат қилади. Туризм соҳасида жуда кўп иш ўринлари туристик корхоналар ривожланаётган ҳудудларда пайдо бўлади. Бу эса иқтисодий имкониятларни мувозанатлантириш, қишлоқ аҳолисини барча қулайликка эга шаҳарларга қараб оқишининг олдини олишга ёрдам беради. Мамлакатлараро хусусиятларни англаш ва кўра билиш ҳамда шахсий алоқаларни ўрнатиш туризм соҳаси туфайли шаклланади. Халқаро туризм ҳар бир давлатнинг иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, маданий, маърифий соҳаларига сезиларли даражада таъсир кўрсатади. Туризм улкан маданий ва маънавий мазмунга эга бўлиб, ҳамфикрликни мустаҳкамлаш, халқлар ўртасида ўзаро ҳамкорликни кучайтиришда, ҳудудий ва маҳаллий мажароларни бартараф қилишда, барақарор тинчликни мустаҳкамлашда кенг уфқлар очади. Ҳозирги кунда туризмнинг жаҳон хўжалигидаги ҳиссаси йил сайин ошиб, у муҳим макроиқтисодий тармоқлар қаторида ривожланмоқда. Мазкур соҳа дунёдаги кўпгина давлатларнинг даромад манбаи сифатида уларнинг миллий иқтисодиётида асосий ўрин тутмоқда. Шу жиҳатдан Ўзбекистонда мазкур тармоққа эьтиборни кучайтириш муҳим масалалардан биридир. Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан сўнг хўжаликнинг барча тармоқларида туб ислоҳотлар олиб бормоқда. Жумладан, туризмни ривожланишига ҳам давлат томонидан катта аҳамият берилмоқда. Бугунги кунда бизга жаҳон талабларига жавоб берувчи туризм индустриясини ривожлантиришнинг миллий моделини яратиш ва унда меҳмонхона ва ресторан бизнесини ролини ошириш бўйича таклифлар киритилган изланишлар керак. Ушбу курснинг долзарблиги ҳозирги бозор иқтисодиётига ўтиш шароитларида туризм саноати соҳасида энг яхши бошқарув қарорларини қабул қилиш, бошқарувни такомиллаштириш зарурияти билан боғлик. Меҳмонхона хизматлари сифатига таъсир кўрсатувчи омилларни кўриб чиқиш хизмат кўрсатиш даражаси ва меҳмонхона хизматларини ишлаб чиқиш самарадорлигини оширишга йўналтирилган. Бозор муносабатларининг ривожланиши янги вазифаларни юзага келтиради, бу эса бошқарувни такомиллаштириш заруриятини туғдиради. Меҳмонхоналар бошқарувчиларининг доимий равишда хизмат кўрсатиш сифатини бошқаришни яхшилаш, уни кенгайтиришга эътиборни қаратиш, биноларни реконструкция қилиш, янги технологияларни киритиш ва бошқаларни тушунишлари муҳим аҳамиятга эга. Сўнги йилларда хизмат кўрсатиш сохаларида туризим индустрияси, давлатимиз иқтисодиётида мухим ўрин эгаллаб бормоқдаки, унинг изчил ривожланишида меҳмонхона индустрияси хам такоминлашиб бормоқда. Чунки туризим индустриясида у билан чамбарчас боғланган меҳмондорчилик биснесининг омили бўлган мехмонхоналар хўжалиги хисобланади. Чунки ҳозирги вақтдаги туризимнинг жадал равишда ривожланиши меҳмонхоналар ривожланишининг мўлжали бўлиб хисобланадики, унга боғлиқ вазифаларни бажаришда хизмат кўрсатишнинг сифатини, айниқса айниқса меҳмонхоналарда хизмат кўрсатиш сифатининг даражасининг кўтариш зарур экан, Меҳмонхона хўжалиги ўзига бутун бир коплекс хизматларни оладики, булар юртимиздаги ташқи ва ички туризимнинг ривожланишида, халқаро туризим бозорида рақобатдош бўлишлигини бош омили ҳисобланади. Туристик-меҳмонхона комплекси мураккаб корхоналардан хисобланиб, уларда юзлаб ходимлар турли мутахасисликда меҳмонхоналарга хизмат кўрсатиш бўйича иш фаолияти олиб борилади. Меҳмонхона хўжалигининг энг асосий функцияси бўлиб, меҳмонларга вақтинчалик яшаш жойини беришдир. Меҳмонхона корхонаси ўзининг сиғими, яъни номерлар сони, яшаш жойи билан фарқланадилар. Унинг ташкилий тузилмаси унинг нимагамўлжалланганлигидан жойлашган жойидан, қабул этилган мехмонлар туридан ва бошқа факторларга боғлиқ бўлади. Фаннинг мақсад ва вазифалари. Стратегик режалаштиришнинг миллий иқтисодиётдаги ўрни ва роли хақида. Стратегия тушунчасининг моҳияти ва принциплари. Туризмда стратегик маркетинг мазмуни ва моҳияти.Туризмда стратегик маркетингни жорий қилишда объектив ва субъектив тусқинлик қилувчи омиллар. Хизмат кўрсатиш соҳасида миссия танлаш зарурияти ва моҳияти. Макро-микродаражада миссия танлаш усуллари. Мақсад тушунчаси ва унинг кўринишлари. Ташкилот даромади соҳасида мақсадларни аниқлаш. Мижозлар билан ишлаш соҳасида мақсадлар. Ҳамкорларнинг талаби ва ижтимоий жавобгарлик соҳаларида мақсадлар.Ташқи муҳитни таҳлил қилиш. Корхона олдида турган таҳдид ва имконият факторларини аниқлаш. Таҳлил қилиш учун қўлланиладиган (SWOT) – СВОТ усулининг мазмуни.Ўзаро алоқаларни белгиловчи СВОТ – таҳлил матрицасининг стратегия танлашдаги аҳамияти.Имконият ва хавфлар матрицаларининг ташкилот стратегиясига таъсири.Матрица ичида ҳосил бўлган 9 та имкониятлар майдони ташкилот учун аҳамияти. Ўзаро алоқаларни белгиловчи СВОТ – таҳлил матрицасининг майдонларида ҳосил бўлган стратегиялар мазмунини ифодалаш. Корхонанинг профилини тузиш усули. Корхана профил жадвалини аниқ мисолларда кўрсатиш. Ўзбекистон иқтисодиётни ислоҳ қилиш соҳасида стратегик мақсадлар. Бозор ислоҳотларини биринчи ва иккинчи босқичидаги устувор йўналишлар.Умумий устуворлик вазифалари ислоҳот босқичларининг вазифаларидан фарқи. Хўжалик портфели матрицасининг модели. «Ўсиш / улуш» БКГ матрицаси квадратидаги пуфакчаларнинг мазмуни. Матрицанинг юқори ўнг катагига тушувчи компаниялар «Сўроқ белгилар» ёки «Қийин болалар» квадратининг мазмуни. Матрицанинг юқори чап катагига тушувчи «Юлдузлар» квадрантининг мазмуни. Матрицанинг пастки чап катагига тушувчи «Соғин сигирлар» квадрантининг мазмуни. Матрицанинг пастки унг катагига тушувчи «Итлар» квадрантининг мазмуни ва мохияти. Корхоналарни Бостон консалтинг гурухига жойлаштириш. БКГ ни «Ўсиш/улуш» матрицасининг асосий афзалликлари. Кучсизроқ, камроқ жозибадор сўроқ белгиларни инвестициялаш жараёни. Портфел таркибида итларнинг қолиш холатлари.Мезонларни фақатгина паст-юқори деб баҳолавчи тўрт катакли матрицанинг мазмуни. Туристлик корхонанинг стратегиясини шакллантиришда БКГ матрицасини хисоблаш жараёнини амалга ошириш. «Малика» меҳмонхонаси хизматларини БКГ таҳлил усулида таҳлил қилиб, бу хизматларнинг меҳмонхоналардаги улушларини аниқлаш. Бозорга кириш стратегияси. «Тармоқ жозибодорлиги/рақобатдаги холат» матрицасининг афзалиги. Жозибадорликни барча омилларини аниқ баҳолаш. 3. Кучлар/рақобат ўрнини баҳолаш омилларини аниқлаш. Жозибадорлик/рақобатдаги ўрни матрицасининг таҳлили. Матрицанинг юқори чап қисмидаги 3 та катакларнинг мазмуни. Матрицанинг ўнг юқори бурчагида диагонал бўйича чапда жойлашган 3 та ячейкадаги вазиятнинг мохияти. Матрицанинг ўнг томонидаги паст бурчагидаги 3 та катакда жойлашган вазиятнинг моҳияти. Стратегик режалаштириш жараёнининг босқичлари ҳақида маълумот. Фирманинг миссиясини шакллантириш жараёнлари. Стратегик таҳлилда қўлланиладиган усуллар. Стратегик режалаш блок схемасини шакллантириш жараёни. СВОТ стратегик тахлил фирма тизимларида ўтказиш босқичлари. Ташкилотнинг функционал алоқа схемасини тузиш. СВОТ-таҳлил матрицасининг вақт шкаласи бўйича ифодаланиши.Ташкилотнинг кучли ва кучсиз томонларини аниклаш. Корхона стратегиясининг асосий йўналишларда шаклланиши. Бозор-махсулот стратегиясининг таърифи ва мохияти ҳақида. Стратегик тизимини шакллантиришнинг асосий характеристикаси ҳақида тушунча. Ташкилий тизим бозор-маҳсулот стратегияси ҳақида тушунча. Бозор стратегиясининг йўналишлари ҳақида тушунча. Инновация ҳақида тушунча. Инновация ва янгилик киритиш сўзининг фарқини аниқлаш. Инновацион стратегиянинг асосини ташкил этиш. Инновацион жараённинг босқичлар бўйича структураларнинг ифодаланиши. Инновацион жараённинг функционал кетма-кетлиги. Туризмда инновацион жараёнларнинг афзалликлари ҳақида тушунчалар. Молиявий – инвестицион стратегияси ҳақида тушунча. Инвестиция тушунчаси ҳақида.Корхонанинг инвестицион фаолиятини амалга оширишдаги мавжуд манбалар. Тадбиркорлик фаолиятини ва ишлаб-чиқаришни ташкил қилишда стратегик режанинг аҳамияти. Корхонанинг ички режалаштиришда энг муҳим элементлари ҳақида тушунча. Режалаштиришда асосий босқичлар. Ривожланишнинг энг маъқул вариантини топиш йўллари. Стратегик муаммоларни таҳлил қилиш. Жаҳон туристик ташкилотининг маълумотларига кўра, бугун дунёда бир йилда 700 млн. киши турли мақсадларда саёҳат қилиб туризмга 600 млрд. доллардан кўпроқ маблағ харажат қилар экан. Агар Ўзбекистоннинг хорижий туристик оқимларини дунё миқёсидаги сайёҳлар сони билан таққосласак, у бир фоизни ҳам ташкил этмайди. Ваҳоланки, Италияга ташриф буюрган халқаро туристик оқим жаҳон умумий туристик оқимининг 5,9 % ини, Россияда - 3,3 % ини ва Хитойда - 4,5 % ини ташкил этган. Ўзбекистонда эса 2008 йилда 370,2 минг хорижий сайёҳ ташриф буюрган ва уларни қабул қилишдан 62,8 млн. АҚШ доллари даромад кўрилган. Яъни, 2008 йили ҳар бир хорижий сайёҳ миллий иҳтисодиётимизга ўртача 170 АҚШ доллари киритган. Бу кўрсаткич Италиядан 3,5, Хитойдан 2,7 марта камдир. Ушбу маълумотлар мамлакатимизнинг юқори туристик салоҳиятидан тўлалигича фойда кўрилмаётганлиги, ҳар бир сайёҳдан олинадиган даромаднинг жуда пастлиги, қолаверса жалб қилинган хорижий туристик оқимнинг бошқа йирик туристик мамлакатлар кўрсаткичларидан анча орқада эканлигидан далолат беради. Саёҳат шундай ўзига хос тижорат бирлигидирки, уни истеъмол қилган турист, мустақил иқтисодий фаолият олиб борадиган меҳмонхона, ресторан, транспорт, гид ва ҳ.к. хизматларни етказиб берадиган корхоналар фаолияти сифатига алоҳида баҳо бермай, балки умумлаштирган ҳолда саёҳат фаолияти амалга ошган ҳудуд ҳақида маълум хулосаларга келиб, қониқиш ҳосил қилади ёки қилмайди. Яъни, саёҳат фаолияти интеграциялашган маҳсулот бирлиги сифатида истеъмолчилар томонидан қабул қилинади ва уни истеъмол қилиш шу ёндашув асосида амалга ошади. Шундай экан, замонавий туристик ўлкалар халқаро бозорда бошқа туристик ҳудудлар билан муносиб рақобат олиб борадиган, туристик оқимнинг барқарорлигини таъминлашга қодир бўлган ва унди фойдаланадиган, туристик ҳудуднинг сифатини кафолатловчи нуфузга эга бўлишига эриша олган миллий туристик таклиф тизим (ТТТ) ларини шакллантиришлари керакки, ушбу вазифани бажаришда туристик соҳани самарали бошқаришда менежментнинг дестинацион модели қўл келиши мумкин. Охирги йилларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш бўйича республикада қатор чоралар кўрилмоқда. Келажакда Ўзбекистонда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларининг ривожланишида Ўзбекистон Республикасининг Президенти “Ўзбекистон Республикасида 2006-2010 йилларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришни жадаллаштириш чора тадбирлари тўғрисидаги” қарори катта аҳамиятга эга. Республика сервис ва хизмат кўрстатиш соҳаларининг жадал ривожланиши мутахассисларнинг маълум бир билимлар ва кўникмалар мажмуига эга бўлишини талаб қилишдан ташқари, сервис корхоналарнинг дизайнини шакллантириш ва рекламасини ташкил қилиш бўйича амалий билим ва кўникмаларга эга бўлишини тақозо этади. Дизайн ва реклама корхоналар мавқеини ошириш , истеъмолчиларнинг эстетик баҳра олишини ва рақобатда енгиб чиқишини таъминлайди. Download 85.94 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling