5A610301 Туризм (фаолият турлари бўйича) Тузувчи: Ҳ. Р. Ҳамроев-Бухду “Туризм” кафедраси мудири, и ф. д., доцент


Дастурнинг информацион - методик таъминоти


Download 85.94 Kb.
bet14/25
Sana28.01.2023
Hajmi85.94 Kb.
#1136069
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   25
Bog'liq
5A610301 Туризм IMTIHON TARTIBI INGLIZ, SUHBAT...

Дастурнинг информацион - методик таъминоти
Чет тили фанини ўқитиш жараёнида таълимнинг замонавий методлари, педагогик ва ахборот коммуникатив технологияларидан фойдаланиш назарда тутилади. Чет тили фанидан машғулотларда аудио-видео воситалар ва компьютер технологиялари ёрдамида тақдимотлар ўтказиш, амалий машғулотларда коммуникатив методнинг тармоқлари бўлган – лойиҳалаш, ақлий ҳужум, гуруҳли фикрлаш, галерея, ротация, думалоқ стол, кейс стади, Jigsaw 1,2, интерфаол усулларидан фойдаланиш, кичик гуруҳ мусобақалари, интернет янгиликлари ва илғор педагогик технологияларни қўллаш назарда тутилади. Бундан ташқари, тизимли ёндашув асосида талабаларнинг ўқиш-билиш фаолиятини тасвирлайдиган таълим жараёнининг лойиҳаси тузиб чиқилади. Таълим мақсади реал, аниқ диагностик бўлишига эришилади ва талабанинг билим, ўзлаштириш сифати объектив баҳоланади.
Ахборот технологиялари: интернет, электрон таълим дастурлари. Глобал тафаккурнинг ривожланиш технологиялари (Р.Хенви, У. Книп). Педагогик маҳорат технологияси (Ю.Н.Кулюткин, Е.Б.Спасская). Билимдонлар баҳси. Талабалар нуқтаи – назарлари муҳокамаси, қарши фикрлар танлаш, умумлаштириш ПОПС (МППО) – ифода – тўртпоғонали баҳс услуби. Жой эгалланг – плакатлар асосидаги баҳс. Услублар: “Муҳим тушунча”, “Усталик билан берилган саволлар”, “Аквариум”. Таълимнинг фаол услублари: “Кейс-услуби” (Гарвард университети бизнес мактаби), иш уйинлари. Қора қути услуби – масалани аниқ ҳодиса таҳлили орқали, ижодий баҳс орқали камчиликлар сабабини аниқлаш. “Ақлий ҳужум” – (Е.А.Александров и Г.Я.Буш) – гуруҳ қатнашчилари ижодий ғояларини жамоа, ғоялари билан қарши ғоялар ёрдамида фаоллаштириш каби методлар ёрдамида олиб борилади.
Синов саволларини тузишда университет ва кафедра кутубхонасида мавжуд ўқув адабиётлар ва дарсликлар ҳамда интернетдан олинган материаллар асос қилиб олинди.
Абитурентлар нутқ фаолияти турлари бўйича қуйидаги кўникма ва малакаларга эга бўлганлиги аниқланади:


Тинглаб тушуниш: таълим мавзулари доирасида маъруза, ТВ ва радио орқали эшиттиришлар, бадиий фильмлар мазмунини тушунишда билимни аниқлаш.
Ўқиш: касбий соҳалар ҳамда кундалик турмушнинг долзарб масалалари бўйича мақола ва хабарларни, мураккаб бўлмаган бадиий адабиётни ўқиб тушунишда билимни аниқлаш.

Download 85.94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling