Чет тили бўйича магистратурага кириш синови дастури ва баҳолаш мезони
Тузувчи: М.Н. Ҳикматова-БухДУ “Факультетлараро чет тиллар” кафедраси мудири, ф.ф.н., доцент.
Тақризчи: БМТИ, Х.Б. Қувондикова “Хорижий тиллар” кафедраси мудири, ф.ф.н., доцент.
Кириш
Дастур магистратура босқичига кирувчиларнинг ўрганган хорижий тилдан олган билимлари асосида оғзаки ва ёзма нутқларини синовдан ўтказиб, улардан магистратурада ўқиш жараёнида, шунингдек, келгуси илмий ва касбий фаолиятларида тўла фойдаланишни ҳамда коммуникатив, лингвистик, социолингвистик, дискурсив, стратегик, касбий, умуммаданий компетентлигини интеграллашган ёндашув асосида ривожлантиришни кўзда тутади.
АСОСИЙ ҚИСМ
Чет тили таркибига ўқиб ахборот олиш, тарбия ва ривожланиш нуқтаи назаридан чет тилини коммуникатив ўқитиш жараёнида берилиши мумкин бўлган маънавий бойликлар киради. Бўлажак магистрант ўз касбий фаолиятида ҳамда кундалик ҳаётида чет тилидан самарали ва эркин фойдалана олиш кўникмаларини ҳосил қилиш керак. Магистрант мутахассисликка оид матн маълумотларини таҳлил қилиши, тил соҳиби нутқини тўлиқ тушуниши, умумгуманитар характерга эга бўлган, ижтимоий-сиёсий характердаги ва мутахассисликка оид адабиётлардан ахборот олиш, ахборот алмашиш имконига эга бўлиши лозим. Ҳозирги кунда чет тилларини ўрганишга эътибор ошиб бормоқда. Чет тилларида жонли мулоқот қилиш ва касбига оид мавзуларни чет тилидан она тилига, она тилидан чет тилига тўғридан тўғри таржима қилишни ўрганиш лозим.
Чет тили фани ўз хусусиятига кўра ижтимоий ҳаёт билан бевосита ва билвосита боғлиқ ҳолда жамиятнинг турли соҳаларида учрайдиган воқеаларга оид мавзуларни қамраб олади. Коммуникатив компетенцияни ривожлантириш учун қуйидаги мавзулар тавсия этилади:
Келажакдаги мутахассис касбий фаолияти;
Ўз мамлакатининг эгаллаётган соҳаси бўйича ривожланиш тарихи ва бугунги куни, миллий қадриятлари;
Эгаллаётган соҳаси бўйича тили ўрганилаётган мамлакатнинг ривожланиш тарихи, бугунги куни ва миллий қадриятлари;
Даврнинг энг долзарб муаммолари ва уларнинг ечими:
Глобаллашув ва интеграция (турли мамлакатлар иқтисодий ҳаётининг ягона иқтисодий сиёсат асосида ўзаро боғланган ҳолда ривожланиш шакли);
Терроризм, одам савдоси, гиёҳвандлик,ишсизлик каби иллатларга қарши кураш;
инновацион техника ривожи;
экология ва саломатлик;
Халқаро ҳамкорлик:
касбий фаолият;
географик жойлашуви;
ижтимоий-сиёсий муносабатлар;
маданий-маърифий муносабатлар;
халқаро туризм ва уни ривожлантириш концепцияси;
Мутахассисликка оид лингвистик атамалар билан ишлаш;
Эгаллаётган соҳаси бўйича интернет ресурсларидан фойдаланишга доир мавзулар устида ишлаш;
Do'stlaringiz bilan baham: |