6- асосий-агент муаммолари
Фирма «агентлар» иттифоқи сифатида
Download 25.13 Kb.
|
6-мавзу 6- АСОСИЙ-АГЕНТ МУАММОЛАРИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 6.3. Фирманинг ички тузилмаси
- 3. Мультидивизионал тузилма.
Фирма «агентлар» иттифоқи сифатида. Ушбу қарор аввалгисидан шуниси билан тубдан фарқ қиладики, бунда нафақат «агентлар»нинг фаолиятдан олинадиган даромадларда иштирок этишига йўл қўйилади, балки «принципал» функцияларининг ўзи «агентлар» томонидан навбати билан бажарила бошлайди. «Принципал» вақтинча «тенглар ичида биринчи» бўлади. Таъкидлаш лозимки, ҳукумронлик муносабатлари «агентлар» томонидан ўз ҳаракатлари устидан назоратнинг бошқаларга топширилиши билан тугатилмайди, шунчаки назорат қилиш ва вазифаларни тақсимлаш функциялари ташкилотнинг барча иштирокчилари томонидан навбатма-навбат бажарилади. Вақтинчалик ахборот оқимларининг кесишувидаги мавқени эгаллаган ва бунинг оқибатида айланадиган ахборотни тўплаш имкониятига эга бўлган «агент» «принципал»га айланади.
6.3. Фирманинг ички тузилмаси «Принципал-агент» муаммоси ҳал этилиши муқобил моделлардаги ташкилотнинг ички тузилиши асосида ётади. Фирма ички тузилишининг қуйидаги тўртта варианти кенг тарқалган: унитар (У-тузилма), холдинг (Х-тузилма), мультидивизионал (М-тузилма) аралаш (А-тузилма). 1. Унитар тузилма - ҳукмронлик муносабатларининг энг юқори даражада марказлашувини назарда тутади. 2. Холдинг тузилмаси қарорлар қабул қилиш ва «агентлар» ҳаракатлари устидан назорат қилиш жараёнини имкон қадар марказлашган тизимдан чиқаришни ўзида намоён этади. 3. Мультидивизионал тузилма. ХХ асрнинг энг аҳамиятли ташкилий-бошқарув инновацияси бўлиб 20-йилларда Пьер Дюпон («Du Pont» раҳбари) ва Альфред Слоун («General Motors» раҳбари) томонидан мультидивизионал тузилманинг ташкил этилиши ҳисобланади. Мультидивизионал тузилма – маҳсулотнинг хили, савдо маркасига қараб ёки жуғрофий белги бўйича ўз харажатини қоплаш ва ўзини ўзи молиялаш тамойили асосида фаолият кўрсатувчи ярим тобий ишлаб чиқариш бўлинмаларини ташкил этишни назарда тутади. Download 25.13 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling