6- маъруза Электр занжирларни ҳисоблаш усуллари
6- маъруза Электр занжирларни ҳисоблаш усуллари
Электроника ва радиотехника кафедраси
Режа 1. Контур токлар усули. 2.Тугун кучланишлар (потенциаллар) усули. 3. Тевенин теоремаси. 5. Нортон теоремаси. Контур токлар усули (КТУ)
Ушбу усулда асосий номаълум қийматлар сифатида номустақил контурда туташган (асосий контурларда) контур токлари олинади.
Контур токлари Кирхгофнинг 2 чи қонунини қўллаган ҳолда хар бир контур учун тенгламаларни ечиш билан аниқланади. Аниқланган контур токлари бўйича схема шаҳобчаларидаги токлар аниқланади.
Контур токлар усули (КТУ) алгоритми
Шахобчадаги токлар йўналиши аниқланади;
Номустақил контурлар аниқланади ва улар номерланади;
Контур токлар йўналиши аниқланади (бир томонга) ва контур токи йўналиши бўйича хар бир контурни айланиб ўтиб КТУ бўйича тенглама тузилади. Ток манбаси орқали оқаётган контур токи маълум ва у ток манбаси токига тенг (ток манбаси орқали фақат битта контур токи ўтади);
Олинган алгебраик тенгламалар тизими контур токлари номаълумларига нисбатан ечилади;
КТУ бўйича қидирилаётган токлар ушбу шахобчадан ўтаётган контур токларининг алгебраик суммаси бўйича топилади. Алоқа шахобчаларидаги токлар контурлар токларига тенг.
Контур токлар усули (КТУ)
Шахобчалардаги токларни КТУ бўйича аниқланг
Контур токлар усули (КТУ) Ечими:
Алгоритмга асосан шахобчалардаги токлар йўналишини қўямиз ва схемада белгилаймиз.
Номустақил контурларни аниқлаймиз ва контур токлари Iк1, Iк2, Iк3 йўналишларини танлаймиз.
Схемада ток манбаси J мавжуд шахобча борлиги туфайли, контур токи Iк3 = J, Iк1 ва Iк2 контур токлари учун КТУ бўйича тенгламалар тизимини тузамиз:
Do'stlaringiz bilan baham: |