3-лаборатория иши резистив занжирларда Кирхгоф қонунларини экспериментал текшириш
Download 294.29 Kb.
|
2 5197469405268674227
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.1. Қисқача назарий маълумот
- Кирхгофнинг биринчи қонуни
- Кирхгофнинг иккинчи қонуни
- 3.2. Дастлабки ҳисоблашлар 3.2.1.
3-ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ Резистив занжирларда Кирхгоф қонунларини экспериментал текшириш Ишнинг мақсади: ток ва кучланиш манбалари бўлган резистив занжирларда Кирхгоф қонунлари амал қилишини текшириш. 3.1. Қисқача назарий маълумот Электр занжирларининг таҳлили ва синтез қилинишида немис олими Кирхгоф кашф этган қонунлар ётади. Улар барча – чизиқли ва ночизиқли электр занжирлари учун тааллуқлидир. Кирхгофнинг биринчи қонуни шундай таърифланади: электр занжирининг бирор тугунига уланувчи барча шохобчаларидаги токларнинг алгебраик йиғиндиси нолга тенг. Бу қонунга кўра, занжирнинг бирор тугунига n та шохобча уланган ва улар токлари I1, I2, . . ., In бўлса, унда вақтнинг ихтиёрий они учун (3.1)
тугунга кираётган ва ундан чиқаётган токлар ишоралари тескари бўлиши шарт. Мисол сифатида 3.1-расмда бирор электр занжирининг С тугунидаги йўналишлари танланган: мусбат ишорали (тугунга кирувчи) I2, I4 ва манфий ишорали (тугундан чиқувчи) I1, I4 токлари схемаси келтирилган. Кирхгофнинг биринчи қонунига мувофиқ - I1 + I2 + I3 - I4 = 0. Кирхгофнинг иккинчи қонуни шундай таърифланади: электр занжирининг ихтиёрий берк контуридаги шохобчалар ЭЮКларининг алгебраик йиғиндиси нолга тенг. Ушбу қонунга кўра, агар контур таркибида кучланишлари u1, u2, . . ., um бўлган m та шохобча мавжуд бўлса, вақтнинг ихтиёрий они учун . (3.2)
Бунда контурни айланиб ўтиш (ихтиёрий) йўналишига шохобча кучланиши (ЭЮКи) мос бўлса, унинг ишораси «+» ва акси бўлганда – ишораси «-» қабул қилинади, деб фараз қиламиз. 3.2. Дастлабки ҳисоблашлар 3.2.1. Ом қонуни ёрдамида R1, R2, R3 резисторлардаги (3.2-расм) кучланишлар пасаюви ҳисоблаб чиқилсин. Рис. 3.2
3.2-расм Занжирдаги ток қуйидагига тенг: . У ҳолда резисторлардаги кучланишлар пасаюви қуйидагича ҳисобланади: Ҳисоблаш учун берилган қийматларни 3.1-жадвалдан оламиз. Ҳисоб- лашлар натижаларини эса 3.2-жавдвалга киритамиз. 3.2.2. Кирхгофнинг иккинчи қонуни электр занжирлари учун ҳақли эканини тасдиқлаш учун таркибида кучланиш манбаси ва уч резистори бўлган икки контурли (3.3-расм) занжирни текширамиз. 3.3-расм Шохобчалар токлари ва резисторлардаги кучланишлар пасайишини ҳисоблаш учун аналитик ифодалар Ом ва Кирхгоф қонунларига асосланади. Ом қонунига кўра: Ҳисоблашларнинг тўғри эканлигини текшириш учун Кирхгофнинг биринчи қонунидан фойдаланамиз. (I тугун учун): I1 – I2 – I3 = 0. Кирхгофнинг иккинчи қонуни асосида I контур учун: E= I1R1 + I2R2; II контур учун: I3R3 - I2R2 = 0. Ҳисоблаш учун параметрлар қийматларини 3.1-жадвалдан олинади. Ҳисоблаш натижаларини эса 3.3-жадвалга киритилади. Download 294.29 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling