6- маъруза Мавзу: органик ёқилғилар миқдори ва ундан паст температурали


Download 33.94 Kb.
bet2/2
Sana28.03.2023
Hajmi33.94 Kb.
#1301346
1   2
Bog'liq
6-маъруза

1-бомба, 2-тез цилиндр, 3- аралаштиргич, 4-калориметр, 5-электр мотор, 6-қопқоқ, 7-термометр, 8-ёқилғи солинадиган платина пиёлача, 9- ёқадиган сим, 10-клеммалар.

Бомба (1) кислотага чидамли пўлатдан ясалган қалин деворли стакандан иборат. Стакан 250 тагача сиқилган кислород билан тўлдирилади ва сув тўлдирилган калориметр (4) га ўрнатилади. Бомба ичига осилган ёқилғи намунаси электр токи билан ёндирилади. Ёнишдан ажралган иссиқлик калориметрик бомба атрофидаги сувга ўтади. Сувнинг температураси ошишига қараб ёқилғининг иссиқлик бериш қобилиятига баҳо берилади. Ёқилғининг бомба воситасида аниқланган иссиқлик бериш қобилияти унда ҳосил бўлган олтингугурт ва азот кислотаси туфайли Q дан бир мунча ортиқ бўлади.


Қозон қурилмаларида ёқилғи ёнганда кислота ҳосил бўлмайди, чунки олтингугурт кислороддагига нисбатан ҳавода бошқачароқ ёнади. Қаттиқ ва суюқ ёқилғининг иссиқлик бериш қобилиятини Д.И. Менделеевнинг (6) эмперик формуласи билан ҳам аниқлаш мумкин. Ёқилғининг ҳар хил турларини ёққанда ҳар хил миқдорда иссиқлик ажралади. Баъзи бир ёқилғиларнинг ёнувчан массасига нисбатан олинган иссиқлик бериш қобилияти 1-жадвалда келтирилган. Ёқилғиларни бир-бирига таққослаш учун иссиқлик бериш қобилиятини 7000 ккал/кг=70004,2=29400 кЖ/кг шартли ёқилғи тушунчаси қабул қилинган. Бирор ёқилғининг паст иссиқлик бериш қобилиятини 7400 ккал/кг ёки 29400 кЖ/кг га бўлсак, унинг иссиқлик эквиваленти келиб чиқади, яъни


(4.7)

Паст калорияли ёнганда кўп кул ҳосил қилувчи ва нам ёқилғилар (ёғоч, торф, сланслар, паст навли кўмир ва кўмир кокс, металлургия саноатининг чиқиндилари)ни маҳаллий ёқилғилар деб аташ қабул қилинган. Бундай ёқилғиларни олинган жой яқинда ёқиш фойдали бўлади. Юқори сифатли ёқилғиларга табиий газ, суюқ ёқилғи ва тошкўмирнинг баъзи бир номлари киради. Паст температурали гелиоқурилмалар: гелиопарниклар, гелиотеплицалар, гелиолимонариялар, гелиокорхоналар, сув иситиш ва чучитиш учун мўлжалланган гелиоқурилмалар, гелиоқуритгичлар (Барабан, тунелл, конвейер типли ва ҳ.к).


Қуёш энергиясидан фойдаланиб уйларни, шийпонларни иситишда ва бошқа гелиоқурилмаларда қиш фаслининг сурункали совуқ ва булутли кунларида қўшимча иссиқлик манбаи сифатида органик ёқилғилардан ва электр энергиядан фойдаланиб нормал температура олишга эришилган. Жумладан йилнинг сентбр, октябр ойлари пахта пунктлари ва заводларида комбинациялаштирилган барабанли қуритгичда пахта қуритилади. Пахта қуритиладиган барабанга бериладиган 70-90оС температурали иссиқ ҳаво қуёшли кунларда қуёш ҳаво исистиш коллекторидан вентилятор ёрдамида ҳайдалади.
Аммо ҳаво булутли кунларда ёниш камерасида газ ёниб иссиқ ҳаво барабанга берилади. Шунингдек ғаллатозалаш базаларида ҳам донадор қишлоқ хўжалик маҳсулотлари шундай метод асосида қуритилади. Начало формы
Конец формы


Начало формы
Конец формы
Download 33.94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling