6- мавзу: Юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи


Солиқни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби


Download 20.66 Kb.
bet3/3
Sana21.06.2023
Hajmi20.66 Kb.
#1640330
1   2   3
Bog'liq
13-14

5 Солиқни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби
Солиқни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби. Юридик шахслар бюджетга жорий тўловлар суммасини ҳисобот йили мол-мулкининг ўртача йиллик қолдиқ қийматидан ва солиқ ставкасидан келиб чиқиб мустақил равишда белгилайдилар.
Бюджетга жорий тўловларни тўлаш ҳар ойнинг 20-кунидан кечиктирмай, йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўланади. Бюджетга жорий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш учун солиқ тўловчилар мол-мулкнинг тегишли йилга ўртача йиллик қолдиқ қийматидан ва белгиланган солиқ ставкасидан келиб чиқадилар ва жорий йилнинг 10 январигача давлат солиқ хизмати органларига юридик шахслардан ундириладиган мол-мулк солиғи ҳисобини тақдим этадилар.
Биринчи чорак, ярим йиллик, 9 ой ва йил тугаши билан тўловчи ҳисобот даври учун мол-мулкнинг хақиқатда ўртача қолдиқ қийматидан келиб чиқиб йил бошидан ўсиб борувчи якун билан мол-мулк солиғи ҳисоб-китобини мустақил равишда амалга оширади ва давлат солиқ хизмати органларига молиявий ҳисоботларни тақдим этиш учун белгиланган муддатларда тақдим этади.
Назорат ва мухокама учун саволлар
1.Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини тўловчиларига кимлар киради?
2.Мол-мулкнинг ўртача йиллик (чораклик, 6 ойлик, 9 ойлик) қолдиқ қиймати қандай тартибда ҳисобланади?
3.Юридик шахслар мол-мулк солиғи ставкасини ким белгилайди?
4. Ушбу солиқдан қандай имтиёзлар мавжуд?
5. Мол-мулк солиғи ҳисобини тақдим этиш тартиби.
6. Ушбу солиқни тўлаш муддатлари қандай?



1 Ўзбекистон республикаси Президентининг 2015 йил 22 декабрдаги ПҚ 2455-сонли қарори.



Download 20.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling