6- мавзу: Юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи


Юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғини тўловчилари


Download 20.66 Kb.
bet2/3
Sana21.06.2023
Hajmi20.66 Kb.
#1640330
1   2   3
Bog'liq
13-14

2. Юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғини тўловчилари Солиқ солинадиган мол-мулкка эга бўлган юридик шахслар мол-мулк солиғи тўловчилари ҳисобланади.. Солиққа тортиш мақсадларида юридик шахслар деганда мулкчилигида, хўжалик юритишда ёки тезкор бошқарувида мол-мулкка эга бўлган ва ўз мажбуриятлари бўйича ана шу мол-мулк билан жавоб берувчи, шунингдек мустақил балансга ва ҳисоб-китоб рақамига эга бўлган ҳар хил турдаги корхоналар ва ташкилотлар, шу жумладан уларнинг алохида бўлинмалари тушунилади.
3. Юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғини объекти.
Солиқ солиш объекти бўлиб асосий воситалар (қонун хужжатларига мувофиқ мулк қилиб олинган ернинг қиймати бундан мустасно) ва номоддий активларнинг ўртача йиллик қолдиқ қиймати, шунингдек белгиланган муддатларда тугалланмаган қурилиш объектининг қиймати ҳам ҳисобланади. Солиқ солиш объекти бўлиб шунингдек, меъёрдаги муддатларида ўрнатилмаган ускуналарнинг қиймати ҳисобланади.
Юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғининг солиқ солиш базаи бўлиб:
- асосий воситаларнинг ўртача йиллик қолдиқ қиймати (молиявий ижара (лизинг) шартномаси бўйича олинган асосий воситалар);
- номоддий активларнинг ўртача йиллик қолдиқ қиймати;
- белгиланган муддатларда тугалланмаган қурилиш объектининг қиймати;
- меъёрдаги муддатларида ўрнатилмаган ускуналарнинг қиймати ҳисобланади.
4. Юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғини ставкалари. Мол-мулк солиғи ставкалари қуйидаги 6.4.1-жадвалда келтирилган
6.4.1-жадвал
Юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи
СТАВКАЛАРИ1



Солиқ тўловчилар

Солиқ солинадиган базага нисбатан %ларда солиқ ставкалари

1.

Юридик шахслар

5

2.

Ўзи ишлаб чиқарган товарлар (ишлар, хизматлар) экспортининг эркин алмаштириладиган валютадаги хиссаси қуйидаги миқдорларни ташкил этадиган экспортчи корхоналар учун:
Сотишнинг умумий хажмида 15%дан 30 % гача
Сотишнинг умумий хажмида 30% ва ундан ортиқ

белгиланган ставка 30 %га пасайтирилади


белгиланган ставка 50%та пасайтирилади

Юридик шахсларнинг мол-мулкига 5 фоиз ставкаси бўйича солиқ солинади.


Меъёрдаги муддатларда ўрнатилмаган ускуна учун мол-мулк солиғи икки баравар кўпайтирилган ставка бўйича тўланади.
Експорт маҳсулоти ишлаб чиқарадиган ва уни мустақил равишда ёки ихтисослашган ташқи савдо ташкилотлари орқали сотадиганлар учун табақалаштирилган ставкалар белгиланади:

Download 20.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling