6-амалий машғулот burdon trubkali va membranali bosim o’lchash asboblari. Konstruktiv parametrlarini xisoblash


Download 151.66 Kb.
bet2/2
Sana02.11.2023
Hajmi151.66 Kb.
#1740386
1   2
Мембранали асбоблар. Сўнгги йилларда мембранали асбоблар тобора кенг қўлланилмоқда. Бу асбобларда сезгир элемент сифатида эластик материаллардан тайёрланган юмшоқ, шунингдек, гофриланган пластинкасимон мембраналар ёки гофриланган мембрана қутичалар ишлатилади. Мембранали асбоблар, унча катта бўлмаган ортиқча босимлар ва сийракланишларни (манометрлар, напоромерлар ва тягомерлар) ҳамда босимлар фарқини ўлчаш учун (дифманометрлар) қўлланади.
Мембрананинг эгилишдаги эластиклиги унинг геометрик ўлчамларига (диаметри, қалинлиги, гофриларининг сони, шаклига), материалига ҳамда унга таъсир қиладиган босимга боғлиқ бўлади. Мембранадаги гофрилар унинг бикирлигини оширади ва характеристикасининг тўғри чизиқли бўлишини таъминлайди.
Мембрананинг бикирлигини ошириш мақсадида унинг ўрга қисмига қаттиқ магериалдан ясалган диск ёки пружина ўрнатилади. Мембрана резина, пластмасса, латунь, бронза ва бошқа материаллардан тайёрланади. Бронзадан тайёрланган мембрананинг қалинлиги ўлчанадиган босим миқдорига қараб 0,02—1,0 мм бўлиши мумкин.
Мембранага иккала томондан таъсир этадиган босимлар фарқи таъсирида унинг маркази силжийди. Мембрана марказининг босим таъсирида силжиши катта эмас ва 1,5—2,0 мм ни ташкил этади. Бу ҳол асбобларнинг сезгирлигини камайтиради ва узатиш сони катта бўлган механизм қўлланишни талаб этади. Мембранали асбобларнинг бу камчиликлари уларни қўлланиш доирасини торайтиради.
Мембранали эластик сезгир элементлар, кўпроқ мембрана­ли қутича кўринишида, асбобларда дам ва сийракланишни ўлчашда ишлатилади. 13.24-расмда профилли тягонапоромер (ТНМП) тузилишининг схемаси тасвирланган.
Эластик элемент сифатида мембрана қути 2 ишлатилган. Бу қути иккита кавшарланган, гофриланган мембраналардан иборат бўлиб, ўлчанаётган муҳит билан найча 1 орқали боғланган.



Босимнинг ўзгариши мембрана қутичанинг эгилишини ўзгартиради. Шунда мембрананинг устки қисмига кавшарланган штифт 8 тирсакли ричаг 5 ни буради, ричаг эса ўз навбатида тортқи 7 ва поводок 9 орқали стрелка 6 ни буради. Стрелкани бошланғич ҳолатга келтириш учун қайтарувчи пружина 10 мавжуд.
Мембрананинг силжиши ўлчанаётган босимга пропорционал бўлмагани сабабли, асбоб конструкциясида текис шкалага эга бўлиш учун махсус қурилма кўзда тутилган. Бу қурилма ясси пружина 3 ва ростловчи винтлари бўлган кронштейн 4 дан иборат. Стрелка винт 12 орқали ноль белгисида ўрнатилади. Винтни соат стрелкаси йўналишида бураш натижасида унинг ко­нус қисми ҳалқа ичига киради ва ричаг 11 ни кўтаради, шун­да стрелка шкала бўйича ўнг томонга силжийди. Агар винт соат стрелкаси ҳаракати йўналишига қарши буралса, ричаг 11, пружина 13 таъсирида пастга ҳаракатланади ва стрел­ка чап томон силжийди. Бундай мембранали асбоблар турли модификацияларда ишланади ҳамда ±250 Па дан ±25 кПа гача бўлган ўлчаш чегараларига мўлжалланган. Уларнинг аниқлик класси 1,5 ва 2,5.
Д АС электр ва пневматик тармоқлари таркибига кирган юмшоқ мембранали дифманометрлар (ДМ) кенг тарқалган. ДПС тармоқларига кирган асбобларнинг ўлчов қисмлари ҳам юқоридагидек, 13.15-расмда газ босими ўзгаришларини масофага узатувчи электр сигналларга узлуксиз айлантиришга мўлжалланган мембранали электр дифманометрнинг принципиал схемаси келтирилган. Асбобнинг ишлаш принципи электр сигналли компенсацияга асосланган Ўлчанаётган босимлар фарқи мембранали ўлчаш блоки 12 нинг мусбат ва манфий камераларига келтирилади. Мембрана ёрдамида босимлар фарқи унга пропорционал кучга айлантирилади. Мембранада ҳосил бўлган куч ричаг 11 ёрдамида ўзгартгичнинг ричагли узатиш механизмига узатилади. Ўзгартгич Т- симон ричаг 1, Г- симон ричаг 2 ва ричаг 8 дан иборат бўлиб, тескари боғланиш кучи билан мувозанатланади. Тескари боғланиш кучи магнитоэлектр механизм 9 да (тескари боғланиш қурилмаси) босимлар фарқи ўзгариши билан ҳосил бўлади. Бунда ричаг 8, номослик индикатори 6 нинг байроқчаси 5 ни силжитади. Индикаторда пайдо бўлган номослик электр сигнали кучайтиргич 7 да кучаяди ва магнитоэлектр куч қурилмаси 9 га келади. Шу билан бирга бу сигнал масофага узатиш линиясига келади ва ўлчанаётган параметр миқдорини билдиради. Шундай қилиб, асбобнинг чиқиш сигнали ўлчанаётган босимлар фарқига тўғри пропорционал. Асбобнинг ноль белгисига созланиши пружина 4 орқали бажарилади. Бу турдаги асбоблар босимларнинг 100 Па дан 6,3 кПа гача чегараларида ўлчаш учун мосланган; асбобларнинг аниқлик класси 1.
Мембранали асбобларнинг камчилиги—сезгир элемент қўзғалувчан марказининг суст юриши, мембрана бикирлигининг ҳисобдан четланиши ва уни ростлаш мураккаблигидадир. Сезгир элементларнинг бу камчилиги электр ва пневматик куч компенсацияси схемаси бўйича қурилган асбобларда бартараф этилади.
Назорат саволлари



  1. Манометрик термометрнинг принципиал схемасини келтиринг, уни ишлашини қисқача қилиб тушунтириб ёзинг;

  2. Манометрик термометрнинг кенгайтирилган ва соддалаштирилган структура схемаларини келтиринг;

Термометрнинг статик ва динамик тангламасини келтириб чиқаринг.
Download 151.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling