6-Amaliy mashg’ulot (4-soat) Mavzu: Xo’jalik subyektlarining iktisodiy nochor (bankrot) ligini baxolash va tahlil qilish Uslubiy ko’rsatmalar Darsning o’quv maqsadi
Download 30.96 Kb.
|
9-мавзу
ЎММ+УМКҚ-УМА=ЎАМН / ТМЗ
ЎАМН +КМКҚ / ТМЗ Ўз айланма маблағлари нақдлиги ва қисқа муддатли қарз капитали ТМЗ ларни молиялаштиришнинг асосий манбаси ҳисобланади. Хўжалик юритувчи субъектларни иқтисодий ва молиявий салоҳитини ошириш юзасидан қуйидаги чора тадбирларни кўриш талаб этилади: -хусусий капитални ҳажмини ошириш. Бунинг учун Хўжалик юритувчи субъектлар таъсисчиларини қўшимча бадалларини жалб қилиш шунингдек, фаолиятнинг кейинги давралари бўйича фойда суммасини ошириш талаб қилинади; -кўп ҳаражат талаб қиладиган асосий воситалар, техника ва технологиялар ўрнига янгиларини олиб кириш; -банк кредитларини аниқ бизнес режа ва фойдали лойиҳалар ҳисобига жалб этиш ҳамда уларни умумий маблағлар таркибидаги ҳиссасини камайтириб бориш, хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий қарам бўлиб қолмаслигига ҳаракат қилиш; -хўжалик юритувчи субъектларда тўлов интизомига, шартномавий шартларга тўла амал этган ҳолда дебитор ва кредитор қарзларининг кўпайиб кетмаслигини олдини олиш; -айланма активларни манбалаш юзасидан ижобий фарқланишларни таъминлаш; -иқтисодий ресурсларни жойлаштириш ва бошқаришдаги оптималликни йўлга қўйиш ва.ҳ.к. Хўжалик юритувчи субъектларнинг рақобатдошлик кўрсаткичлари таҳлили шуни кўрсатадики, корхоналар рақобатда синмаслиги учун қуйидагиларга амал қилишлари лозим: -мавжуд маблағларини тўғри жойлаштириш ва бошқариш; -ижобий фаолият натижавийлигига эриша бориш; -дебитор қарзларни кўпайтирмаслик йўлларини топиш, мавжуд дебитор қарзларни муддатида қайтариш чора тадбирларини кўриш; -кредитор қарз мажбуриятларини тўлов муддати бўйича назоратини олиб бориш. Хўжалик юритувчи субъектлар иқтисодий ночорлигини белгилашда қуйидаги кўрсаткичлар тизимига таяниш лозим: -фирма ва компания тўлов лаёқати, қоплов коэффицентини ўрганиш; -фирма ва компаниянинг молиявий мустақиллик ва қарамлик даражасини ўрганиш; -узоқ муддатли ва жорий активларни манбалашнинг ҳолатини ўрганиш; -ўз ва қарз маблағлари орасидаги нисбатни ўрганиш; -активлар, капитал ва мажбуриятлар рентабеллигини ўрганиш -ишлаб чиқариш қувватларидан ҳақиқий фойдаланиш даражасини ўрганиш; -асосий ва номоддий активлардан фойдаланиш даражасини ўрганиш; -муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзлари ҳолатини ўрганиш. Download 30.96 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling