6-Amaliy mashg’ulot (4-soat) Mavzu: Xo’jalik subyektlarining iktisodiy nochor (bankrot) ligini baxolash va tahlil qilish Uslubiy ko’rsatmalar Darsning o’quv maqsadi
Download 30.96 Kb.
|
9-мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Mashg’ulotning shakli.
- Qisqacha mazmuni;
6-Amaliy mashg’ulot (4-soat) Mavzu: Xo’jalik subyektlarining iktisodiy nochor (bankrot) ligini baxolash va tahlil qilish Uslubiy ko’rsatmalar Darsning o’quv maqsadi. Darsning o’quv maqsadi bo’lib, Xo’jalik subyektlarining iktisodiy nochor (bankrot) ligini baxolash, tahlil qilish va ularni omilli tahlil qilish usullarining mazmuni yorinish, muhokama qilish va talabalarga o’rgatish hisoblanadi. Mashg’ulotning shakli. Mashg’ulot amaliy mashg’ulot darsi shaklida tashkil qilinadi Mashg’ulot metodi. Og’zaki so’rov va topshiriqlarni bajarish (vazifalarni echish) tarzida Mashg’ulotning mazmuni. Ushbu mavzu bo’yicha dars amaliy mashg’ulot tarzida o’tiladi. Darsda topshiriqlarni bajarishda-( vazifalarni echishda) tavsiya etilgan adabiyotlarda ushbu mavzu bo’yicha bayon qilingan usullar va formulalardan foydalanish zarur.. Topshiriqlar (vazifalar) talabalar tomonidan mustaqil bajariladi,ishlanadi, yani asosiy fondlar va mehnat buyumlaridan foydalanish ko’satkichlari dinamikasining omilli tahlili jadvallarda keltirilgan ma’lumotlar asosida amalga oshiriladi (bajariladi).Har bir vazifa echimiga asosiy fondlardan yoki mthnat buyumlaridan poydalanish samaradorligini yanada oshirish imkoniyatlari ko’rsatilib asosli xulosa yozilishi kerak.. Ishlangan vazifalarning to’g’riligi o’qituvchi tomonidan tekshiriladi va reyting tizimi bo’yicha talabalar bilimi baholanadi.Darsning oxirida talabalarga kelgusi dars uchun o’qituvchi topshiriqlar beradi. Qisqacha mazmuni; Банкротлик (иқтисодий ночорлик) – иқтисодий суд томонидан эътироф этилган, қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини тўла ҳажмда қондиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини тўла ҳажмда бажаришга қодир эмаслигидир. Банкротлик тушунчаси италянча «banco-rotto» деган сўздан олинган бўлиб, аслида курси (ўриндиқ)нинг синишини англатсада, бу сўз аслида қарздорнинг тўлов мажбуриятларини тўла қоплашга қодир эмаслигини эмаслигини изохлайди. Ўзбекистон Республикасининг «Банкротлик тўғрисида»ги Қонунида банкротлик аломатлари юридик шахслар учун алоҳида, жисмоний шахслар учун алоҳида тартиблари белгиланган. Қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қондиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини бажаришга қодир эмаслиги, агар тегишли мажбуриятлар ва (ёки) тўловлар мажбурияти юзага келган кундан эътиборан уч ой давомида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, унинг банкротлик аломатлари деб эътироф этилади1. Хўжалик субъектлари ва уларнинг айрим тоифалари (банклар, қишлоқ хўжалиги субъектлари, суғурта ташкилотлари ва х.к.), якка тадбиркорларнинг банкротлигини тан олиш ва уни белгилаш тартиблари банкротлик тўғрисидаги қонунда аниқ белгилаб берилган. Банкротликнинг корхона фаолиятига нисбатан қўлланишини тушуниш учун унинг циклик жараёнини тушуниш муҳим масала ҳисобланади. Яъни ҳар қандай корхонанинг манзил якуни ҳисобланган банкротлик қуйидаги жараёнларнинг узвий кетма кетлигидан ташкил топади. Банкротликка олиб келувчи олимларни икки гурухга ажратиш мумкин: -ички омиллар -ташқи омиллар Ички омиллар қаторига: айланма маблағларнинг етишмаслиги; ресурслардан фойдаланиш самарасиниг пастлиги; нормадан ортиқ активларнинг сақланиши; техника-технологияларнинг эскирганлиги; ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг эскилиги; мижоздар молиявий ҳолатининг ёмонлиги; маркетингнинг эскилиги; ортиқча қарз мажбуриятларининг мавжуддиги; ишлаб чиқаришнинг асоссиз кенгайтирилиши; ташқи факторларни ҳисобга олмасдан бошқариш стратегисини белгиланиши ва ҳ.к. киради. Ташқи омилларга: иқтисодий (давлатдаги кризис, инфляция); сиёсий омиллар; илмий техникавий омиллар; демографик омиллар ва ҳ.к. омиллар киради. Иқтисодий ночорлик (бонкрот)ликни таҳлили мақсади - корхона хужалик-молия фаолиятининг “оғриқли нуқталари”ни аниқлаш, уларнинг юзага келиши ва ривожланишини баҳолаш, сабабларини ўрганиш орқали иқтисодий ночорлик рискларни камайтиришга ёрдам берувчи бошқарув қарорларини қабул қилишдан иборат. Таҳлил мазмунини хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий нчорлиги (бонкротлиги) юзасидан таҳлилий амалларни бажариш ва уларнинг молия-хўжалик фаолиятининг жорий ва истиқболдаги иқтисодий, молиявий ахволини рақобатдошлик таомиллари асосида барқарорлигини таминлаш бўйича амалга ошириладиган тизимли аналитик жараёнларни ўтказиш ташкил этади. Қуйилган мақсад ва таҳлил мазмунидан келиб чиққан ҳолда таҳлил вазифалари сифатида қуйидагиларни таркиблаш мумкин: -хўжалик юритувчи субъектлар иқтисодий ночорлиги (бонкротлиги)нинг жорий ва истиқболдаги ҳолатини баҳолаш; -хўжалик юритувчи субъектларда иқтисодий ночорлик (бонкротлик)нинг юзага келиш сабабларини ўрганиш, таҳлил этиш; -хўжалик юритувчи субъектлар иктисодий ночорлиги (бокротлиги)ни таҳлил этишнинг моделларини тузиб чиқиш ва унинг ўзгаришларини баҳолаш; -хўжалик юритувчи субъектлар иқтисодий ночорлиги (бокротлиги) рискларини баҳолаш ва уларни минималлаштириш; -хўжалик юритувчи субъект иқтисодий ночорлиги (бокротлиги)ни олдини олиш юзасидан аниқ чора -тадбирлар белгилаш; -иқтисодий ночорлик (бокротлик)ни олдини олиш ва унга қарши курашиш юзасидан бошқарур қарорларини тайёрлаш ва реализация қилиш. Download 30.96 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling