6-amaliy mashg’ulot mavzu: Betonni buzmasdan mustahkamligini aniqlash
Download 15.04 Kb.
|
6 AMALIY MASHG’ULOT
6-AMALIY MASHG’ULOT Mavzu: Betonni buzmasdan mustahkamligini aniqlash Бетон қоришмаларини йиғма темир-бетон корхоналарининг бетон қорувчи цехларида олинади. Бетон қоришма маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун бетон заводлари ва бетон қорувчи мосламалар мўлжалланган. Бетон қоришмалари ишлаб чиқаришни кўчмайдиган мосламада қандай ташкил қилинса, худди шундай кўчириладиган ёки ҳаракатчан мосламада ҳам ташкил қилиниши мумкин. Қурилиш объектларнинг бошланғич даврида кўчмас заводлардан анчагина узоқда бўлган вазиятда ҳаракатчан мосламалардан фойдаланилади. Ҳаракатчан мосламаларнинг туридан бири инвентар бетон заводлари бўлиб, қайсики қурилиш якунланганда асбоб ускуналар қисмларга ажратилади ва янги иш майдонига кўчирилади. Бетон қориш мосламалари иш тартибига кўра циклли ва узлуксиз турига ажратилади. Цикл билан ишлайдиган мосламаларга вақти-вақти билан хомашё юклаш, қориб аралаштириш ва маҳсулотдан бўшаш характерли бўлса, кейингиси бу вазифаларни узлуксиз бажаради. Кўп тарқалган усул циклли усул билан ишлайдиган мосламалардир. Узлуксиз ишлайдиган мосламаларни бир хил маркадаги бетон қоришмани (кўплаб ишлаб чиқаришга) эҳтиёж бўлганда қўллаш самаралидир, масалан гидротехник ва йўл қурилишларида, объектларни майда доналаб тайёрланадиган девор материаллари билан қуришда. Бетон қорувчи завод ва цехларни бир-биридан фарқлантирадиган асосий белги технологик тузилишидир. Вертикал тузилишга эга мосламалар бир ва икки поғонали технологик схема билан ажратилади (1.13-расм). Бир поғонали ёки вертикал схемада бўлиш бункерларига ҳамма компонентлар бир марта кўтарилади (1.13,а- расм). Сўнгра улар гравитацион (ерни тортишув) куч ёрдамида миқдорловчи дозатор мосламага, ундан бетон қориш мосламасига ўтказилади. Планда вертикал жойлаштирилганда мослама нисбатан катта бўлмаган ўлчовда бўлсада, лекин анча баланд бўлади. Бетон қориш мосламалар тизими узоқ муддатли даврда фойдаланишга мўлжалланган бўлиб, асосан вертикал схемада бажарилади. Икки поғонали схемада (1.13,б - расм) материалларни икки марта кўтарилади, аввал сарфлаш бункерларига кейин конвейр ёрдамида қорувчи мосламаларга ташилади. Бундай жойлаштиришда завод ёки цех икки қисмга миқдорлаб берувчи (дозатор) бўлим қабул қилувчи мосламалари билан ва бетон қоришмани тақсимлаш бункерлари билан қориш бўлимига бўлинади. а – бирпоғонали; б – икки поғонали(партер; 1 – омбордаги тўлдирувчиларни элтиб берувчи конвейер; 2 – тўлдирувчиларни бетон қорувчи мосламанинг истеъмолчи бункерига елтувчи конвейер; 3 – ҳаракатланувчи воронк; 4 – истеъмолчи бункерла; 5 – цемент узатувчи элевато; 6 – сочилувчан материаллар учун дозато, 7 – дозаланган (миқдорларга ажратилган) сочилувчан материалларнинг воронкаси; 8 – цементташувчи; 9 – сув дозатори, 10 – бетонқорувчи; 11 - тайёр қоришмани тақсимловчи бунке;, 12 – автобетонташувч, 13 – бетонқориштирувчиларга дозаланган материалларни узатувчи конвейер Икки поғонали схема бўйича унча баланд бўлмасада, катта ўлчовли бино талаб қилинади. Бу эса асбоблар йиғишга қулайлик яратсада, кўтарувчи мосламалар сонини кўпроқ талаб қилади ва технологик цикл муддатини оширади. Икки поғонали схема мосламалари асосан ҳаракатчандир. Горизонтал юзаликда жойлаштирилган завод ва цехларда бетон қориш мосламалари тизим бўйича ёки тўп-тўп холида жойлаштириши билан характерланади (1.14 - расм). Тизимли схемада ҳар бир қорувчини тушурувчи туйнуги бўлади, тўп-тўп жойлаштириладиган схемада 1 та умумий бункердан қоришма тушурилади. Бетон қорувчи мосламаларни қандай жойлаштириш, миқдорлаб берувчи мосламанинг турига боғлиқ. Тўп-тўп қилиб жойлаштириладиган схемада бетон қорувчи мосламалар миқдорлаб берувчи мосламалар билан таъминланади, автоматик равишда бошқарилади. Тўп-тўп жойлашадиган схема бўйича жойлаштиришда транспорт воситалари катта ҳажимда юк ортиши мумкин, қурилишга бўладиган сарф ва заводни эксплуатация сарфи камаяди. Бироқ, бу усул билан йиғилган аралаштиргичлар бир вақтнинг ўзида бир неча тур бетон маркаларини таёрлаш зарурати бўлганда тўғри келмайди ва темир-бетон заводларида бу усул қўлланилмайди. Бетон қорувчи қурилмаларни жойида ва масофадан туриб автоматик бошқариш мумкин. Жойида бошқарилганда миқдорловчи тешиклари қўл билан очиб, ёпилади, юкловчи асбобнинг холати ўзгартирилади, яъни сурилади. Турли турдаги асбобларда барча электродвигателлар алоҳида бошқариш пультига эга. Масофадан автоматик бошқариш, электродвигателларни ишга тушуриш ва ишдан тўхтатиш, шунингдек технологик жараённи режа асосида мослаш пулът билан олиб борилади. Бетон қорувчи цехлар ёки бетон заводлари таркибига цемент ва тўлдирувчилар омборхонаси, қўшимча тайёрловчи мосламалар, материалларнинг оператив захирасини ҳосил қиладиган сарфловчи бункерлар, транспорт воситалари, таркибий қисм (компонент)ларни миқдорлаб берувчи аппаратлар, қорувчи мосламалар, бетон қоришмасини узатувчи мосламалар, автоматик бошқариш ва назорат қилиш мосламалари, ёрдамчи мосламалар (энергетик хўжалиги, иситиш системалари ва бошқалар) киради. Кам қувватли темир-бетон заводларининг бетон қорувчи цехлари йиллик ишлаб чиқариши 50 минг м3 бетон, ўртача ва катта қувватда -100 ва 250 минг м 3 бетонга ва товар бетон заводлари 250 минг м 3 ва ундан ортиқ қувватга эга. Download 15.04 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling