6 грунтларнинг зичланиш кўрсатгичлари режа: Грунтларнинг зичланиш кўрсаткичлари


Download 0.52 Mb.
bet3/5
Sana28.12.2022
Hajmi0.52 Mb.
#1015010
1   2   3   4   5
Bog'liq
6-мавзу Грунтларнинг зичланиш кўрсатгичлари

4.4. Грунтларнинг силжишга қаршилиги
Иншоотлар таъсир зонасидаги грунтларнинг бўзилиши ёки устиворлигининг йўқотилиши, асосан улар қисмларининг бир-бирига нисбатан силжиши натижасида содир бўлади. Туғон танаси қисмларининг силжиши, сув омборлар, дарёлар ва каналлар қирғоқларининг емирилиши, иншоотларнинг кескин чўкиши ва шунга ўхшаш ходисалар бунга мисол бўла олади.
Маълумки, силжиш даражаси грунт қатламларида (кесимларида) ҳосил бўладиган уринма кучланишлар миқдорига боғлиқдир. Грунтнинг қандайдир бир текислигидаги уринма кучланишлар унинг силжишга чегаравий қаршилиги с эришса, у ҳолда, ушбу текислик бўйича грунт қисмларининг ўзаро силжиши руй беради.
Грунтларнинг силжишга чегаравий қаршилигини (силжитувчи уринма кучланишлар қийматини) баҳолаш грунт намуналарини лаборатория устахонасида ёки грунтни бевосита дала шароитида синаш орқали амалга оширилади. Лаборатория устахоналарида силжиш кўрсаткичлари грунт намуналарини бирор текислик бўйича қирқиш (текис силжитиш), уч йўналишда сиқиш, қанотли (парракли) цилиндрлар ёрдамида қирқиш, шар ёки конуссимон сиртли бикр штампларни грунтга ботириш ва бошқа усуллар билан синаш ёрдамида ўрнатилади.
4.5-расмда амалиётда энг кўп ишлатиладиган текислик бўйича силжитувчи (қирқувчи) асбобнинг схемаси кўрсатилган. Синаш жараёнида, цилиндр шаклидаги грунт намунаси устига вертикал N юк қуйилади. Сўнгра, асбобнинг ҳаракатланувчи халқасига поғонама-поғона ошиб борувчи силжитувчи Т кучлар таъсир еттирилади. Синов аниқ силжиш содир бўлгунга қадар, горизонтал Т кучни ошириб бориш ҳисобига давом еттирилади. Тажрибалар N кучнинг бошқа ўзгармас қийматларида ҳам юқоридаги тартибда камида уч марта ўтказилади. Бунда, ҳар бир синовдаги грунтни зичловчи босим:
p=N/А, (4.18)
бу ерда А – силжиш текислигининг юзаси.
4.5 – расм. Грунтларни текис қирқувчи қурилма ёрдамида силжишга синаш:
1 – грунт намунаси; 2 – филтр; 3 – таглик; 4 – ҳаракатланмайдиган халқа;
5 – ҳаракатланадиган халқа; 6 – поршен; 7 – силжишни ўлчовчи индикатор
Грунтнинг силжишга чегаравий қаршилиги, ҳар бир синовда ўрнатилган силжитувчи Т кучларни силжиш текислиги юзаси А га бўлиб аниқланади:
с = Т/А. (4.19)
Синов натижалари бўйича с = f (p) боғланишининг графиги қурилади
(4.6 – расм).

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling