6 грунтларнинг зичланиш кўрсатгичлари режа: Грунтларнинг зичланиш кўрсаткичлари


Сочилувчан грунтларнинг силжишга қаршилиги


Download 0.52 Mb.
bet4/5
Sana28.12.2022
Hajmi0.52 Mb.
#1015010
1   2   3   4   5
Bog'liq
6-мавзу Грунтларнинг зичланиш кўрсатгичлари

Сочилувчан грунтларнинг силжишга қаршилиги. Соф қум, тош ёки шағалдан ташкил топган грунтларнинг мустаҳкамлиги, асосан уларнинг қаттиқ заррачалари орасидаги ички ишқаланиш кучларига боғлиқдир. Чунки, заррачалар орасидаги боғланиш (тишлашиш) кучлари бундай грунтларда жуда кичик ва уларнинг таъсирини инобатга олмаса ҳам бўлади. Сочилувчан грунтларнинг мустаҳкамлиги (силжишга қаршилиги) асосан уларнинг ғоваклигига боғлиқдир. Соф сочилувчан грунтлар учун с = f(p) боғланишининг графиги 4.6 – расм (а) да кўрсатилган ва унинг аналитик кўриниши қуйидагича:
с = p tg  , (4.20)
бу ерда tg = f–ишқаланиш коеффициенти;  - ички ишқаланиш бурчаги.
(4.20)-боғланиш 1773-йилда француз олими Ш.Кулон томонидан ўрнатилган бўлиб, силжишга қаршилик ва нормал кучланишлар орасида тўғри мутаносибликни тавсифловчи ушбу боғланиш Кулон қонуни деб аталади.
Сочилувчан грунтларнинг таркибида кўпинча, чанг ва гил сингари майда заррачалар ҳам мавжуд бўлади. Бу эса ўз навбатида, грунт қаттиқ заррачаларининг қисман тишлашишига олиб келади. Агар бундай грунтни синаш натижалари бўйича с = f(p) боғланишининг графиги қурилса, у 4.6-расм (б) даги каби кўринишга эга бўлади. Ушбу боғланишни қуйидагича ифодалаш мумкин:
с = p tg  + се , (4.21)
бу ерда се – заррачалар орасидаги боғланиш миқдорини баҳоловчи солиштирма тишлашиш кучи.
4.6 – расм. Грунтларниинг силжишга қаршилик боғланишлари: а–соф сочилувчан грунтларда; б–чанг ва гил аралашмали сочилувчан грунтларда; с–гилли грунтларда
Тажрибаларнинг кўрсатишича, заррачалари кучсиз боғланган сочилувчан грунтларда sе нинг қиймати асосан уларнинг ғоваклигига боғлиқдир. Сочилувчан грунтларнинг силжишга қаршилиги уларнинг намланиш даражасига боғлиқ емас.
Гилли грунтларнинг силжишга қаршилиги. Гил, соғ ва қумок тупроқларда минерал қаттиқ заррачалар бир бири билан у ёки бу даражада ўзаро боғланган бўлади. Боғланиш кучлари ўз навбатида, грунтнинг намлиги ва зичланиш даражасига боғлиқдир. Бунда намлик таъсири консистенция кўрсаткичи орқали, зичланиш даражаси эса ғоваклик коеффициенти ёрдамида ҳисобга олинади.
Кўплаб ўтказилган тажрибаларнинг кўрсатишича, гилли грунтлар заррачалари орасидаги солиштирма тишлашиш кучининг қиймати, заррачалари кучсиз боғланган сочилувчан грунтларникига қараганда бирмунча юқори бўлиб (4.6-расм, с), гилли грунтларнинг силжишга қаршилиги:
с = p tg  + с , (4.22)
бу ерда с–грунтнинг консистенция кўрсаткичи ва ғоваклик коеффициентига боғлиқ бўлган солиштирма тишлашиш кучи.

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling