6. Инсон ва цивилизациянинг кейинги истиқболлари. Инсон ҳаёти маъноси муамолари


Ахлоққа зид иллатларга қарши курашнинг асосий йўналишлари


Download 0.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/45
Sana31.01.2024
Hajmi0.57 Mb.
#1831514
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   45
Bog'liq
axloqiy

7. Ахлоққа зид иллатларга қарши курашнинг асосий йўналишлари
Умуминсоний ахлоққа зид иллатлар, биринчидан, жамиятнинг ҳар томонлама
ривожланишига тўсқинлик қилади; иккинчидан, ёшларни ахлоқий-естетик тарбиялаш
ишларига халақит беради; учинчидан, жиноятларнинг келиб чиқишини кучайтириб
юборади. Шунинг учун ҳам ахлоққа зид иллатларга қарши курашиш касб соҳаси
ходимларининг асосий вазифаларидан ҳисобланади.
Ахлоқда зид иллатларга қарши курашишнинг асосий йўналишлари қуйидагилардан
иборат:
1. Бозор иқтисодиётининг қонунларидан келиб чиққан ҳолда мамлакат ҳаётининг,
айниқса иқтисодий фаолиятининг барча жабҳаларида меҳнат шартномаларини бажариш,
солиқ, тижорат интизомини мустаҳкамлаш. Интизом ахлоқнинг ажралмас қисми, ахлоқ
эса жамиятдаги хатти- ҳаракатларни тартибга солиш, бошқаришнинг асосий омилларидан
биридир. Шунинг учун ҳам меҳнат ва хизмат интизомини кучайтириш ҳар қандай
ахлоқсизликнинг олдини олишда асосий восита бўлади.
2. Ахлоққа зид иллатларни тугатишга қаратилган яна бир йўналиш иш ҳақини тўлашда
тенглаштириш сиёсатига йўл қўймаслик, яъни инсон қанча ва қандай меҳнат қилган
бўлса, шунча иш ҳақи, даромад олишини таъминлаш; яхши меҳнатни тақдирлаш
ишларини юқори даражада ташкил қилиш. Касб соҳаси соҳасида " ҳар бир даволанган
ҳолат” учун ҳақ тўлашнинг замонавий усулларига ўтиш
1
.
3. Жамиятда яратилаётган барча моддий неъматлар ва уларнинг тақсимланиши давлат
ва жамоат ташкилотлари томонидан назорат қилиб турилиши лозим. Бу эса ҳар хил
ишёқмаслар, ўғрилар, фирибгарлар ва чайқовчилар безориликларининг олдини олишда
ёрдам беради
4. Жамоатчилик томонидан ёмон хулқли одамларга қарши муҳит яратиш зарур. Агар
шундай муҳит яратилса, яъни одамлар ахлоқбузарлардан ҳамма жойда - ишда ҳам, кўчада
ҳам, маҳалла-кўйда ҳам нафратлансалар, қилмишлари учун доимо танбеҳ берсалар, яъни
улар учун ноқулай муҳит яратсалар, ахлоққа зид иллатлар тезда йўқолади.
5. Жамиятнинг кичик ёшдаги фуқароларини меҳнатга, ҳалол меҳнат қилишга ўргатиш,
меҳнатсеварлик руҳида тарбиялаш.
6. Ҳар бир кишининг меҳнати самарали бўлиши лозим. Самарали меҳнат
ахлоқсизликдан асрайди.
7. Умуминсоний ахлоққа зид бўлган ахлоқий ёмонликларнинг энг қабиҳ шаклларидан
бири жиноятдир. Унинг жамиятга зарари ва уни тугатиш йўллари ҳақида И.А.Каримов
шундай деган эди: «Демократик давлат ўз фуқароларига тинч яшаш ва меҳнат қилиш
имконини тўла таъминлаб бермоғи керак. Лекин, айни замонда, жиноятчиликка қарши
кураш шунчаки вақтинчалик кампанияга айланиб кетмаслиги лозим. Бу иш – давлат
сиёсатининг асосий тамойилларидан бири бўлмоғи зарур.
Жиноятнинг яширин ва энг қабиҳ тури бор. Бу – коррупция ва порахўрлик.
Жиноятнинг бу тури бошқарув аппаратини издан чиқарибгина қолмай, бозор асосларини
ҳам барбод этиши мумкин.
Бюрократ кимса ҳадик ёки масъулиятсизлик туфайли жараённи секинлаштириб қўйса,
порахўр кўпинча кўра-била туриб, ўз манфаатини ўйлаб давлат ва халқ манфаатларига зид
қарорларни қабул қилади.
1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 декабрдаги ”Ўзбекистон
Республикаси соғлиқни сақлаш соҳа тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича
комплекс чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-5590 Фармонига 1-илова.“2019 – 2025 йилларда
Ўзбекистон Республикасининг соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепцияси”.
231


Порахўрлик, қонунни четлаб ўтиб чайқовчилик қилиш, энг аввало, тижорат аҳлининг
ўзини обрўсизлантиради, аҳолининг қарғишига дучор этади. Шу сабабли, бозор
муносабатларининг виждонли ва софдил тарафдорлари турли ўғри ва муттаҳамларга ўз
ораларидан ўрин бермасликлари керак»
1
.
Ахлоққа зид иллатларни тугатиш қуйидаги ташкилий тадбирларни амалга оширишни
ҳам талаб этади.
1. Одамларнинг меҳнат ва хизмат фаолиятларини уларнинг маънавий эҳтиёжларини
қондирувчи маданий дам олиш шакллари - саёҳат, ўйин-кулги, тўй-томоша, санъат,
бадиий ижодкорлик, ихтирочилик ва бошқа турли-туман тадбирлар - билан
уйғунлаштириб олиб боришни ташкил этиш.
2. Одамлар ўртасида маънавий-ахлоқий қадриятларни шакллантириш ишларини, азалий
удумлар, яъни каттани ҳурмат, кичикни иззат қилиш, аёлларга олижаноб муносабатда
бўлиш, ҳар куни саломлашиш, меҳмоннинг иззат-ҳурматини жойига қўйиш, камтарлик
кабиларнинг ҳаётда қўлланилишини назорат қилиш асосида мунтазам равишда иш олиб
бориш. 
«Жамият маданиятсиз, маънавий-ахлоқий қадриятларсиз яшай олмайди. Уларни
писанд қилмаган жамият пировард-оқибатда таназзулга юз тутади»

ҳамда ахлоқсизлар
жамиятига айланиб қолади.
3. Оиладаги муҳитни яхшилаш, оилавий тарбияга эътиборни кучайтириш, айниқса
болаларни уриш ва қўрқитиш асосида тарбиялаш усулларини тарбия тизимидан сиқиб
чиқариш керак. Қўрқув одамни тарбия қилмайди, аксинча, охир-оқибатда бир қанча
ахлоқсизликларни келтириб чиқаради. Оилада ўзаро ишонч, ўзаро ҳурмат руҳини
шакллантириш керак, чунки бу руҳ ахлоқсизликларнинг илдизига болта уради,
жамиятнинг ривожланишига, фарзандларимизнинг оқил бўлиб этишишларига замин
яратади. 
4. Одамлар орасида маънавият ва маърифат ишларини тарғиб қилиш, ахлоқ ва ҳуқуқ
нормаларининг бажарилишини талаб этиш ҳамда ахлоқий ва ҳуқуқий маданиятни
шакллантириш, бу соҳадаги билимларни тарғиб ва ташвиқ қилиш ишларини тўғри йўлга
қўйиш лозим. Бу ишларни амалга оширмасдан туриб буюк давлат қуриб бўлмайди.
Юқоридагиларни хулосалаб айтиш мумкинки, умуминсоний ахлоққа зид иллатларга
қарши курашнинг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат: 
1) ижтимоий муносабатларни такомиллаштириш; 
2) ҳокимият ва ҳуқуқ-тартибот органларининг ишларини замон талаблари даражасида
фаоллаштириш; 
3) жамоатчилик назоратини кучайтириш ва жамоатчилик фикрига қулоқ солган ҳолда
узлуксиз иш юритиш; 
4) ўзбек ҳалки миллий қадриятларининг руҳига мос тарзда ахлоқий ва ҳуқуқий
маданиятни шакллантириш ишларини олиб бориш.
Бинобарин, ахлоққа зид иллатларнинг пайини қирқиш ҳар бир виждонли фуқаронинг,
хусусан касб соҳаси ходимининг бурчидир.

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling