6. Инсон ва цивилизациянинг кейинги истиқболлари. Инсон ҳаёти маъноси муамолари


ўлдириши мумкин. Дўстлардан қўрқма, нари борса улар сенга хиёнат қилиши мумкин


Download 0.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/45
Sana31.01.2024
Hajmi0.57 Mb.
#1831514
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   45
Bog'liq
axloqiy

ўлдириши мумкин. Дўстлардан қўрқма, нари борса улар сенга хиёнат қилиши мумкин.
Бефарқ одамлардан қўрқ — улар сени ўлдирмайди ҳам, сотмайди ҳам, фақат уларнинг
жим ва бепарво қараб туриши туфайли Ер юзида хиёнат ва қотилликлар содир
бўлаверади».
Ҳар бир инсон учун ғоят муҳим аҳамиятга эга ана шундай фикрларни униб-ўсиб
келаётган ёшларнинг онгига сингдириш, уларни ҳаёт синовларига бардошли этиб
тайёрлаш бизнинг ота-она, устоз-мураббий, раҳбар-раҳнамо сифатидаги, шу муқаддас
юрт фуқароси сифатидаги муқаддас бурчимиздир.
Ахлоққа зид иллатларнинг келиб чиқиш сабаблари ва шарт- шароитлари.
Умуминсоний ахлоққа зид иллатларнинг келиб чиқишига қуйидаги шароитлар сабаб
бўлади:
1. Ижтимоий ҳаёт ривожланишининг бир текис бормаслиги, яъни эскилик билан
янгилик ўртасидаги зиддиятлар туфайли келиб чиқадиган ахлоқий ёмонликлар. Масалан,
хусусийлаштиришда эскилик бўлган умумий мулкчилик тарафдорлари билан янгилик
бўлган хусусий мулкчилик тарафдорлари ўртасидаги келишмовчиликлар ахлоқий
иллатларни келтириб чиқаради.
2. Ўсиб келаётган ёш авлодни тарбиялаш соҳасида йўл қўйилган хатолар туфайли келиб
чиқадиган ахлоқий ёмонликлар. Бу ҳақда И.А.Каримов: «Ҳаммамиз яхши биламиз: 15 дан
то 18 ёшгача бўлган давр инсон умрида энг нозик, энг мураккаб даврдир. Шу ёшда инсон
онги, хулқи ва ахлоқи, маънавий қиёфаси тугал шаклланади. Ҳали суяги қотмаган
фарзандларимизни ўз ҳолига ташлаб қўйсак, тарбияси, илми ва маънавияти билан
шуғулланмасак, келажакда уларнинг комил инсонлар бўлиб етишмоғига ким кафолат
бера олади?»
1
, – деган эди.
3. Ҳаётнинг мазмунини қандай йўл билан бўлмасин бойлик орттириш, мол-дунё
тўплашда кўрувчиларнинг ҳаддан ташқари кўпайиб кетиши. Бунинг оқибатида ўғрилик,
чайқовчилик, фоҳишабозлик, талончилик, босқинчилик кабилар авж олиб кетади.
Умуминсоний ахлоққа зид бўлган энг юқори даражадаги иллат жиноятчиликдир.
Жиноят содир этиш ахлоқий ёмонликдир.
Умуминсоний ахлоққа зид бўлган иллатлар ахлоқ нормаларини бузишнинг қуйидаги
шакларида намоён бўлади:
1) ижтимоий ахлоқ бузилишининг шакли бўлган безорилик;
2) ғайриинсоний муносабатда бўлишдан келиб чиқувчи қўполлик, қасос, қасам;
3) ўзининг шахсини эҳтиёт қилмаслик туфайли келиб чиққан ахлоқий ёмонлик
шакллари: шахсиятпарастлик, худбинлик.
Бозор муносабатларига асосланган демократик жамият қуриш шароитида ҳам ахлоққа
зид иллатлар, айниқса ўғрилик, фирибгарлик, порахўрлик, жинсий бузуқлик,
ичкиликбозлик, майда безорилик кабиларнинг сақланиб қолиши табиийдир. Бунинг
сабаби, бир томондан, эскидан одамларнинг онгида сақланиб қолган ахлоқий
1
Каримов И.А. Янгича тафаккурга – кенг йўл // Унинг ўзи. Хавфсизлик ва барқарор
тараққиёт йўлида.Т.6. – Т.:Ўзбекистон, 1998. – Б.11. 
230


иллатларнинг яшовчанлиги бўлса; иккинчи томондан, жамиятдаги зиддиятлар, уларнинг
тўлиқ ҳал этилмаганлигидир. 

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling