6 лаборатория иши. Wi-Fi tarmoqlarini tashkil etishni tadqiq qilish. Ieee 802. 11 tarmoqlarning qamrab olish zonasini tadqiq qilish
Download 0.76 Mb.
|
6-amaliyot
- Bu sahifa navigatsiya:
- Назорат саволлари
Ad Hoc тармоқни созлаш
Битта даражали режим дейиладиган Ad Hoc режими қуйидаги расмда кўрсатилгандек, уланиш нуқтасидан фойдаланмасдан тугунларни тўғридан-тўғри (нуқта-нуқта) боғлаш имкониятини беради. Қайд этилган инфратузилма мавжуд бўлмайди. Ad Hoc симсиз тармоғи камида иккита мижозлардан ташкил топиши керак. Мисол сифатида иккита А ва В компьютерларни оламиз. Изоҳ: созлашни бошлашдан олдин Windows Zero Configuration ( WZC ) хизмати ишга туширилганига ишонч ҳосил қилиш керак. Агар унинг ишга туширилганлиги ёки туширилмаганлиги маълум бўлмаса, созланишларни текшириш учун қуйидаги босилади. 1. А компьютерда Ad Hoc тармоғи профилини яратиш. 1-қадам: Бошқариш панели → Тармоқ боғланишларига ўтилади ва Симсиз тармоқ уланишини (Wireless Network Connectoin) топилади. Сичқончанинг ўнг тугмаси Симсиз тармоқ уланишига босилади ва Хусусиятлар (Properties) танланади. 2-қадам: Симсиз тармоқлар ёрлиғида Қўшиш (Add) тугмаси босилади. 3-қадам: Симсиз тармоқ хусусиятлари ойнасидаги Алоқа ойнасида Симсиз тармоқ номини [ССИД] киритилади. Бизнинг мисолимизда симсиз тармоқнинг номи adhoctest бўлади. Кейин ойнанинг пастки қисмида, катакча белгиланади. Бу тўғридан-тўғри компьютер-компьютер боғланиш, уланиш нуқталари ишлатилмайди. Кейин ОК тугмаси босилади. 4-қадам: 3-қадам бажарилгандан сўнг, афзал кўрилган тармоқлар adhoctest номли тармоқ профили пайдо бўлиши керак. Созламаларни сақлаш учун ОК босилади. 2. А компьютерида IP манзилни қўлда созлаш. 5-қадам: Сичқончанинг ўнг тугмаси Симсиз тармоқ уланишига босилади ва Хусусиятлар (Properties) танланади. 6-қадам: Умумий (General) ёрлиғида Internet protocol (ТCР/IP) икки марта босилади. 7-қадам: Қуйидаги IP-манзилдан фойдаланишни (Use the fallowingIP address) белгилаш ва IP-манзил ва қуйи тармоқ ниқобини киритиш керак. Кейин ОК босилади. 8-қадам: Симсиз тармоққа уланиш → хусусиятлар ойнасида ОК босилади. 3. Б компьютерда Ad Hoc тармоғини қидириш 9-қадам: сичқончанинг ўнг тугмасини Симсиз тармоқ уланишига босиш, Кўриш учун мавжуд симсиз тармоқларни (View Available Wireless Networks) танлаш керак. 10-қадам: Қидирув ойнасида adhoctest тармоғи (А компьютерига ўрнатилган) топилади. Кейин унга икки марта босилади ва Исталган ҳолда уланиш (Connect Anyway) босилади. 4. B компьютерда IP-манзилни қўлда созлаш. Қадамлар А компьютерни созлашдаги билан бир хил (5-8 қадамлар) бўлади. В компьютер учун бошқа IP манзилни тайинлаш керак, пастки тармоқ маскаси А компьютер билан бир хил бўлиши керак. Бизнинг мисолимизда бу 192.168.1.20/255.255.255.0 бўлади. Ad Hoc тармоғини қуриш бўйича асосий созлашлар якунланди. Агар яна тармоқ қидириш ойнаси очилса, adhoctest тармоғининг уланганлигини кўриш мумкин. Назорат саволлари Симсиз локал тармоқларни қуришнинг умумий принциплари. Симсиз локал тармоқларнинг асосий стандартлари. Симсиз локал тармоқларни (WLAN) ташкил қилишни тушунтиринг? Симсиз локал тармоқда симсиз қурилмалар бир-бирлари билан қандай алоқа қилади? Ad hoc симсиз локал тармоғини ташкил қилишни тушунтиринг? Интернетга уланишни ташкил этишни тушунтиринг? AdHoc тармоқни созлаш қандай амалга оширилади? Download 0.76 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling