6 лаборатория иши. Wi-Fi tarmoqlarini tashkil etishni tadqiq qilish. Ieee 802. 11 tarmoqlarning qamrab olish zonasini tadqiq qilish
Download 0.76 Mb.
|
6-amaliyot
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қисқача назарий маълумотлар
№6 - лаборатория иши. Wi-Fi tarmoqlarini tashkil etishni tadqiq qilish. IEEE 802.11 tarmoqlarning qamrab olish zonasini tadqiq qilish Ишнинг мақсади: Симсиз локал тармоқларни қуриш ва ташкил этшнинг умумий принципларини ўрганиш. Топшириқ 1. Симсиз локал тармоқларни қуришнинг умумий принциплари билан танишиш. 2. Симсиз локал тармоқларнинг асосий стандартларини ўрганиш. 3. Ажратилган частоталар ресурсларидан такроран фойдаланиш принципини ўрганиш. 4. Ҳисобот тузиш. Қисқача назарий маълумотлар Wi-Fi - бу инглизча симсиз ишончлилик Wireless Fidelity сўзининг (Симсиз ишончлилик) қисқартмаси бўлиб, IEEE 802.11x (802.11a, 802.11b, 802.11g, 802.11n ва бошқалар) маълумотларни симсиз узатиш учун протоколлар оиласи ҳисобланади. IЕЕЕ 802.х локал тармоқ стандартларининг ажралмас қисми бўлган 802.11х симсиз тармоқ стандарти етти даражали OSI (Open System Interconnection) моделининг фақат локал тармоқларнинг ўзига хос хусусиятларини акс эттирадиган пастки даражалари - жисмоний ва канал даражаларини қамраб олади. Симсиз тармоқлар кабелли тармоқлардан OSI ўзаро таъсир моделининг физик (PHY) ва қисман канал даражасида (МАC) фарқланади. IEEE 802.11х стандартининг физик даражаси бу радиоканал ҳисобланади. Бу даража маълумотларни узатишг физик муҳитининг параметрларини тавсифлайди. IEEE 802.11х стандарти тўғридан-тўғри кетма-кетлик (DSSS - Direct Sequence Spread Spectrum) ва частотавий сакраш (FHSS - Frequency Hopping Spread Spectrum) усуллардан бирида маълумотларни ташийдиган сигнални узатишни таъминлайди. Бу усуллар модуляциялаш усуллари билан фарқ қилади, аммо бир хил спектрни кенгайтириш технологиясидан фойдаланади. Канал даражаси узатиш муҳитига уланишни бошқаради ва симсиз тармоқнинг исталган иккита қурилмалари орасида кадрларнинг қайта узатишни таъминлайди. Канал даражаси иккита кичик даражалар - МАC – маълумотларни узатиш муҳитига уланиш ва LCC - мантиқий каналларни бошқариш кичик даражаларга бўлинади. Бу стандартларнинг МАC кичик даражаси бироз фарқланаади. Фарқлар шундан иборатки, Wi-Fi маълумотларни узатишнинг ярим дуплекс режимидан фойдаланади, Ethernet архитектурасига эга кабелли тармоқларда дуплекс режим ишлатилади. Wireless LAN (WLAN) ташувчи назорат қилинадиган ва коллизиялар ёки тўқнашувлардан огоҳлантириладиган кўп томонлама уланиш усуллари (CSMA/CA - Carrier Sense Multiple Access/Collision Avoidance) ҳисобланади. Ethernet архитектурасига эга Ethernet локал ҳисоблаш тармоқларида ташувчи назорат қилинадиган ва коллизиялар аниқланадиган уланиш (CSMA/CD - Carrier Sense Multiple Access/Collision Detect) усули ишлатилади. Муҳитга уланиш амалга оширилгандан сўнг, ундан LCC кичик даража фойдаланиши мумкин. Маълумотлар кадрларини узатишни ташкил этадиган LCC кичик даражаси симсиз Wi-F iтармоқларида ва Ethernet архитектурасига эга кабел тармоқларида бир хил бўлади. Wi-Fi тармоқлари 2,4 Гигагерц ёки 5 Гигагерц частоталарда ишлайди. 802.11а стандартида 5 гигагерц частота ишлатилади. 802.11b ва 802.11g стандартларида (802.11b билан мослашувчан) 2,4 Гигагерц частота ишлатилади. 802.11n стандартида (802.11a,b,g билан мослашувчан) 2,4 ёки 5 Гигагерц частота ишлатилади. Тўғри кўриниш чегараларида симсиз алоқа уланиш нуқтасидан 300 метрлар радиусда таъминланади. Ёпиқ биноларда симсиз алоқа 50 метрлар масофаларда тақдим таъминланади. 802.11b,g,n стандартларида 2,4 Гигагерц частотада ишлайдиган симсиз тармоқлар учун 83 МГц кенгликдаги диапазони 14-каналдан ташқари, қўшни каналлар марказий частоталари орасидаги 5 МГцга оралиқ билан (2,412 ГГцдаги 1-симсиз каналдан 2.484 ГГцдаги 14-симсиз каналгача) 14 та каналларга бўлинган. 802.11b стандартини қўллайдиган Wireless қурилмалар учун маълумотларни узатиш тезлиги 11 Мбит/сдан ошмайди, 802.11g стандартини қўллайдиган қурилмалар учун 54 Мбит/сгачани ташкил этади. 802.11n стандарти 600 Мбит/сгача маълумотларни узатиш тезлиги имкониятига эга. 802.11а учун маълумотлар узатиш тезлиги 54 Мбит/сни ташкил қилади. Wi-Fi тармоғининг хавфсизлигига алоҳида эътибор бериш керак, чунки Wi-Fi тармоқлари рухсат этилмаган уланиш учун юқори хавф манбаи ҳисобланади. Wi-Fi тармоқларида рухсат этилмаган уланишдан ҳимоя қилишнинг мураккаб усулларидан фойдаланилади. 802.11х стандартида ишлаш учун иккита турдаги асосий қурилмалар - Access Point ланиш нуқтаси ва Wi-Fi-адаптерлар билан жиҳозланган турли хил қурилмаларга кирадиган мижозлар ишлатилади. Access Point симсиз тармоқ концентратори (WLAN симсиз тармоқ мижозлари учун) ролини бажарадиган қабул қилгич/узаткич, LAN ёки WAN кабелли тармоққа уланиш учун тармоқ адаптери (симли тармоқ интерфейси) ва маълумотларга ишлов бериш учун микроконтроллердан иборат бўлган дастурий ва аппаратлар қурилмаси ҳисобланади. Шундай қилиб, Wi-Fi бир томондан, стандартлар оиласи, бошқа томондан, Wi-Fi-симсиз адаптерларга эга бўлган қурилмаларни локал/корпоратив тармоққа ёки Интернетга улаш имкониятини таъминлайдиган радиоканал орқали маълумотларни узатиш симсиз технологияси ҳисобланади. Wi-Fi технологиясини қуйидагилар учун қўлланиши мумкин: - симсиз локал тармоқларни (WLAN) ташкил этиш; - тармоқлар имкониятларини кенгайтириш; - Интернетга уланишни ташкил этиш. Download 0.76 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling