6-Мавзу: Давлат бюджети ижроси натижалари ҳисоби ва ҳисоботлар Режа


Download 247.09 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/3
Sana20.10.2023
Hajmi247.09 Kb.
#1712365
1   2   3
Bog'liq
6-ma\'ruza

 
 
 
6.2.Бюджет ижроси бўйича жорий ҳисобварақларни ёпиш. Ўзбекистон 
Республикаси Давлат бюджети ижроси бўйича ойлик, чораклик ва 
йиллик бухгалтерия ҳисоботларини шакллантириш.
Баланснинг барча счётлари бўйича бухгалтерия маълумотларининг 
реаллиги аниқлангандан сўнг счётлар якунланади ва йиллик ҳисобот тузишга 
киришилади. Бюджет ташкилотлари йил тугагандан сўнг харажатлар 
сметаларининг ижроси бўйича якуний операцияларни амалга оширади. 
Баланс счётларининг йиллик якунланиши бюджет бўйича сметалар ва махсус 
маблағлар бўйича сметаларнинг ижроси жараёнида йил давомида амалга 
оширилган барча харажатлар ҳамда капитал қурилишга қилинган харажатлар 
улар амалга оширилган манбалар ҳисобидан ҳисобдан чиқарилишидан 
иборатдир. Счётлар якунланганда бюджет маблағларининг фойдаланилмаган 
барча қолдиқлари беркитилади. Бунинг учун декабрь ойида амалга 
оширилган барча операциялар бўйича тузилган мемориал-ордерлар бош 
журналда қайд қилинади ва декабрь ойи бўйича айланма суммалари 


аниқланади ва якунловчи операцияларгача бўлган кейинги йилнинг биринчи 
январига счётлар бўйича қолдиқ суммалар аниқланади. Бу маълумотлар 
асосида дастлабки баланс тузилади. Дастлабки балансда харажатлар счётлари 
бўйича йил давомидаги айланма суммалар аниқланган бўлади. Энди 
харажатлар счётларини тегишли молиялаштиришлар ва даромадлар 
ҳисобидан беркитилиши керак бўлади. 
Бюджетдан молиялаштириш ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий 
харажатларни ҳамда махсус маблағлар ҳисобидан ҳақиқий харажатларни 
ҳисобдан чиқариш асосий якунловчи операциялар ҳисобланади. Бунда, 
январь ойида тўланадиган декабрь ойининг иккинчи ярми учун ҳисобланган 
меҳнат ҳақидан ташқари, харажатларнинг барча суммаси ҳисобдан 
чиқарилади. 
Мактабгача ёшдаги болалар ташкилотига болаларнинг ҳақиқатда 
борган кунлари учун ҳисобланган суммалар ҳамда етти йиллик мусиқа 
мактабига болаларнинг ҳақиқатда борган кунлари учун ҳисобланган 
суммалар йил давомида 236 - "Болалар ташкилотини юритишга ота-
оналарнинг маблағлари" счётида ҳисобга олинади ва йилнинг охирида бу 
суммалар, мактабгача ёшдаги болалар ташкилоти ҳамда етти йиллик мусиқа 
мактаби қайси кредитларни бошқарувчиларнинг ташкилоти таркибида бўлса, 
ўша ташкилотни юритишга ва бошқа тадбирларга бюджет бўйича қилинган 
харажатлар камайишига ўтказилиши керак. 
Йил охирида йил давомида мактабгача ёшдаги болалар ташкилоти 
ҳамда етти йиллик мусиқа мактабини юритишга ота-оналардан йиғилган 
маблағлар суммасига қуйидаги якуний бухгалтерия проводкаси тузилади. 
дебет 236 - "Болалар ташкилотини сақлашга ота-оналарнинг 
маблағлари" счёти 
кредит 200 - "Ташкилотни сақлашга ва бошқа тадбирларга бюджет 
бўйича харажатлар" счёти.
Ташкилотни сақлашгава бошқа тадбирларга бюджет бўйича 
харажатларнинг, мазкур ташкилот қошидаги мактабгача ёшдаги болалар 
ташкилоти ҳамда етти йиллик мусиқа мактабини сақлашга ота-оналардан йил 
давомида йиғилган маблағлар суммаси чегирилгандан сўнг қолган 
харажатлар суммаси ҳисобдан чиқарилганда: 
а) 
кредитларни бош бошқарувчиларнинг ўз ташкилотани юритишга 
ва бошқа тадбирларга бюджет бўйича қилинган харажатлар ҳисобдан 
чиқарилганида кредитларни бош бошқарувчиларда қуйидаги бухгалтерия 
проводкаси тузилади: 
дебет 230 - "Ташкилот харажатлари ва бошқа тадбирлар учун 
бюджетдан молиялаштириш" счёти кредит 200 - "Ташкилотни 
сақлашга ва бошқа тадбирларга бюджет бўйича харажатлар" счёти 
б) 
кредитларни 
қуйи 
бошқарувчиларнинг 
ўз 
ташкилотини 
юритишга ва бошқа тадбирларга бюджет бўйича қилинган харажатлар 
ҳисобдан чикррилганида кредитларни қуйи бошқарувчиларида қуйидаги 
бухгалтерия проводкаси тузилади: 


дебет 140 - "Ташкилот харажатлари ва бошқа тадбирлар учун 
бюджетдан молиялаштиришга доир ҳисоб-китоблар" счёти кредит 200 - 
"Ташкилотни сақлашга ва бошқа тадбирларга бюджет бўйича харажатлар" 
счёти. 
Кредитларни бош бошқарувчилар 230 - "Ташкилот харажатлари ва 
бошқа тадбирлар учун бюджетдан молиялаштириш" счётида ўзининг 
харажатлари ҳамда тасарруфидаги ташкилотларнинг харажатлари учун 
олинган бюджетдан молиялаштириш суммаларини ҳисобга олади. Шу 
муносабат билан кредитларни бош бошқарувчиларда тасарруфдаги 
кредитларни қуйи бошқарувчиларнинг йиллик ҳисоботига асосан уларнинг 
харажатларини 230 - "Ташкилот харажатлари ва бошқа тадбирлар учун 
бюджетдан молиялаштириш" счётидан ҳисобдан чиқариш учун қўшимча 
якуний операция тузилади. Бу қўшимча якуний операцияга қуйидаги 
бухгалтерия проводкаси тузилади: 
дебет 230 - "Ташкилот харажатлари ва бошқа тадбирлар учун 
бюджетдан молиялаштириш" счёти 
кредит 140 - "Ташкилот харажатлари ва бошқа тадбирлар учун 
бюджетдан молиялаштиришга доир ҳисоб-китоблар" счёти. 
Битказилган ва фойдаланишга топширилган обоектлар бўйича 
қилинган харажатлар йил давомида 203 - "Капитал қўйилмаларга бюджет 
бўйича харажатлар" счётида ҳисобда туради ва йил охирида бу харажатлар 
тегишли молиялаштириш ҳисобидан ҳисобдан чиқарилиши керак. 
Битказилмаган ва битказилган, лекин фойдаланишга топширилмаган
қурилиш обоектлари бўйича харажатлар 203 - "Капитал қўйилмаларга 
бюджет бўйича харажатлар" счётида қолдиқ сифатида кейинги йил балансига 
ўтказилади. 
Битказилган ва фойдаланишга топширилган қурилиш обоектлари 
бўйича бюджетдан молиялаштириш ҳисобидан қилинган харажатлар 
ҳисобдан чиқарилганида: 
Агар капитал қурилиш харажатлари кредитларни бош бошқарувчи 
орқали амалга оширилган бўлса, у ҳолда кредитларни бош бошқарувчиларда 
қуйидаги бухгалтерия проводкаси тузилади: 
дебет 231 - "Капитал қўйилмаларни бюджетдан молиялаштириш" счёти 
кредит 203 - "Капитал қўйилмаларга бюджет бўйича харажатлар" 
счёти. 
Агар капитал қурилиш харажатлари кредитларни қуйи бошқарувчилар 
орқали амалга оширилган бўлса, у ҳолда: 
а) 
кредитларни қуйи бошқарувчиларда қуйидаги бухгалтерия 
проводкаси тузилади: 
дебет 143 - "Капитал қуйилмаларни бюджетдан молиялаштиришга 
доир ҳисоб-китоблар" счёти кредит 203 - "Капитал қуйилмаларга 
бюджет бўйича харажатлар" счёти 
б) 
Кредитларни бош бошқарувчилар 231 - "Капитал кўйилмаларни 
бюджетдан молиялаштириш" счётида ўзининг капитал қурилиш обоектлари 
харажатлари учун ҳамда тасарруфидаги ташкилотларнинг капитал қурилиш 


обоектлари харажатлари учун олинган бюджетдан молиялаштириш 
суммаларини ҳисобга олади. Шу муносабат билан кредитларни бош 
бошқарувчиларда тасарруфдаги кредитларни қуйи бошқарувчиларнинг 
йиллик ҳисоботига асосан уларнинг битказилган ва фойдаланишга 
топширилган қурилиш обоектлари бўйича бюджетдан молиялаштириш 
ҳисобидан қилинган барча харажатларини 231 - "Капитал қўйилмаларни 
бюджетдан молиялаштириш" счётидан ҳисобдан чиқариш учун якуний 
операция тузилади. Бу якуний операцияга қуйидаги бухгалтерия проводкаси 
тузилади: 
дебет 231 - "Капитал қуйилмаларни бюджетдан молиялаштириш" счёти 
кредит 143 - "Капитал кўйилмаларни бюджетдан молиялаштиришга 
доир ҳисоб-китоблар" счёти. 
Йил давомида махсус маблағлар ҳисобидан қилинган харажатлар йил 
охирида ҳисобдан чиқарилганида уларнинг умумий суммасига, кредитларни 
бош бошқарувчиларда ҳам, кредитларни қуйи бошқарувчиларда ҳам, 
қуйидагича бухгалтерия проводкаси тузилади: 
дебет 400 - "Махсус ва бюджетдан ташқари маблағлар бўйича 
даромадлар" счёти 
кредит 211 - "Махсус маблағлар бўйича харажатлар" счёти. 
Молиялаштириш счёт (140 - "Ташкилот харажатлари ва бошқа 
тадбирлар учун бюджетдан молиялапггаришга доир ҳисоб-китоблар" счёти, 
143 - "Капитал қуйилмаларни бюджетдан молиялаштиришга доир ҳисоб-
китоблар" счёти, 230 - "Ташкилот харажатлари ва бошқа тадбирлар учун 
бюджетдан молиялаштириш" счёти, 231 - "Капитал қўйилмаларни 
бюджетдан молиялаштириш" счёти)лари ташкилотдаги материаллар ва озиқ-
овқат маҳсулотларининг қолдиқ суммасига, ҳали олинмаган моддий 
қийматликлар ва қабул қилинмаган бажарилаётган ишлар ҳамда 
кўрсатиладиган хизматлар учун ўтказилган маблағлар ва бошқа дебитор 
қарзлар суммасига йил охирида беркилмай қолиши мумкин. Бу суммалар 
молршлаштириш счётларидаги қолдиқ сифатида кейинги йилга ўтади. 
Харажатларни ҳисобдан чиқариш натижасида кейинги йилнинг 
биринчи январига қолдиқ сифатида 200 - "Ташкилотаи юриташга ва бошқа 
тадбирларга бюджет бўйича харажатлар" счётида декабрь ойининг иккинчи 
ярми учун ҳисобланган меҳнат ҳақи суммаси ҳамда агар ҳисобот давридаги 
харажатлар суммаси кредиторлик қарзлари ҳисобидан молиялаштиришдан 
юқори бўлса, молиялаштирилмаган харажатлар суммаси қолади, 203 -
"Капитал қўйилмаларга бюджет бўйича харажатлар" счётида эса 
битказилмаган ва битказилган, лекин фойдаланишга топширилмаган 
қурилиш обоектлари бўйича харажатлар суммаси қолади. 

Download 247.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling