6-Мавзу: Давлат бюджети ижроси натижалари ҳисоби ва ҳисоботлар Режа


Download 247.09 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/3
Sana20.10.2023
Hajmi247.09 Kb.
#1712365
  1   2   3
Bog'liq
6-ma\'ruza



6-Мавзу: Давлат бюджети ижроси натижалари ҳисоби ва ҳисоботлар 
Режа: 
6.1.Республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда 
маҳаллий бюджет ижроси бўйича натижаларини аниқлаш тартиби.
6.2.Бюджет ижроси бўйича жорий ҳисобварақларни ёпиш.
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ижроси бўйича ойлик, чораклик 
ва йиллик бухгалтерия ҳисоботларини шакллантириш.
6.3.Бюджети ижроси бўйича ойлик, чораклик ва йиллик бухгалтерия 
ҳисоботларининг ахборот имкониятлари. 
 
 
6.1.Республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар 
ҳамда маҳаллий бюджет ижроси бўйича натижаларини аниқлаш 
тартиби.
Республика бюджетидан молиялаштириладиган бюджет маблағлари 
олувчилар бюджетдан ажратиладиган маблағлардан ҳисобот даврида 
фойдаланганлик тўғрисидаги ҳисоботларни Ўзбекистон Республикаси Молия 
вазирлигига шу вазирлик белгилаган муддатларда тақдим этади. 
+орақалпоғистон 
Республикаси 
бюджетидан 
ҳамда 
маҳаллий 
бюджетлардан молиялаштириладиган бюджет маблағлари олувчилар 
бюджетдан ажратиладиган маблағлардан ҳисобот даврида фойдаланганлик 
тўғрисидаги ҳисоботларни тегишли молия органларига Ўзбекистон 
Республикаси Молия вазирлиги белгилаган муддатларда тақдим этади.
Туманларнинг, шунингдек республика (+орақалпоғистон), вилоят 
бўйсунувидаги шаҳарларнинг молия органлари шаҳар, туман бюджетининг 
ҳисобот давридаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни тегишли 
ҳокимликларга ҳамда юқори молия органларига Ўзбекистон Республикаси 
Молия вазирлиги белгилаган муддатларда тақдим этади. 
+орақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва 
Тошкент шаҳар молия органлари тегишли бюджетларнинг ҳисобот давридаги 
ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни тегишли равишда +орақалпоғистон 
Республикаси Вазирлар Кенгашига ва тегишли ҳокимликларга, шунингдек 
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига шу вазирлик белгилаган 
муддатларда тақдим этади. 
+орақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, 
Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари бюджетлар ижроси
тўғрисидаги ҳисоботларни кўриб чиқиб маъқўлланганидан кейин бу 
ҳисоботларни тегишли равишда +орақалпоғистон Республикаси Жўқорғи
Кенгеси ва тегишли маҳаллий ҳокимият вакиллик органларига қонун 
ҳужжатларида белгиланган муддатларда тақдим этади. 
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона
қўмитаси солиқлар, йиғимлар, божлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг 
Давлат бюджетига ҳисобот давридаги тушумлари тўғрисидаги ҳисоботни ҳар 
ойда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига қонун ҳужжатларида
белгиланган муддатларда тақдим этади. 


Давлат солиқ хизматининг жойлардаги солиқ органлари солиқлар, 
йиғимлар, божлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг Давлат бюджетига 
ҳисобот давридаги тушумлари тўғрисидаги ҳисоботни ҳар ойда тегишли 
молия органларига қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда тақдим 
этади. 
Давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органлар ҳисобот 
даврида давлат мақсадли жамғармаларига маблағлар тушуми ва улардан 
фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботларни Ўзбекистон Республикаси Молия 
вазирлигига шу вазирлик белгилаган муддатларда тақдим этади. 
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат бюджетининг 
ижроси тўғрисидаги ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамасига ҳисобот йилидан кейинги йилнинг биринчи майидан 
кечиктирмай тақдим этади. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Давлат бюджетининг 
ижроси тўғрисидаги ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига 
ҳисобот йилидан кейинги йилнинг ўн бешинчи майидан кечиктирмай тақдим 
этади. 
Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисобот Ўзбекистон 
Республикаси Олий Мажлиси томонидан кўриб чиқилади ва тасдиқланади. 
+орақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар 
ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар +орақалпоғистон Республикаси Жўқорғи 
Кенгеси ва тегишли маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари томонидан 
кўриб чиқилади ва тасдиқланади. 
Ўзбекистон Республикаси АВ 13.02.2001 й. 1005-сон билан рўйхатга 
олингин Ўзбекистон Республикаси МВ томонидан қабул қилган 22.01.2001 й. 
13-сон Буйруғи асосида қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг 
Давлат бюджетидан таъминланадиган ташкилотларнинг бухгалтерия 
ҳисоботлари ва баланслари тўғрисида» НИЗОМ асосида бюджет 
ташкилотлари ҳисоботларни тузади ва тақдим этадилар. 
Мазкур Низом "Бюджет тизими тўғрисида", "Бухгалтерия ҳисоби 
тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари асосида ишлаб чиқилган 
ва юридик шахс мақомига эга бўлган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 
Давлат бюджетидан таъминланадиган ташкилотлар, шунингдек вазирликлар, 
идоралар, ҳокимликлар бошқармалари (бўлимлари), марказий шаҳар ва 
туман касалхоналари ҳамда бошқа бюджет маблағларини олувчилар (бундан 
кейин - ташкилотлар) томонидан бухгалтерия ҳисоботлари ва балансларини 
тузиш тартибини белгилайди. 
Бюджет бўйича ва бюджетдан ташқари маблағларга доир хўжалик 
операциялари, шунингдек капитал қўйилмалар бўйича харажатлар сметалари 
ижросининг бухгалтерия ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 
томонидан белгиланган тартибга мувофиқ юритилади. 
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан таъминланадиган 
ташкилотларнинг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботига услубий раҳбарликни 
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги амалга оширади. 


Ўзбекистон Республикасининг вазирлик ва идоралари Ўзбекистон 
Республикаси Молия вазирлиги билан келишиб, зарур ҳолларда белгиланган 
тартибда ўз тизимидаги ташкилотларда, улар фаолиятининг ўзига хос 
жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўйича 
умумий қоидаларни қўллаш тартиби тўғрисида ҳужжатлар чиқариши 
мумкин. 
Ташкилотлар харажатлари сметаларининг ижроси тўғрисидаги 
бухгалтерия ҳисоботининг намунавий ва ихтисослаштирилган шакллари 
ҳамда ушбу шаклларни тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномалар 
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланади. 
Капитал қўйилмалари ва уларни молиялаш манбалари ташкилотлар 
балансида ҳисобга олинади. 
Ташкилотлар раҳбарлари ва уларнинг бухгалтерия хизматлари, 
марказлаштирилган бухгалтерияларнинг бош бухгалтерлари бухгалтерия 
ҳисоби ва ҳисоботининг тўлиқ ҳамда ишончли бўлиши, ўз тизими 
ташкилотлари 
томонидан 
харажатлар 
сметалари ижроси 
устидан 
раҳбарликни амалга оширадилар ва жавобгар бўладилар. 
Ташкилотлар ва марказлаштирилган бухгалтерияларни йўриқномалар 
ва бошқа меъёрий ҳужжатлар билан таъминлашни, агар қонун ҳужжатларида 
бошқа нарса кўзда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг тегишли 
вазирлик ва идоралари, ҳокимликларнинг бошқармалари (бўлимлари), 
бошқарувнинг бошқа юқори турувчи органлари амалга оширадилар. 
Бухгалтерия ҳисобини юритиш ва белгиланган шакллар бўйича 
ҳисоботлар тузиш учун ваколатли органлар томонидан тасдиқланган 
бирламчи бухгалтерия ҳужжатлари бланкларини тайёрлашни (харид 
қилишни), тегишли моддий-техника базаси мавжуд бўлганида, бюджет 
ташкилотлари мустақил равишда амалга оширишлари мумкин. 

Download 247.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling