6-мавзу: геоэкологик омил ҳАҚида тушунча


Download 0.96 Mb.
bet4/8
Sana19.02.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1214822
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
5 МАВЗУ ГЕОЭКОЛОГИК ОМИЛ ҲАҚИДА ТУШУНЧА 280322122841

Қишлоқ хўжалиги.

Қишлоқ хўжалиги тарихий жиҳатдан анча эрта бошланган хўжалик соҳаси бўлиб, ландшафтларнинг биоресурс имкониятидан фойдаланишга асослангандир. Қишлоқ хўжалиги тармоқлари – деҳқончилик, чорвачилик, овчилик, балиқчилик бевосита табиий ресурсларнинг маҳаллий манбаларига таянади. Ландшафтларнинг ресурс имкониятини хўжалик муомаласига киритиш катта майдонларни талаб этади. Шуниннг учун бугунги анча интенсив деҳқончиликка кенг масштабдаги майдонлар тегишлидир.

Ўсимликлардан фойдаланиш жараёнида ҳам ландшафтларга жуда катта зарар етказилади.

Майдоннинг ўсимлик қоплами хом ашё ва энергетика ресурсларининг бевосита қайта тикланиш манбаи бўлиб хизмат қилади. Бунга яна ўрмонлардан рекреация мақсадларида фойдаланишни, қурилиш ва ўтин учун қирқишни ҳам киритиш мумкин. Шунинг учун ўрмон ландшафтларида турли шаклдаги антропоген таъсирларнинг мураккаблашганини ва ландшафтларнинг шуларга мос ҳолда ўзгарганлигини кузатиш мумкин.

Шудгорлаш бошқа хўжалик тармоқларига қараганда ўрмонларда анча кучли ва салбий ўзгаришни келтириб чиқаради. Чунки, у табиий ўсимлик қопламини бутунлай йўқ қилади. Ўрмонларга энг кучли антропоген таъсир омиллари бўлиб шудгорлаш, дарахт ва буталарни қирқиш, меёридан ортиқ мол боқиш ҳисобланади.

Қишлоқ хўжалиги биринчи навбатда бевосита иқлим ва релеф омилларига, кейин эса биота ва тупроққа ҳамда ландшафтнинг бошқа компонентларига у ёки бу даражада боғлиқ бўлади. Биота ва тупроқда юз берган ўзгариш антропоген таъсир тўхтатилганидан сўнг бирламчи ҳолатига яқин ҳолга қайтади. Қишлоқ хўжалигининг ландшафтларга таъсири оқибатида геоэкологик вазият тубдан ўзгармайди. Лекин, микроиқлимнинг ўзгариши, синантроп кемирувчиларнинг (синантроп кемирувчилар яъни уй сичқонлари ва кулранг каламушлар) тарқалиши, ландшафтлар эстетик сифатларининг ёмонлашуви ва бошқа жараёнлар туфайли атроф табиий муҳитнинг сифати у ёки бу даражада пасайиши мумкин.


Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling