6-мавзу: геоэкологик омил ҳАҚида тушунча
Download 0.96 Mb.
|
5 МАВЗУ ГЕОЭКОЛОГИК ОМИЛ ҲАҚИДА ТУШУНЧА 280322122841
Қишлоқ хўжалиги биринчи навбатда бевосита иқлим ва релеф омилларига, кейин эса биота ва тупроққа ҳамда ландшафтнинг бошқа компонентларига у ёки бу даражада боғлиқ бўлади. Биота ва тупроқда юз берган ўзгариш антропоген таъсир тўхтатилганидан сўнг бирламчи ҳолатига яқин ҳолга қайтади. Қишлоқ хўжалигининг ландшафтларга таъсири оқибатида геоэкологик вазият тубдан ўзгармайди. Лекин, микроиқлимнинг ўзгариши, синантроп кемирувчиларнинг (синантроп кемирувчилар яъни уй сичқонлари ва кулранг каламушлар) тарқалиши, ландшафтлар эстетик сифатларининг ёмонлашуви ва бошқа жараёнлар туфайли атроф табиий муҳитнинг сифати у ёки бу даражада пасайиши мумкин.Биота.Биота ( гр. биоте-ҳаёт), тарихан бирга яшаб келган маълум бир умумий майдонни эгаллаган систематик жиҳатдан ҳар хил турларга кирувчи тирик организмлар мажмуи.Биотанинг таркибига экологик жиҳатдан бир-бири билан ўзаро боғлиқ бўлмаган турлар ҳам киради (мас., Ўрта Осиё чала чўллари фаунаси таркибига кирувчи жайрон ва юмалоқбош).Биота.Бугунги интенсив деҳқончилик ерлардан фойдаланишда кўпинча ландшафтнинг бутун майдонини қамраб олмоқда. Ўзбекистон ҳудудида ерларни ўзлаштиришнинг тарихий ўчоқлари дарё водийлари ва тоғолди текисликларида пайдо бўлди. Бу ердан эса юқорига – тоғ ёнбағирлари ва адирларга, пастга – тоғ оралиқ ботиқлари ва текисликка томон жадал кенгайиб борди. Ҳудуднинг деҳқончиликда ўзлаштирилиши асосан дарё водийлари ва воҳалардаги ўсимликларни йўқ қилиш ҳисобига олиб борилган.Бугунги интенсив деҳқончилик ерлардан фойдаланишда кўпинча ландшафтнинг бутун майдонини қамраб олмоқда. Ўзбекистон ҳудудида ерларни ўзлаштиришнинг тарихий ўчоқлари дарё водийлари ва тоғолди текисликларида пайдо бўлди. Бу ердан эса юқорига – тоғ ёнбағирлари ва адирларга, пастга – тоғ оралиқ ботиқлари ва текисликка томон жадал кенгайиб борди. Ҳудуднинг деҳқончиликда ўзлаштирилиши асосан дарё водийлари ва воҳалардаги ўсимликларни йўқ қилиш ҳисобига олиб борилган.Download 0.96 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling