6 мавзу: хотира ва хаёл


Download 0.75 Mb.
bet2/2
Sana13.06.2020
Hajmi0.75 Mb.
#118567
1   2
Bog'liq
Хотира ва хаёл

Тасаввурнинг индивидуал хусусиятлари ва унинг ривожланиши.

Тасаввур турлари:

Тушлар - пассив тасаввур, уларнинг роли (аҳамияти) ҳали белгиланмаган, бироқ, бу ерда кўп ҳаётий эҳтиёжлар, бирор сабабларга кўра реал ҳаётда амалга ошмаган, ифода ва қондириш топади.

Хаёл суриш - бу оддий руҳий ҳолат, фантастик шаклда бўлиб, кўпинча идеал келажак билан боглиқ бўлади.

Орзу - ҳаммасидан ҳам реалистик ва воқелик билан боғлиқ бўлади (асосан амалга ошади)

Тассавурнинг воқеликлиги шахснинг умумий йўналиши билан боғлиқ бўлади.



Тассавурнинг турлари:

Актив тасаввур - бундан фойдаланиб инсон ўз иродасини янада мустаҳкамлайди ва ўз истаги билан хоҳишидаги образларни чақира олади.

Пассив тасаввур - образлар ўз-ўзидан пайдо бўлади, инсоннинг хоҳиши билан боғлиқ бўлмайди.

Продуктив (унумдор) тасаввур - воқелик механик нусхалаштирилмайди, балки воқелик инсон онги билан кўрилади.

Репродуктив тасаввур - реал ҳолатни юзага келтириш масаласи қўйилади. Бу тасаввурда фантастик элементлари бўлгани билан, бу ҳолат кўпроқ идроқ ва хотирага тегишли.

Тасаввур функциялари:

- воқеликни ижодий тассавур қилиш

- ҳиссий ҳолатларни тартибга солиш

- билим жараёнларини тартибга солиш



- ички ҳаракатлар режасини шакллантириш

Тасаввур образини яратиш йўллари

  • Агглютинация – образларни қисмлари, сифатларини ва хусусиятларини бирлаштириш.

  • Урғу бериш – бирор бутунликни қисмларига алоҳида урғу бериш.

  • Типлаш – бу мураккаблашган услубдир. Рассом аниқ эпизодни яратади, Шу билан бирга уни ўзига сингдиради ва унинг воқелигига айланади. Адабий образ ҳам шундай яралади, у образларда ҳар ҳил эпохаларнинг турли табақалари ва уларнинг табиатларига аҳамият берилади. Энг чамбарчас боғлиқлик тасаввур ва фикрлаш орасида бўлади:

  • Тўхтовсиз қабул килиш чегараларидан ортиқча фикрларни ажратади;

  • Келажак ҳақида ҳайратланишни уйғотади;

  • Аввал бўлиб ўтган нарсаларни жонлантиради.

Сўз идрокнинг вақтинчалик, янги алоқаларида асосий жой эгаллайди. Тасаввур сезиларлича тушуниш жараёнини чукурлаштиради ва кенгайтиради. У дунёни яхшилашда катта аҳамият эгаллайди.


Тасаввур бу ижодий жараённинг асосий қисми ҳисобланади




Кўп одамлар тасаввур ёрқинлиги даражаси билан фарқ қиладилар. Агар биз бунга тегишли шкала бор деб фараз қилсак, бир қутбда тасаввур ёрқинлиги жуда юқори бўлган одамлар бўлади ва бошқа қутбда - тасаввур ёрқинлиги жуда хира одамлар. Одатда, тасаввур ривожланишининг юқори даражаси ижодий меҳнат қиладиган одамларда кузатилади - ёзувчилар, рассомлар, мусиқачилар ва олимлар.

Одамлар ўртасидаги муҳим фарқлар хаёл доминант тури табиати билан боғлиқ бўлади. Эшитиш, кўриш моторика тасвирлаштириш тасаввури кучли бўлган инсонларда кўп учрайди. Бироқ, тасаввурнинг барча турлари ривожланган одамлар ҳам бор. Бу одамлар аралаш тур деб аталмиш турига боғлиқ бўлиши мумкин. Тасаввур бир турига мансуб жуда кўп инсоннинг индивидуал психологик хусусиятларини акс эттиради. Мисол учун, одамлар эшитув ёки моторика туридан бўлса, улар вазиятни жуда чуқурлаштиришади, ёки рақибни тасаввур қилишади. Таъкидлаш лозимки, инсон ривожланган тасаввур билан дунёга келмайди. Инсон тасаввури онтогенез давомида ривожланади ва биринчи ўринда аввал йиғилган тасаввурларнинг заҳирасини талаб қилади ва кейинчалик улар образлар яратиш учун ашё бўлади.

Эслатиб ўтиш жоизки, инсон ривожланган тасавур билан туғилмайди. Тасавурнинг ривожланиши биричи навбатда инсон онтогенези жараёни ёрдамида амалга оширилади ва ўй хаёл намойиши йиғиндиси талаб этилади ва шу билан бирга тасавур образларини яратиш учун муҳим омил ҳисобланади. Тасаввур кишининг ҳар томонлама ривожланиши билан зич боғлиқ бўлиб, у ўқув ва тарбия жараёнида, тасаввур, хотира, ирода ва ҳиссиёт билан ривожланади.

Тасаввур ривожланиш динамикасини ифодаловчи, аниқ бир ёш чегарасини аниқлаш жуда қийиндир. Тасавурнинг ўта эрта ривожланишига мисоллар мавжуд. Масалан Моцарт мусиқа тўқишни тўрт ёшида бошлаган. Репин ва Серов олти ёшиданоқ яхши чизар эдилар. Шу билан бирга кеч тасаввур ривожланиши, келажакдаги ривожланишнинг паст даражада бўлишига таъсир этмайди. Тарихга назар соладиган бўлсак, буюк инсонлар, масалан Энштейн, тасаввур ривожланиши билан ажралмаган, ва аксинча уларни гений деб атаганлар.

Инсон тасаввурнинг ривожланиш этапини аниқлаш жуда қийин бўлса ҳам, унинг шаклланишининг муайян қонуниятлари мавжуд. Шундай қилиб, тасаввурнинг биринчи белгилари идрок жараёнига боғлиқдир. Мисол учун, бир ярим ёшда болалар энг оддий ҳикоя ёки эртакни ҳам эшита олишмайди, улар бошқа бирор нарсага чалғишади ёки ухлаб қолишади, бироқ ўз бошидан кечирган ҳикояларни роҳат билан тинглашади. Бу ҳодиса аниқ тасаввур ва идрок бир бири билан боғлиқ эканлигини кўрсатади

Бола ўз бошидан кечирган воқеалар ҳақида диққат билан эшитади, чунки унинг тушунчасида бу воқеалар мавжуд. Идрок ва тасаввур ўртасидаги боғлиқлик кейинги қадамда ҳам сақланиб қолади. Бола ўйнаётган вақтида аввал олинган таассуротларни бошқатдан ишлаб чиқаради, кўринишини ўзгартиради. Оддий стул самолёт бортига айланади, коробка - автомашинага. Айтиб ўтиш керакки, боланинг тасаввури илк образлари унинг хатти-ҳаракатига боғлиқ бўлади. Бола орзу қилмайди, ўша фаолият - ўйинлигига қарамай у образни бошқатдан ишлаб чиқаради ва ўз фаолиятида ўша образни мужассам этади, .

Бола тасаввури ривожланишининг асосий босқичи боланинг нутқи ривожланиш даври билан боғлиқ. Нутқ болага нафақат муайян образлар балки, янада хаёлий нарсаларни ва тушунчаларни тасаввур қилиш имкониятини беради. Бундан ташқари, нутқ болага оддий тасаввурий фаолиятдан нутқий фаолиятга ўтиш имконини беради.

Ўз навбатида нутқнинг ривожланиши билан бир қаторда боланинг амалий тажрибаси ва эътибори ўсиб боради. Бунинг натижасида бола эндиликда предмет қисмларини алоҳида предмет сифатида қабул қилади ва эслаб қолади. Бироқ, синтез реал ҳаётдаги ноаниқликлар билан содир бўлади. Етарлича ҳаётий тажрибага ва танқидий қарашга эга эмаслиги натижасида, бола образларни реал ҳаётдагидай тасаввур қила олмайди. Бу босқичнинг эътиборга мойиллик жиҳати шундаки, бу пайтда боланинг тасаввурида ўзи билмаган ҳолда ҳаёлий образларнинг пайдо бўлишидир. Кўп ҳолларда бу образлар вазиятга боғлиқ равишда яралади.

Тасаввурнинг кейинги ривожланиш босқичи унинг актив кўринишлари билан боғлиқ. Бу босқичда тасаввур жараёни ихтиёрий равишда амалга оширилади. Тасаввурнинг актив кўринишлари пайдо бўлиши катта ёшлиларнинг ташаббуси билан юзага келади. Масалан, катта одам боладан бирор иш қилишни сўраганда (дарахт чизишни, кубикчалардан уйча ясашни ва х.к.), у тасаввур жараёнини активлаштиради. Катта одамнинг илтимосини бажариш учун бола аввал тасаввурида маълум бир образ яратиши керак бўлади. Бунда тасаввур жараёни ихтиёрий ҳисобланади чунки, бола бу жараённи бошқаришга уринади.

Кейинчалик бола ихтиёрий тасаввурни катталарнинг иштирокисиз амалга ошира бошлайди. Тасаввурнинг ривожланиши боланинг ўйинларида акс эта бошлайди. Улар маълум бир мақсад ва маънога эга бўлади. Эндиликда атрофдаги предметлар нафақат шунчаки предмет балки боланинг тасаввурларини амалга ошириш учун объектга айланади. Бола 4-5ёшдан бошлаб ўз фикрига кўра чизиш, қуриш ва нарсаларни жойини ўзгартириш амалларини бажаради.

Тасаввурнинг ривожидаги бошқа бир муҳим босқич мактаб ёшида содир бўлади. Мактаб дарсликларини ўрганишга бўлган эҳтиёж боланинг тасаввур жараёнини активлаштиришини шарт қилиб қўяди. Мактабдаги билимларни ўзлаштириш учун бола ўзининг тасаввурини максимал даражада ишга солади бу эса унда тасаввурий образларнинг қайта ишлаш жараёнининг ўсишига олиб келади.

Мактаб йилларидаги тасаввурларни тез авж билан ривожланишининг яна бошқа бир сабаби, ўқиш давомида бола жадаллик билан янги, турли хил объектлар ҳақида ва ҳақиқий оламдаги ҳодисалар ҳақида тушунчалар хосил қила бошлайди. Бу тушунчалар тасаввур учун зарурдир ва мактаб ўқувчисини ижодий ғайрат билан рағбатлантириб туради.


6-амалий машғулот

Ушбу мавзудаги семинар дарси “Лойиҳа” технологияси асосида ташкил этилади. Торшириқлар 4-6 кишидан иборат гуруҳларга“Лойиҳа” технологияси бўйича тақсимланади. Мавзунинг 4 соат эканлиги ҳисобга олинади.

Талабаларга топшириқлар қўйидагича:
1. КИЧИК ГУРУҲ ТОПШИРИҚЛАРИ


  1. топшириқ. Хотира бўйича психолог олимларнинг таърифини беринг

  2. топшириқ. Хотиранинг нерв физиологик асосларини тушунтиринг

  3. топшириқ. Ассосациялар ҳақида тушунчалар

  4. топшириқ. Хотира турлари бўйича маълумотларни тақдимот қилинг


2. КИЧИК ГУРУҲ ТОПШИРИҚЛАРИ

Хаёл ва тассавур ҳақида тушунча

1- босқич: Умумий психологияда хаёл ва тасаввур ҳақида умумий тушунчалар (матн илова қилинади)

2- босқич: Хаёл ва тасаввурнинг турларини кўрсатинг? (матн илова қилинади) 3-гуруҳ: Актив хаёл турларига мисоллар, вазиятлар келтиринг ва уни ижро этинг?

3- босқич: Хаёл жараёнларига мисоллар келтиринг ва уни тақдимот қилинг



4-босқич: Гуруҳлар ишининг хулосалари. (10 дақиқа)
6-мавзу бўйича мустақил иш мавзулари

1.Психологияда билиш жараёнининг ўрганилиши

2.Хотира, хотиранинг нерв физиологик асослари

3.Тасаввур ва унинг талабалар фоалиятидаги роли

4.Диққатнинг ривожланиши ва диққат фаолиятнинг зарурий шарти

5.Идрокнинг таърифи ва унинг хусусиятлари

6.Идрок табиати, таснифи ва турлари

7.Сезги психик жараён сифатида



1 David G. Mayers Psychology 2010 by Worth Publishers 327 бет

2 David G. Mayers Psychology, © 2010 by Worth Publishers 328 бет


3 David G. Mayers Psycholog, © 2010 by Worth Publishers 329 бет

4 David G. Mayers Psychology © 2010 by Worth Publishers 327 бет


5 David G. Mаyers Psychology, 2010 by Worth Publishers 326-351 бетлар


Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling