6-мавзу: ишлаб чиқаришни ижтимоий ташкил этиш. Саноатда кадрлар ва меҳнатга ҳАҚ ТЎлаш
Download 460.92 Kb. Pdf ko'rish
|
Индустриал иқтисодиёт 6 мавзу
6-мавзу: ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ИЖТИМОИЙ ТАШКИЛ ЭТИШ. САНОАТДА КАДРЛАР ВА МЕҲНАТГА ҲАҚ ТЎЛАШ. Режа 6.1 Саноатда ишлаб чиқаришни ижтимоий ташкил этишнинг шакллари ва уларнинг ўзаро боғлиқлиги 6.2. Консентрациялаштириш, унинг моҳияти ва аҳамияти 6.3. 6.4. 6.5. 6.6. 6.7. Маҳаллийлаштириш, унинг моҳияти, аҳамияти ва мазмуни Ихтисослаштириш, унинг моҳияти, аҳамияти ва мазмуни Диверсификациялаш, унинг моҳияти, аҳамияти ва мазмуни Кооперативлаштириш.Унинг шакллари ва кўрсаткичлари Комбинациялаштириш. Унинг шакллари ва кўрсаткичлари 9.1. 6.8. Кадрлар сиёсати ва унинг саноат тараққиётидаги роли 9.2. 6.9. Кадрлар, уларнинг таркиби ва структураси 9.3. 6.10. Кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш 9.4. 6.11. Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш 9.5. 6.12. Меҳнат ва унга ҳақ тўлаш Қўлланиладиган педагогик технологиялар: Эксперт Баҳолаш , дельфи усули , нилуфар гули . Қўлланиладиган педогогик технологиялар: Маъруза, «ақлий ҳужум», намойиш этиш. 6.1.Саноатда ишлаб чиқаришни ижтимоий ташкил этишнинг шакллари ва уларнинг ўзаро боғлиқлиги Саноатда ишлаб чиқаришни ижтимоий ташкил этишнинг шаклларига қуйидагилар киради: Консентрациялаштириш; маҳаллийлаштириш; ихтисослаштириш; диверсификация қилиш; кооперативлаштириш; Комбинациялаштириш. Консентрациялаштириш - бир хил, ўхшаш маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарни йириклаштиришдир. Маҳаллийлаштириш – бу ишлаб чиқаришни маҳаллий шароитга ва замонавий талабларга мослаштиришдир. Ихтисослаштириш - бу алоҳида ишлаб чиқариш участкалари, цехлар, корхоналар, тармоқларни конструктив ва технологик жиҳатдан ўхшаш бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ёки жараёнларни бажаришга мужассамлаштиришдир. Диверсификация қилиш – бу корхона ва тармоқларнинг фаолият соҳаларини ўзгартириш ва кенгайтириш, ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар турини кўпайтириш ва уларнинг хилма-хиллигини таъминлашдир. Кооперативлаштириш – маълум турдаги маҳсулотни ҳамкорликда тайёрлаш бўйича корхоналарнинг биргаликда фаолият кўрсатишидир. Комбинациялаштириш - турли тармоқларга мансуб бўлган маҳсулот ишлаб чиқаришни ёки жараёнларни бир корхона миқёсида мужассамлаштиришдир. Ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг бу шакллари мустақиллик туфайли ва миллий иқтисодиётни ислоҳ этиш, эркинлаштириш муносабати билан ўз моҳияти ва мазмунини, мақсади, вазифаларини анчагина ўзгартирди. Айниқса ишлаб чиқаришни Консентрациялаштириш, кичик ва ўрта корхоналарнинг пайдо бўлиши муносабати билан улар ўртасида уйғунлашув юзага келди. Олий Мажлис Сенати томонидан қабул қилинган қонунлар ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида, Президент асарларида ишлаб чиқаришни ижтимоий ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Натижада улар оқилона равишда, саноат сиёсатининг барча талабларига жавоб берадиган йўсинда ривожланиб бормоқда. Бу жараёнларнинг зарурлиги ва уларни такомиллаштириш масалалари миллий иқтисодиёт тараққиётининг кейинги босқичларида ҳам алоҳида аҳамият касб этади. Download 460.92 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling