6-мавзу: ишлаб чиқаришни ижтимоий ташкил этиш. Саноатда кадрлар ва меҳнатга ҳАҚ ТЎлаш
Комбинациялаштириш. Унинг шакллари ва кўрсаткичлари
Download 460.92 Kb. Pdf ko'rish
|
Индустриал иқтисодиёт 6 мавзу
6.7. Комбинациялаштириш. Унинг шакллари ва кўрсаткичлари Комбинациялаштириш ишлаб чиқаришда жараёнларни ўзлуксиз олиб бориш, уларни қисқартириш, ишлаб чиқаришни жадаллаштириш ва натижада ишчи кучини тежаш, ишлаб чиқаришнинг иқтисодий-ижтимоий самарадорлигини оширишга ёрдам беради. Бундай ишлаб чиқариш шароитида бир қатор қурилиш объектлари учун капитал харажатлар, маҳсулот ва хом ашёни узоққа ташиш, умумзавод харажатлари қисқаради, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ортади, таннархи камайиб, сифати эса анча яхшиланади ва истеъмолчилар талаби тўлароқ қондирилади. Комбинатлаштиришнинг қуйидаги шаклларини ажратиш мумкин: • хом ашёни тайёр маҳсулот олгунча кетма-кет босқичларда қайта ишлаш; • ишлаб чиқариш чиқиндиларидан фойдаланишга асосланган ҳолда маҳсулот тайёрлаш; • хом ашёни ёппасига қайта ишлаш. Хом ашёни комплекс қайта ишлашга асосланган комбинатлаштириш энг ривожланган ишлаб чиқариш бўлиб жуда катта халқ хўжалик аҳамиятига эгадир. Чунки бу шаклда хом ашё, материаллар ва чиқиндилардан тўла-тўкис фойдаланиш мумкин бўлади. Комбинатлаштиришнинг бундай зарурлиги хом ашё таркибида турли элементларнинг мавжудлиги билан белгиланади. Масалан, Оҳангарон рудаларининг кўп қисми комплекс, полиметаллик тавсифга эга бўлиб, улардан баъзи бир элементларнинг қиймати мис қийматидан 9-10 баробар юқоридир. Ҳозирги замон техника ва технологияси ёрдамида у эрда мис билан бирга олтингугурт, қалай, қўрғошин, олтин, селен, теллур ва бошқа бир қатор нодир металлар олинмоқда. Алоҳида комбинатнинг ривожланиш даражаси ўша комбинат қамраб олган тармоқлар ва ишлаб чиқариш пағоналарининг сони билан тавсифланади. Шу сабабли одатда тўла-тўкис ва тўла бўлмаган комбинатларни фарқлайдилар. Масалан, тўла-тўкис тўқимачилик комбинати барча босқичлар (йигириш, тўқиш ва пардозлаш)ни қамраб олади. Тўла бўлмаган тўқимачилик комбинати эса ўз ичига бир ёки икки босқични олади. Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни комбинатлаштириш жуда юқори даражага кўтарилган. У айниқса металлургия, кимё ва озиқ-овқат саноатида кенг тарқалган. Республикада бу тармоқларга тааллуқли жуда йирик, дунё миқиёсида тан олинган комбинатлар фаолият кўрсатмоқда. Улар жумласига Навоий кон-металлургия комбинати, Олмалиқ кон- металургия комбинати, Ўзбекистон металлургия комбинати, Чирчиқ электр- кимё комбинати, Тошкент ёғ-мой комбинати ва бошқаларни киритиш мумкин. Download 460.92 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling