6-мавзу: ишлаб чиқаришни ижтимоий ташкил этиш. Саноатда кадрлар ва меҳнатга ҳАҚ ТЎлаш


 Кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш


Download 460.92 Kb.
Pdf ko'rish
bet10/13
Sana25.10.2023
Hajmi460.92 Kb.
#1720908
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Индустриал иқтисодиёт 6 мавзу

 
6.10. Кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш 
Кадрларни танлаш, уларни жой-жойига қўйиш, улардан оқилона 
фойдаланиш ва тарбиялаш масаласи кадрлар сиёсатининг, умумий 
иқтисодиётнинг, шу жумладан, макро ва микроиқтисодиётнинг энг муҳим 
масалаларидан бири ҳисобланади. Шу сабабли, Республика Биринчи 
Президенти И.А. Каримов асарларида, Олий Мажлис томонидан қабул 
қилинган қонунларда, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида бу масалага 
алоҳида эътибор берилган. 
Кадрларни танлашда, жой-жойига қўйиш ва тарбиялашда, улардан 
фойдаланиш қуйидаги тамойилларга алоҳида эътибор бериш керак: 
-ақл-идрок, дид ва фаросат; 
-қатъийлик, матонатлилик, принципиаллик, ўз вазифасига пухталик; 


-раҳбарлик соҳасини жуда яхши билиш; 
-ўз элига, юртига, Ватанига садоқатли бўлиш. 
Кадрлар сиёсатининг энг муҳим масалаларидан бири уларни аттестация 
қилиш масаласидир. 
Кадрлар аттестацияси - бу, ходимларнинг малакасини билим ва 
кўникмалари даражасини, фаолиятининг самарадорлигини, ишдаги, 
хизматдаги ва бошқа соҳалардаги фазилатлари, эгаллаб турган лавозимига 
тўғри келиши ёки келмаслигини аниқлаб олиш бўйича бажариладиган жараён 
ва иш тартибидир. 
Хўш, аттестациянинг аҳамияти ннмадан иборат? 
Кадрлар аттестацияси ходимларнинг сифат таркибини яхшилаш, уларни 
оқилона жой-жойига қўйиш, ходимларни топширилган иш учун 
жавобгарлигини кучайтиришга қаратилади. Аттестация ходимлар эгаллаб 
тутган лавозимларига қанчалик муносиб эканлигини аниқлаишинг асосий 
воситаси сифатида хизмат қилади. Кадрлар аттестацияси вақти-вақти билан 
хар йили ёки икки-уч йилда бир марта ҳам ўтказилиши мумкин. 
Республикада бозор иқтисодиёти даврида кадрлар тайёрлаш борасида бир 
қатор янги талаблар юзага келди. Улар орасида энг муҳимлари 
қуйидагилардир: 
- ижтимоий-психологик диагностика
- кадрларни бошқариш тизимини ахборот билан таъминлаш; 
- бандликни бошқариш; 
- зарурий бўш лавозимларга номзодлар танлаш; 
- кадрлар салоҳияти ва ходимларга бўлган эҳтиёжларни тахлил этиш; 
- кадрлар маркетингини белгилаш; 
- хизмат мартабасини режалаштириш ва назорат килиш; 
- ходимларнинг касбий ва психологик мослашуви, кўникиши: 
-меҳнат-ҳуқуқий муносабатлар масалалари; 
- меҳнат этикаси ва эстетикаси. 
Агар маъмурий - буйруқбозлик тизими шароитида бу мезон ва 
вазифаларга иккинчи даражали деб қаралган бўлса, бозор муносабатлари 
шароитида улар биринчи ўринга чиқарилди. Бу мезон ва вазифаларга эътибор 
бериш саноат тараққиётининг барқарор ва изчил ривожланишига катта 
имкониятлар яратиб берди. 
Бошқарувнинг барча даражаларида инсон ролининг ортиб бориши, 
иқтисодиётда, шу жумладан, саноатда кенг қамровли таркибий ўзгаришлар 
содир бўлиши ва рақобат даражасининг ўсиши кадрларни бошқаришга 
ёндашувни ўзгартиришни тақозо этади. Бундай ёндашувлар қуйидагилардан 
иборат: 
- ходимларнинг самарали ишлашларини, фаолият кўрсатишларини 
ташкил этиш; 
- лавозимлар даражасини оптималлаштириш, зарурий маҳорат ва 
малакалар тизимини яратиш; 
- ишлаб чиқариш маданиятини шакллантириш ва ривожлантириш; 
- институксионал мақсадларга эришиш; 


- ўз жамоаси ва ходимларининг манфаат ва эҳтиёжларини тўлароқ 
қондириш. 
Мустақиллик йилларида ана шундай ва бошқа бир қатор ёндашувларни 
амалга оширилиши туфайли 2013 йилнинг бошларига келиб саноат ишлаб 
чиқаришида энг юқори даражада, самарали фаолият кўрсата оладиган
150 мингга яқин соҳа мутахассислари юзага келди. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Вазирлар Маҳкамасининг
2002 йил биринчи ярим йиллиги якунларига бағишланган мажлисидаги 
маърузасида бундай деган эди: «Ўта муҳим ва долзарб вазифа борки, уни 
амалга оширмасдан туриб, биз нафақат иқтисодиёт соҳасида, балки умуман 
жамиятни ислоҳ қилиш борасида ўз олдимизга қўйган мақсад ва марраларга 
эриша олмаймиз. Гап кадрлар тайёрлаш миллий дастурини ҳаётга жорий этиш 
ҳақида, шу дастур орқали юксак замонавий талабларга жавоб берадиган
янгича фикрлайдиган, мамалакатимизнинг келажак тақдирини ишониб 
топшириш мумкин бўлган ёш кадрларни тарбиялаш ҳақида бормоқда».

Download 460.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling