6-мавзу: ишлаб чиқаришни ижтимоий ташкил этиш. Саноатда кадрлар ва меҳнатга ҳАҚ ТЎлаш


 Кадрлар сиёсати ва унинг саноат тараққиётидаги роли


Download 460.92 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/13
Sana25.10.2023
Hajmi460.92 Kb.
#1720908
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Индустриал иқтисодиёт 6 мавзу

 
6.8. Кадрлар сиёсати ва унинг саноат тараққиётидаги роли 
Саноат тараккиётининг муаммолари умумий мажмуида уни ходимлар 
билан таъминлаш масаласи, уларнинг манбалари, тайёрлаш ва кайта тайёрлаш 
шаклларини ҳамда улардан оқилона фойдаланиш масалаларини аниқлаш 
алоҳида ўрин эгаллайди. Айниқса, бозор иқтисодиёти шаротида саноат 
корхона (фирма)ларини кадрлар (ходимлар) билан таъминлаш ва улардан 
оқилона фойдаланиш алоҳида аҳамият касб этади. 
Ходимлар (кадрлар) ўзларининг билими ва илми, меҳнат малакаси, ишлаб 
чиқариш тажрибаси ва маънавияти билан ишлаб чиқариш кучларининг муҳим 
унсури ҳисобланади. Улар фан-техника тараққиётини жадаллаштириш, 
меҳнат унумдорлигини, маҳсулот сифатини ошириш, таннархини 
пасайтириш, асосий ва айланма фондлардан фойдаланишни яхшилаш орқали 
ишлаб чиқариш самарадорлигини таъминлайдилар. 
Шу сабабли ҳам «Ҳамма ишларни кадрлар ҳал қилади», деган машхур 
қоида ҳозирги кунда ҳам долзарблигини йўқотгани йўқ. Аксинча, у 
республика Президентининг асарлари, маърузалари ва сухбатларида қайта-
қайта тилга олинмоқда. «Қандай вазифаларни биз ўз олдимизга қўймайлик, 
қандайдир муаммоларни ечиш керак бўлмасин», - деган эди И.Каримов - 
оқибат натижада уларнинг барчаси кадрларга ва яна кадрларга бориб 
тақалади»
3

Саноат ишлаб чиқаришида нафақат меҳнат қуроллари ва меҳнат 
буюмлари (ишлаб чиқариш воситалари), балки кадрлар ҳам алоҳида аҳамият 
касб этади. Айнан кадрлар ишлаб чиқаришни бошқарадилар, жорий ва 
истиқболга тегишли режалаштиришни ва башорат қилишни амалга 
оширадилар, ишлаб чиқариш воситалари ва молиявий ресурсларни ҳаракатга 
келтирадилар. Кадрларнинг билими, илми,касбий маҳорати қанчалик юқори 
бўлса, саноат фаолиятининг ишлаб чиқариш - иқтисодий параметрлари 
шунчалик юксак бўлади. Демак, саноат ишлаб чиқаришининг аҳволи, ҳолати, 
ривожи унинг кадрлар потенциали билан белгиланади. 
Шу эрда «потенциал» атамасинннг маъносини тушунтириб ўтиш керак, 
чунки бу тушунча бозор иқтисодиёти шароитида жуда кўп ишлатилади. Ўзбек 
тилининг изоҳли луғатида «потенциал» сўзи лотинча «потентиа» сўзидан 
олинганлиги ва имконият, куч-қудрат, яширин имкониятлар маъноларини 
билдириши таъкидланган. Одатда бу атамада мавжуд бўлган ва сафарбар 
этилиши, ҳаракатга келтирилиши, маълум мақсадларга эришиш учун 
фойдаланилиши мумкин бўлган воситалар, заҳиралар ва манбалар ҳам 
изоҳланиши мумкин. 
3
Каримов И.А. Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз.– Т.: Ўзбекистон, 1999 йил, 7-том, 381б.


Кадрлар салоҳияти - бу, меҳнат заҳираси ёки имкониятидир. У жамият 
меҳнат потенциалининг таркибий қисми ҳисобланади. Унда меҳнат 
ресурсларининг умумий сони ва таркиби, маълумот даражаси, профессионал 
кўникмаси ва ишлаб чиқаришнинг у ёки бу соҳасида меҳнат килиш қобилияти 
акс этади. 
Саноат ишлаб чиқаришининг муваффақияти пировард натижада раҳбар 
кадрларнинг етуклигига, билим ва илмининг даражасига, иш малакаси ҳамда 
ташкилотчилик қобилиятига, уларни тўғри танлаш, жой-жойига қўйиш ва 
тарбиялашга боғлиқдир. 
Ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятининг ҳар қандай соҳасида, шу 
жумладан, саноат тармоғида ҳам натижалилик, самарадорлик кўп жиҳатдан 
ўрта бўғин кадрларга боғлиқ. Улар раҳбарларнинг энг кўп сонли категорияси 
бўлиб, ишлаб чиқаришга ҳаммадан яқинроқ турадилар. Шу боисдан 
республикада ўрта бўғин кадрларга алоҳида аҳамият берилади. 
Кадрлар сиёсатининг мазмуни, уни амалга оширишда амал қилинадиган 
бир қатор тамойиллар мустақиллиқка эришилгандан кейин бутунлай ўзгарди. 
Кадрлар ишининг усуллари, шакллари, бу ишга ёндашишнинг сиёсий ва 
ташкилий раҳбарлик усуллари ҳақидаги қоидалар кайтадан ишлаб чиқилди. 
Маълумки, сиёсат кишилар орқали юритилади. Ҳар қандай ташкилий 
масалаларни сиёсатдан ажратиш мумкин эмас. Шу сабабли, одатда 
ходимларнинг ишчанлик ва сиёсий хислатларига; ошкораликка ва ходимларни 
очиқ-ошкора танлашга, раҳбарликнинг давомийлигига риоя қилган ҳолда 
уларни ўзгартириб туришга; кадрларга ишонишга ҳамда уларга нисбатан 
катъи талабчан бўлишга; давлатнинг асосий вазифалари ва ходимларнинг 
шахсий қобилиятларига мувофиқ тарзда кадрларни жой-жойига қуйишга; 
уларнинг фазилатлари ва камчиликларини ўрганишга; хўжалик ва сиёсий 
раҳбарларнинг ғоявий-назарий савиясини муттасил ошириб боришга катта 
аҳамият берилади. 
Кадрлар сиёсатининг долзарб муаммолари Президент асарлари ва 
нутқларида назарий жиҳатдан чуқур мушоҳада этилган ва ҳар тарафлама 
асослаб берилган. Кадрлар сиёсати Олий Мажлис Сенати томонидан кўриб 
чиқилмоқда, кўпгина қонун ва қарорларда ўз ифодасини топмоқда. 
1997 йилнинг август ойида «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» қабул 
қилинди ва таълим тизимининг аниқ стратегияси яратилди. Бу дастурнинг 
мақсади - таълим соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, уни ўтмишдан қолган 
мафкуравий қарашлар ва сарқитлардан тўла ҳалос этиш, ривожланган 
демоқратик давлатлар даражасида, юксак маънавий ва ахлоқий талабларга 
жавоб берувчи юқори малакали кадрлар тайёрлаш миллий тизимини 
яратишдир.
Мустақиллик йилларида халқ хўжалигининг барча соҳалари учун юксак 
малакали кадрлар тайёрлаш борасида жуда катта ишлар қилинди. Миллий 
иқтисоднинг, жумладан, саноатнинг ҳал қилувчи участкаларига раҳбарлик 
изланувчан, янгиликка интилувчи, фидойи, тафаккури ўткир, ташкилотчилик 
қобилияти зўр, ўз ишини яхши биладиган мутахассислар қўлида 
жамлангандир. 


Мамлакатимизда иқтисодий, ижтимоий ва фан-техника тараққиётининг 
энг мураккаб муаммоларини ҳал этишга қодир бўлган ХХI аср кадрлари ўсиб 
этишмоқда. 

Download 460.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling