6-мавзу. Иқтисодий монополизмга қарши сиёсат ва рақобатни ривожлантириш Режа
Иқтисодий монополизм ва унинг салбий оқибатлари
Download 20.68 Kb.
|
6-Мавзу
6.2. Иқтисодий монополизм ва унинг салбий оқибатлари
Давлат бозор иқтисодиётини ривожлантиришнинг асосларидан бири бўлган рақобат механизмининг тўлиқ ишлаши учун ҳамда аҳолини маълум даражада ижтимоий ҳимоялаш мақса-дида иқтисодий монополизмга қарши чора-тадбирларни амалга оширади. Маълумки, собиқ социалистик мамлакатларда, шу жумладан, собиқ ковет иттифоқида давлат мулкининг яккаҳокимлиги, режали хўжалик юритиш тизимининг амал қилиши оқибатида иқтисодий рақобат учун шароит бўлмади. Тадбиркорлик ва танлаш эркинлиги ҳам мавжуд эмасди. Шу боисдан Ўзбекистонда бозор иқтисодиётига ўтиш учун рақобатчиликни тиклаш лозим бўлади. Бунинг учун давлат мулкини унинг ихтиёридан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг ўзи кифоя қилмайди. Чунки янгидан ташкил топадиган аксионерлик жамиятлари, консерн, уюшмалар, хусусий фирмалар яна иқтисодий яккаҳоким бо либ қолишлари мумкин. Шу боисдан ривожланган мамлакатларда тўпланган яккаҳокимликка қарши кураш тажрибалари асосида антимонопол сиёсатни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш мақсадга мувофиқдир. Дастлабки монополизмга қарши қонун 1890-йилда (трестларга қарши Шерман қонуни) АҚШда қабул қилинган. Ҳозирги даврда ана шунга ўхшаш қонунлар деярли барча ривожланган мамлакатларда қабул қилинган бўлиб, мазкур қонунчилик асосан уч йўналишга эга. Биринчидан, ҳар қандай йирик фирма, корпорация маҳсулот ишлаб чиқаришнинг 40-50 фоиздан ортиғини ўз қўлида тўпламаслиги зарур. Иккинчидан, барча йирик корхоналар жисмоний ва юридик шахслар учун ўзининг ва бошқа ҳиссадорлик жамиятлари аксияларининг тўпланадиган улушлари миқдори чеклаб қўйилади. Учинчидан, бозор баҳоларини талаб ва таклиф нисбатини инобатга олмай, ўзаро келишиб белгилаш ва ушлаб туришга қаратилган келишувлар, бозорларни ўзаро тақсимлаб олишлар ман қилинади. Монополияга қарши қонунчиликни татбиқ этиш учун махсус маъмурий муассасалар, қўмиталар тузилади. Улар корхоналарнинг тузилишига, қимматбаҳо қоғозларнинг тақсимланишига аралашадилар ва барча учун мажбурий қарор ишлаб чиқаради. Бунда Япония тажрибаси қўл келиши мумкин. Японияда Иккинчи жаҳон урушидан кейин яккаҳоким монополияларни ман қилувчи қонунга амал қилишни назорат қилувчи одилона келишувлар юзасидан ташкил топган қўмита кенг ваколатларга эга бўлиб, мазкур қўмита мустақил равишда иш юритади. Агар амалдаги қонунчиликнинг бузилишини қўмита аниқласа ва бу ҳолат суд томонидан тасдиқланса, уни бузган фирмага жуда катта жарима солинади. Қўмита ўзаро рақобат қилувчи корпорацияламинг бир-бирлари билан картел шартномалари тузишларини ман қилади. Агарда ана шундай шартномалар иқтисодий зарурат сифатида тузилса, қисқа муддатли бўлиши назорат қилинади. Устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субектнинг рақобатни чеклайдиган ва бошқа хўжалик юритувчи субектларнинг манфаатларини камситган ёхуд камситиши мумкин бўлган ҳаракатлари тақиқланади. Хўжалик юритувчи субектнинг ўз юқори мавқейини суиистеъмол қиладиган хатти-ҳаракатларига қуйидагилар киради: - бозорларда тақчилликни келтириш ёки уни сақлаш ва нархларни ошириш мақсадида товарларни муомаладан олиб қўйиш; - монопол қиммат ёки монопол арзон нархларни бел-гилаш. Монопол қиммат нарх товар бозорида устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субектнинг ишлаб чиқариш қуватидан тўлалигича фойдаланмаслик туфайли қилган асоссиз харажатларини қоплаш ёки товар сифатини пасайтириш натижасида қўшимча фойда олиш мақсадида товарга белгилаган нарх ҳисобланади. Монопол арзон нарх эса ушбу хўжалик субек-тининг сотиб олаётган товарига қўшимча фойда олиш ёки қилинган асоссиз харажатларни сотувчи ҳисобига қоплаш мақсадида белгилайдиган нархидир. Шунингдек, рақобатчини бозордан сиқиб чиқариш учун монополистик мавқедаги хўжалик субекти белгилаган зарар кўрадиган даражадаги нарх ҳисобланади. Бундай нархламинг белгиланиши оқибатида рақобат чекланади. Инсофсиз рақобат, яъни хўжалик юритувчи субектларнинг тадбиркорлик фаолиятида устунликни қўлга киритишга қаратилган улар ўртасида мусобақалашувни истисно этадиган, истеъмол-чиларни чалғитиш усуллари қўлланувчи рақобатдир. Ўзбекистонда монополияга қарши давлат органи моно-полистик фаолият ва инсофсиз рақобатни чеклаш ҳамда тўхтатиб қўйиш соҳасида давлат сиёсатини олиб боради. Монополияга қарши давлат органи хўжалик субектларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш, тугатиш устидан давлат назоратини амалга оширади. Агар хўжалик субектларининг қўшилиши, бирлаштирилиши, холдинг компанияларига айлантирилиши оқибатида монополия вужудга келадиган бўлса, у ҳолда уларнинг илтимосномалари рад этилади. Ушбу орган аксиялар, улушлар ва бошқа мулкий ҳу-қуқларни олиш вақтида монополияга қарши курашга доир қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади. Зарурий ва мумкин бўлган ҳолларда моно-полистик корхоналар мажбурий тарзда бўлиб ҳам юборилади. Монополияга қарши қонун ҳуижатлари бузилганда ушбу орган уни бузган хўжалик субектларига қонунда белгиланган жарималарни солади ёки уларнинг ишини судга оширади. Ўзбекистон Республикасининг «Табиий монополиялар тўғ-рисида»ги қонунига (янги таҳрири) асосан табиий монополия субектлари билан истеъмолчи ва давлат манфаатларининг мутаносиблиги таъминланади. Ушбу қонунга кўра табиий монополия товар бозорининг технологик хусусиятлари туфайли муайян товарлар (ишлар, хизматлар) турларига бўлган талабни қондиришнинг рақобатли шароитларини яратиш мумкин бўлмаган ёки иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлмаган ҳолати ҳисобланади1. Ўзбекистонда табиий монополия субектларининг фаолияти қуйидаги соҳаларда давлат томонидан тартибга солинади: - нефт, нефт маҳсулотлари ва газни қувур транспортировка қилиш; - электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш ҳамда транспортировка қилиш; - темирйўллари инфратузилмасидан фойдаланиш; умумий эркин фойдаланиладиган почта хизматлари; - сув қувурлари ва канализация хизматлари; - аэроновигациялар, портлар ва аэропортлар хизириати; - транспорт терминаллари хизматлари. Download 20.68 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling